1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Муносабатлар

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

Хорижликлар саёҳат қилишни жуда яхши кўришади. Биз бор будимизни йиғиб тўй қилса…

Read More...

Skype орқали никоҳ, СМС орқали талоқ...…

Skype орқали никоҳ, СМС орқали талоқ...…

АҚШда истиқомат қилаётган Асад Фаҳурий – куёв, Ливаннинг Тир шаҳридан бўлган  Ха…

Read More...

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

 Мен хориждагиларнинг яшаш тарзига, улардаги қулайликларга роса ҳавас қиламан. Х…

Read More...

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

Бу ҳаммага маълум оддий гап: ўрмонда қайси ҳайвон кучли бўлса, иложининг борича…

Read More...

Prev
Next
  • 1
  • 2
  • 3

Сўнгги фикр

  • Никоҳ хутбаси

    VenessaMap 17.02.2018 01:33
    casino games online casino real money slot game casino games real money

 

Тушга ўхшаган “муҳаббат” Севиб, севилмоқ...

“Муҳаббат” ҳақидаги гап-сўзлар ҳамма тарафимизни ўраб олган: романлар, қўшиқлар, рекламалар ҳамда реал ҳаётимизда. Ҳаммасидан ёмони Бред Питни ўзича яхши кўриб қолган қизалоқ ва ўз эрини жонидан ортиқ севадиган муслима қиз ҳам: “Мана шу ҳақиқий севги”, деб айтиши мумкин. давоми...

Виртуал дунё ҳақиқий дунёнинг кушандаси

Интернет – ҳам яхши, ҳам ёмон нарсадир: кимдир ўз ҳожатини чиқаради, кимдир эса ундан вақтиҳушлик учун фойдаланади. Сиз ҳақиқий ҳаётдан воз кечиб, аслида йўқ бўлган воқеъликка уни алмаштирмоқчи бўласиз. Ўйлаб кўрингчи: сиз буларнинг эвазига нимага эришасиз?  давоми...

Оилали фоҳишалар

 

 

 

Кейинги пайтларда хиёнат сабабидан парокандаликка учраётган оилалар ҳақида кўп эшитяпмиз. Бу ҳол ёш оилалар қолиб, ўн-ўн беш йил, балки ундан ҳам кўпроқ бирга ҳаёт кечирган эр-хотинлар орасида ҳам юз бераётгани ачинарли ҳол. Ҳаёт аччиқ-чучугини татиб кўрган, оқ-қорани ажрата оладиган кишиларнинг бу тахлит шармисорлик билан ажралиши таажжубга солади кишини. Минг хижолатлик билан сабабини сўрасангиз, тап тортмай:
—    Эрим билан чиқишолмай қолдик. Менга ишонмайди. Ҳар қадамимни пойлайди. Бунақа ҳаёт кимга керак?!- дейишади чимирилиб.
Шунча йил бирга яшаб, энди эри ишонмай қолган экан. Демак...
Умуман олганда никоҳига, оиласига хиёнат қилиш, шаҳвоний нафсга эрк бериш халқимизда ва динимизда қаттиқ қораланади. Гарчи эркакнинг хиёнати “йигитчилик”ка йўйилиб оқланиб олинса-да,

Аёл хиёнати кечирилмайди!
—    Ўғлимнинг оиласи бузилиб кетди, икки неварам ўзимда қолди, - дейди  Тошкент шаҳридан қўнғироқ қилган онахон.- Келиним ёмон йўлга кириб кетди. Ўғлим билан ажрашишганди, бундай нопок аёл оналикка, бола тарбиялашга нолойиқ деб, болаларни ўзим тарбиялайдиган бўлдим. Фарзандларимни уйли-жойли қилиб тинчидим, энди хотиржам нафас олсам ҳам бўлади, деб турганимда бу кунлар ҳам бошимда бор экан. Бир пайтлари аёлларнинг хиёнати ҳақида гапириш, эшитишнинг ўзи ор эди.  Ҳозир ҳар куни кимнингдир хотини, келини ё қизи хиёнат устида эрининг яқинлари томонидан ушлангани ҳақида гап-сўзлар қулоққа чалиниб туради. Одамлар шармандаликдан шарм қилмай қўйдилар чоғи? Ёш-ёш жувонларни кўрсангиз, алламбало кийимларни кийволишган. Кўзлари бежо, қачон қараманг кўчада. Орқаваротдан эшитсангиз, оиласи бузилган бўлиб чиқади. Номигагина эрга тегиб чиқишган, ўзларининг айтишича юзларини ёруғ қилиб олиш учун. Энди ажрашиб олиб хушига келганини қилиб юришибди. Икки ўртада яна қийинчилик, азият болаларга! Невараларимни яхши парвариш қилишга, меҳр беришга ҳаракат қиламан, аммо барибир онаси бўлолмайман-да! Болага она меҳри, она тарбияси зарур! Оналарнинг аҳволи эса ҳалиги!..
Оиласидаги етишмовчилик ёки эрининг рўзғорни таъминлай олмаётганини важ қилиб шаҳвоний нафси йўлига кириб кетган аёлларни ҳеч қандай ҳолатда оқлаб бўлмайди! Эҳтиёжмандлик ҳеч қачон ахлоқий бузуқликка сабаб бўлмаган, бўлмайди ҳам! Аёлнинг нопок йўлга қадам босишининг битта ва битта йўли —  тийиқсизлик ва маънавий қашшоқлик!

Ундай шармандаликнинг бошқа ҳеч қандай изоҳи йўқ!
Пайғамбар алайҳиссалом дейдилар: «Уч хил ёмон сифат бордирки, улар (маънавий) фақирликдандир. Буларнинг бири ёмон хотиндирким, бирга бўлсанг, озор беради, йўқ бўлсанг, хиёнат қилади».
Аввалига эрининг топиш- тутиши кўнгилдагидек эмаслигидан нолиб юрган аёл уни Россияга ишлагани жўнатиб юборди. Уч-тўрт ой ўтиб аёл ҳақида ҳар хил гап-сўзлар чиққан эди, у эрининг яқинларига: “Аёл киши эрсиз юрса соғлигига ёмон таъсир қилар экан. Нега эрим мени ташлаб кетворди” деб хиёнатини изоҳлаган экан. Энди ўзингиз бир ўйлаб кўринг, аввалига пулинг йўқ деб эр бечорани камситиб, уни бегона юртларда сарсон-саргардонликка юбориб, кейин никоҳига хиёнат қиляпти-ю, шу туришида ҳам эрини айбдор қиляпти.
Хиёнатини соғлиги учун ниқоб қилиб олган аёллар бугунга келиб орамизда анчани ташкил қиляпти.  “Жинсий ҳаёт нормал тарзда бўлмаса аёл кишида ҳар хил хасталиклар келиб чиқиши мумкин экан”. Кейинги пайтларда шундай беўхшов, бетийиқ гапларни кўп эшитяпмиз. Уруш пайтларида гўшангаларда бева қолиб кетган бувиларимиз нима қилишган экан-а? Айримлари 17-18 ёшида бева қолиб бир умр турмуш қурмай ўтишган. Аммо ўша пайтларда аёллар жинсий хасталиклари деган гаплар ҳозиргидек глобал муаммога айланмаган-ку! Хуллас, ҳар қандай ҳолатда ҳам аёлнинг хиёнати ўз

Айбини ёпиш учун баҳона!
Анчадан бери кўрмаган таниш аёлни учратиб қолдим. Гап орасида турмуши бузилганини айтди. Ҳеч хаёлимга келмаганди. Сабабини сўрагандим, тайинли жавоб йўқ. Тўғрироғи, 15-20 йиллик турмушини осонгина бузиб юбораётган аёлларнинг “кўҳна” ва қабиҳ “қўшиғи”ни куйлади:
—    Эримда кўнглим йўқ. Меҳр бермайди. Рашкни баҳона қилиб жанжал чиқараверади. Бир неча марта мени дўппослаган. Охири чидолмадим, уйдан чиқиб кетдим. Энди у билан яшамайман. Ўғлимни унга қолдирдим, ўғил болани орқамдан судраб юриб нима қиламан?! Қизим ўзим билан...-  Аёл гап орасида яна “одноклассники.ру” сайтидан синфдошларини топиб олганини, айниқса, ёшлигидан ўзига севги изҳор қилавериб, ортидан қолмаган собиқ синфдош дўсти билан топишганини гапирганди, вазиятни чамалаб улгурдим. Демак синфдош билан ёзишмалар, телефонда кечаю кундуз гаплашишлар оқибатида ўн беш йиллик оила парокандаликка учраган. Қирқ ёшли аёлнинг ҳиссиётларга берилиб, шунчаки танишига ёшликдаги севгилиси ҳақида тўлқинланиб гапириши ғашимни келтирди.
—    У мени никоҳига олмоқчи,- деди у яна энтикиб-севиниб.- Аммо хотинидан истиҳола қиляпти шекилли. Мен жуда бахтлиман, жудаям,- дейди яна сурбетларча. Чамаси 30-40 дақиқалар давомида аёл собиқ синфдош севгилиси, уни йигирма беш йилдан бери севиши ваҳоказо ва ҳоказолар ҳақида тинмай гапирди. Уни эшитганимдан афсусланиб кетдим. Гўёки кўнглим кирланди. Агар яна бироз ёнида ўтирсам, дилимда тўлиб-тошган нафратим тилимга кўчиши муқаррар эди.
—    Ҳозир унақалар жуда кўпайиб кетган, -дейди бир дугонам ўзаро суҳбатимизда.- Қайнэгачим ўтирса-турса қўлидан телефон тушмайди. Кап-катта хотин бунча телефонда ким билан нимани гаплашаркан, деб ғашлансам, одноклассники.ру сайтидан аллақандай мактабдошими синфдошинимией топиб олган экан. Уялмай-нетмай ўша билан ёзишаркан. Яна тап тортмай, “унинг гапларини соғиниб қоламан” дейди ҳам. Гапларини эшитиб ўзимдан уялиб кетдим...
Биз ўзбекмиз, биродар, ўзбекларнинг турмушида “Лайли- Мажнун”чилик кетмайди! Бизда турмуш қурган жуфтлар бутун ҳаёт давомида бир-бирига ЧИДАБ яшайди! Бошқаси бекор! “Эрим менга бефарқ”, “Бир пайтлари у мени севарди, ҳозир буни умуман эсламайди”, “Гул кўтариб келиб севги изҳор қилмайди, хиёбонларда айлантирмайди” деган важ-корсонлар билан эридан нолиб юрадиган аёлдан-да энг хунук, энг разил мавжудод бўлмаса керак дунёда! Бизнинг тамойилда аёл – фидоий бўлиши керак! Аёл-эрию болаларига қалқон, ғамхўр, меҳрибон бўлиши шарт! Вафодорлик ҳақидаку қайта -қайта эслатиш шарт эмас. Аммо афсуски, бугунга келиб айрим аёллар касрига ўзбек аёлининг асл қиёфасига қора чизиқлар тортилмоқда.

Гуноҳлигини унутган гуноҳ
— Аёл хиёнати, оилали бўла туриб нопок йўлларга кириб кетган бузуқ аёллар ҳақида гапириш тугул, ундайлар ҳақида эшитишнинг ўзи кишини ларзага солади, -дейди журналист Ҳусен Тангриев куюнчаклик билан.- Истеъдодли ижодкор Иқбол Қўшшаева бундай иллатлар ҳақида ёза туриб, “ Гуноҳ гуноҳлигини унутиб қўймоқда” деган эди... Чиндан ҳам, никоҳига, эрига хиёнат қилган аёллар аёллигини унутиб қўйган махлуқотлардир. Ундайларнинг жирканчлиги касри боласига уради. Таассуфки, гуноҳ жабрини бегуноҳлар тортади. Боласи оғримаса ҳам , ўлмаса ҳам, бузуқ аёлдан туғилган, фоҳишанинг тарбиясини (агар уни тарбия дейиш жоиз бўлса!) олган боладан келажакда нима каромат кутиш мумкин?! Аёлнинг бузилгани- наслнинг бузилгани эмасми, биродар?!

Эркак хиёнатни кечирадими?
Минг афсуски, айрим ҳолларда даюс эркаклар хотинининг хиёнатини кўриб-била туриб индамай юраверишади. Бу кўпинча хотин боқувчи бўлган оилаларда кўзга ташланади. Ҳатто айрим ориятсиз эркаклар хотини чет элларда танасини сотиб топиб юборган пулларга данғиллама ҳовли-жойлар қуриб яшашдан, хорижий русумдаги автомашиналарда юришдан ҳеч уялишмайди. Ундайларни Худо уриб қўйган! Унақалар ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «Нопок аёллар нопок эрлар учундир (яъни, лойиқдир), нопок эрлар нопок аёллар учундир. Покиза аёллар покиза эрлар учундир, покиза эрлар покиза аёллар учундир» («Нур» сураси, 26-оят).

Ислоҳ этилмайдиган хато!
Мулоҳазаларимиз аввалида хиёнаткор аёлларнинг яъни, оилали фоҳишаларнинг қилмишларига “эрим узоқда” ёки “эрим касал, соғлигим учун жинсий ҳаёт зарур экан” деган шармандали иқрор билан ниқоб тортиши ҳақида гапирдик. Мақолани тайёрлаш жараёнида  интернет сайтларининг бирида келтирилган далилга кўзимиз тушиб, ҳайратдан ёқа ушлаб қолдик. Кўпчиликка маълумки, ислом оламида бева қолган ёки эридан ажрашган аёл учун тўрт ою 10 кун мобайнида идда сақлаш буюрилади. Ғарб тиб олимларининг аниқлашича, бир марта эркак билан бирга бўлган аёлнинг бачадонида эркак манийси тўрт ой давомида сақланар экан. Тўртинчи ойдан ошиб ўтгач, аёл организми секин-аста тозаланиб борар экан. Шунингдек, англиялик олимлар бир эркак билан жинсий яқинликда бўлиб туриб, орада танаффус қилмай иккинчи эркак билан  жинсий ҳаётни давом эттирган аёлларнинг бачадонларида оғир касалликлар пайдо бўлишини исбот қилдилар.
Фоҳиша ишлар, зинокорлик, ҳайвоний ҳирсга асир бўлиш динимизда ҳам, жамиятимизда ҳам мутлақо оқланмайди! Ундай хатолар ҳеч иккиланмай ислоҳ этилмайдиган хатолар сирасига киради. Хато ислоҳ этилмаса, киши умрбод виждон азобидан ўртаниб яшайди. Ҳаётнинг лаззатини, маъно мазмунини кўрмай ифлос ботқоқда гўнг пашшаю қўнғизга ўхшаб умр кечирадиганлар ҳам виждон азобини англармикинлар?..

Умида АЗИЗ

 

 

 

Комментарии   

 
+1 #37 ннн 12.02.2017 14:56
hammani узига инсоф берсин
Цитировать
 
 
+4 #36 Nozik 11.09.2016 15:28
Цитирую Равшанхон:
Лола санам шунак аёлга ухшийсан исломни гапирасан узинг ислом хакида нима биласан билганингда тушунтирардинг ажап бупти демасдан санга ухшаганлар дунёни булгаяпти

Islomda ikki tarafning ham davosini eshitmasdan turib hukm chiqarilmaydi; Islomda ayolning zinosi kechirilmaydi, erkaklar erkak-da, degan gap yo'q, hamma tengdir; Islomda ajrashish faqat ayolning aybi tufayli, faqat ayol oila mustahkamligi uchun harakat qilishi kerak, erining hamma zulmiga chidashi kerak, degan gap yo'q; Islomda erkaklar o'zlarining ham xatolarini o'rganib, tuzatishga harakat qilishi kerak; Islomda ayollarga eri uchun bezanishi buyurilganidek, erkaklarga ham xotini uchun toza, xushbo'y, xushmuomala bo'lishi buyurilgan.
Цитировать
 
 
+2 #35 Gulyora 22.06.2016 07:59
Bunaqa ayollar kupayib ketgan astagfirlloh erni hiyonatini kechirish kerakmi yani bir marta emas 7 marta ushlab oldim umuman kechirib bulmas ish qildi bukrini gur tugrileydi degan maqol tugri ekan ayollar odno fesboek har baloda utirib internet orqali gaplashishadi eri bor ayollar ham shunde ollohdan qurqishmeydi olloh kurib turibdiku desangiz bu dunyo utkinchi uynab oleylik deydi uyatmeydi olloh insof bersin gudaklar bolajonlar tirik etim bulmoqda
Цитировать
 
 
+3 #34 ФАЁЗ 15.06.2016 13:20
Аллохнинг узи инсоф бермаса барибир кийин экан
Цитировать
 
 
0 #33 рустам наманганец 03.05.2016 00:30
:-|
Цитировать
 
 
+4 #32 D. 25.12.2015 18:18
сал ортикча гапла езворимман берилиб кетиб укиганладан узр сурийман. Энг асосийси шундо тинчли хотиржамли хукм сураетган юртимизда тукликка шухлик килиб ношукрли кимийлик
Цитировать
 
 
+2 #31 D. 25.12.2015 16:05
баланд парвоз олди кочти гапладан фойда йук . хар битта одамми узига узингга тугри бул хиенат кима емон йулда юрма дийишданам фойда йук. Эркак кишига имконият тугдирберса юрвуради. узи яхши укимишли маданиятли буп туриб бузук бувуради. Факат жамият микесида реальный ишла амалга оширибгина зино балосидан кутулиш мумкин. Биринчи навбватта Гарбдан кевотган "оммавий маданият" пропагандасини тухтатиш кере. Телевиденияни яхшилаб фильтрдан утказиш кере. Артистларимизан и "тозалаш кере" маьнавий бузукларини лицензиясини оп куйиш кере. Интернетти каттик назоратга олиш кере. Порно сайтлани умуман таькиклаш кере. Зино киганлага коотттааакон штраф тулаттириб шарманда килиш кере болланиям кизланиям. ушанда сал тийилади. бумаса хозир хаммае "Бузигистон" буп кетвотти. Гарбга битта назар ташийлик шулада хамма нарсага рухсат бор . нимага эришди шула? мисолчун Россияни ахолиси камайиб кетвотти ва давом этаркан. ахоли купаймаяпти хотинла тугмаяпти. деярли хаммаси зинокор.
Цитировать
 
 
+7 #30 D. 25.12.2015 15:49
кино курсак упишади яна бошка иш килишади... очикдан очик. Олдин уяттан бошка программага оворишарди хозир хамма каналлада шу. бизадан кейингилада нима булади хайронман. ашула эшитсе факат севги мухаббат мавзуси . охири зиноде барибир . хаммаеда шахватни пропагандаси. Болла мактаб ешидаек кизлага боришши бошлавотти, хич ким индамийди. "Йигитчилик" де нима кипти дийишади. шунака йигитчиликка урганган бузукчиликни одат кивоганла кейин кизланиям бузадиде. хар каегига алока килиб "киз" лигини бузмийди. шунча ифлосгарчилилан и ичида юрурамиза. Гунох киламиз дисе осон. проблема йук. Фохиша тикилиб етипти. ниме шулани йук кип ташаб бумасийкина. биттаси нима дийди бур кун фохишала тугрисида гапирсам : урто улаям кереку одамлага. бумий кетганда нима киламиз бумаса ? нормальный кизлани зурлаш купайиб кетади бумаса дийди
Цитировать
 
 
+3 #29 D. 25.12.2015 15:40
мани фикримча хозир дунени "оммавий маданият" балоси бузвотти. Дунени хамма миллатлари шу бало бн курашишга мажбур бувотти. Оммавий маданият Гарбга таклид килиш , узлигини, миллий маданиятини унутиб , кур-курона "эркинлик" ка эришиш орзуси бн миллий маданиятлани йук кивотти. Феминизм, жинсий революция , бир жинслилани хукуклари , порно индустрияни легаллаштириш , ошкора бузукчилик ва яна куплаб бошка ахмогарчилилар бн маданиятлани бузвотти. Бутун дунеда тугулиш камайвотти. Канчалик мамлакат ривожланса шунчалик тугулиш камайвотти ва бузуклик купайвотти чунки уша иктисодиетини кучайтирган мамлакатла бир вактта иктисодиет бн "миллий маданият иммунитетини" яратишомаяпти
Цитировать
 
 
+5 #28 умму Мубина 11.12.2015 07:24
бу билан нима демокчиман,хар бир оилада оила бошилар оиласига масулият хиссини сезиб, оила шанини химоя килса,жамиятими зда юкорида мухокама килаетган мавзуларга урин колмас эди.
Цитировать
 

Фикр билдириш


Ҳимоя коди
Янгилаш

Ҳозир сайтимизда 879 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ

Сайтга ёрдам

23120000900000830001
МФО - 00830
ИНН - 202045300
Атажанов Адхам

UZCARD

8600 0604 4826 4011
expire date: 09/20
Atajanov Adxam