Сайт бўлимлари
Тадқиқот: Муслималарнинг маълумот олиш имкониятини дин эмас, иқтисод чекламоқда
- Подробности
- Бўлим: Долзарб мавзу
- Чиққан санаси: 21 Июнь 2018
- (Нашр қилинган санаси)
Мусулмонлар жамоаларини аёлларнинг маълумот олишига етарли даражада эътибор бермасликда тез-тез танқид қилиб турадилар. Нигерияда “Боко Ҳаром” экстремистик ҳаракати томонидан мактаб ўқувчи қизларининг ўғирланиши, толибларнинг покистонлик фаол Малала Юсуфзайга (Malala Yousafzai) ҳужум қилиши ҳамда шунга ўхшаш инцидентлар шунақанги тасаввурнинг шаклланишига олиб келди ва бунинг ортидан “Ислом аёлларнинг илм олишга тўсқинлик қилмайдими?” деган саволнинг туғилишига олиб келди.
Бироқ маълумотлилик ва диндорлик даражаси тўғрисида маълумотлар тўплаган Пью маркази (Pew Research Center) томонидан ўтказилган янги тадқиқотлар мусулмон мамлакатларида аёлларнинг таҳсил олишини чеклайдиган омил дин эмас, балки иқтисодиёт бўлиб қолаётганини кўрсатди.
Чиндан ҳам юзага келган аҳвол муслималар бошқа диндаги аёлларга қараганда (яҳудийликдан ташқари) таълим муассасаларини камроқ ҳолатларда тамомламоқдалар. Ушбу жиҳатдан муслима аёллар муулмон эркаклардан ҳам ортда қолишган, бунга Пью марказининг олдинроқ ўтказилган тадқиқотлари далил бўлади.
Ҳар ҳолда, сўнгги пайтларда муслима аёлларнинг таълим олиши масаласида ижобий тендеция аломатлари кўриниб қолди. Улар таълим поғоналаридан кўтарилган сари, академик тайёргарлик сифатидаги диннинг роли пасаймоқда. Бу билан улар таълим соҳасида жинсларнинг тенглиги борасида мусулмонлар ва ғарб жамиятлари ўртасидаги маданий зиддиятлар тўғрисидаги фикрларни инкор этмоқдалар.
Таҳлилларнинг кўрсатишича, аёлларнинг таҳсил олишдаги имкониятларни белгиловчи ягона омил қонунчилик ёки маданият эмас, балки мамлакатдаги турмуш даражасининг юқори ёки пастлиги бўлиб қолмоқда. Мисол учун, Форс кўрфази мамлакатларидаги аёллар таълим олиш соҳасида жиддий прогрессга эришаётганларини намойиш этишмоқда.
Мисол учун, Саудия Арабистонида 1976 йилдан 1985 йилгача туғилган аёллар ўртача 11.5 йил таҳсил олишмоқда (таққослаш учун, бу кўрсаткич уларнинг эркак ватандошларида 11.8 йилни, 1935 йилдан 1955 йилгача туғилган аёлларда эса икки йилни ташкил этади).
Ушбу рақамлар Саудия Арабистонида аёлларнинг таълим олиш имконияти ўсганини ва бу аломат бўйича жинслар ўртасидаги тафовут камайиб бораётганини кўрсатмоқда. Таққослаш учун, америкаликлар (ҳар қандай диндаги эркаклар ва аёллар) ўқишга умрларининг 13 йилини сарф этадилар.
Яна бир мусулмон давлати – дунёдаги энг қашшоқ мамлакатларидан бири бўлган Малида ёш муслималар ўртача 1.4 йилни, эркаклар эса 2.7 йилни мактабда ўтказадилар, ҳолбуки 1935 ва 1955 йиллар оралиғида туғилган аёллар парта ортида бор-йўғи олти ой ўтирганлар.
Умуман олганда, Африканинг Саҳрои Кабит ҳудудидаги ёш муслималар мактабга ўртача 2.5 йил мобайнида борадилар. Бу уларнинг бувиларидан бор-йўғи 10 ойга кўпроқ.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 213 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар