Сайт бўлимлари
Энг заиф уй
Ўргимчак тўри — уйларнинг энг заифи. Бу ҳар икки маънода ҳам шундай.
Биринчи келадиган маъно — миллиметрнинг юздан бир қисмига тенг бўлган тўр мустаҳкам бир уй ташкил эта олмаслигидир. Бунинг ҳақиқатлигига шубҳа йўқ. Термит деб аталувчи бир сантиметрлик кўр ҳашарот бир миллион аҳолига мос келадиган, зилзилага бардош берадиган осмонўпар иморатлар қуриши мумкин. Аммо ўргимчак тўқиган тўр, босиқ бир чўп ёки шукунак учига илиниб йўқ бўлади. Ҳатто кўпинча ўргимчак тўри шунча вақт ҳам тура олмайди. Боғ ўргимчаги тўқиган тўрини ҳар куни еб, қайтадан қуради!
Чунки ўргимчак тўри доимий ва мустаҳкам турадиган уй сифатида эмас, балки ҳашаротларни тутиш учун ишлаб чиқилган.
Бошқа томондан, Қуръон оятида ишлатилган "байт" (بيت) сўзи "уй" маъносини англатади ва у шу билан бирга "оила" маъносини ҳам ифодалайди. Демак, бу нуқтаи назардан ҳам ўргимчак тўри заифликнинг энг яққол мисоли бўлади.
Ўргимчак оиласи – ўлимга олиб борувчи муносабатлар
Агар ўргимчак оиласи ҳақида гапирадиган бўлсак, оила қурилишидаёқ ҳалокатли муносабатлар намоён бўлади.
- Ота ўргимчакнинг жуфтлик муносабатидан кейин тирик қолиш эҳтимоли жуда кам.
- Айрим турларда эркак ўргимчак урғочи ўргимчакнинг атиги 1% ҳажмида бўлади.
- Жуфтликдан кейин, кучсиз ҳолатда бўлган эркак таёр ўлжа ҳисобланади.
- Қочиб қолса, омадлидир, лекин кўпинча қутилиб қолиш учун кучи етмайди.
- Агар қоча олмаса, урғочи ўргимчак томонидан ейилиши эҳтимоли жуда юқори.
- Ҳатто баъзи турларда, жуфтлик пайтида ёки дарҳол сўнггида эркак ўзи ўлиб қолади.
Она ўргимчак қанчалик эркакни еб тугаган бўлса ҳам, унинг келажаги ҳам яхши эмас.
Кўпгина ўргимчак турларида, она ўргимчак тухум қўйгандан сўнг тез орада ўлади. Шундай қилиб, на ота, на она болаларининг туғилишини кўра олади.
Болалар туғилгандан кейин ҳам ўргимчак оиласининг ҳалокатли муносабатлари тугамайди.
- Биринчи чиқиб келган ўргимчак болалари тирик қолади,
- Агар улар атрофда егулик топа олмасалар,
- Ҳали чиқмаган ака-укаларини ёки опа-сингилларини еб тугатишади.
Ака-ука ёки опа-сингилларини еганлар, ўз турини ҳам емайдими?!
Инсонлар ўргимчаклар тўридан фойдаланишни орзу қилганлар, лекин муваффақ бўлмаганлар.
Чунки ўргимчакларни биргаликда сақлаш йўлини ҳеч ким топа олмаган.
Қачон уларни бир жойга тўплашга уринган бўлсалар, ўргимчаклар бир-бирини еб тугатганлар.
Қуръон оятидаги ҳикмат
Шундай қилиб, ўргимчак оиласи – ота-она-фарзанд-ака-ука-опа-сингил ўртасидаги ҳалокатли муносабатлар занжири бўлиб, Қуръон мўъжизали баёни билан "энг заиф уй"ни намоён қилади.
Ҳар қанча 30 000 га яқин тури бўлса ҳам, ўргимчаклар жуда кенг дунё ташкил этади.
Аммо ўргимчак оиласи ҳақида умумий маълумот керак бўлса, айтилганлар шу.
Аллоҳдан бошқаларни дўст тутиб, ишларини уларга ҳавола қилганлар ва улардан ёрдам, ҳимоя кутганлар шу ўргимчак оиласига ўхшайди. Бу каби ривоятлардан улар кутадиган нарса – "ё ютиш, ёки ютилиш".
Бунинг энг ёрқин ва энг комил мисоли – ўргимчак уйидир.
Ўргимчакнинг ҳам ҳаққи бор!
Бироқ ўргимчак ҳаққига ҳам ҳурмат билан ёндошиш керак.
Албатта, Аллоҳ яратган ҳар бир махлуқ каби, ўргимчак ҳам ҳикмат ва вазифа билан яратилган.
- У ҳам Аллоҳнинг ҳикмати ва санъати мўъжизалари билан безатилган.
- Лекин унга мустаҳкам уй ва оила алоқаларидан улуш берилмаган, фақат шу.
Аммо Ер ва Осмонлар Роббиси баъзан энг заифлар ичида Ўз қудратини зоҳир қилади.
Ўзларини дунёда энг кучли деб ҳисоблаганлар, шундай заифлар орқали дарс олишади.
Ўша заиф ўргимчак тўри – Коинот Пайғамбарини душманларнинг энг қўрқинчли ҳужумларидан ҳимоя қилган!
Бу унинг шарафи учун етарли эмасми?!
Абу Муслим
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
- Аёлнинг Таравих намози учун уйидан чиқиши
- Эътикоф ҳақида
- Рўза боби (1-қисм)
- Фитр садақаси
- Аёллар эътикофига доир масалалар
- Фидя бериш ҳақида
- Саҳарлик ва ифторлик
- Рўзани бузадиган амаллар
- Рўзани бузадиган амаллар
- Эътикоф бўлими
- Рўза боби (2-қисм)
- Нафл рўзалар ҳақида
- Рамазон: эрингиз сиздан рози бўлсин
- Рамазон: оналар учун 23 маслаҳат
- Расулуллоҳнинг Рамазон ойида баъзи аёллари билан никоҳланишлари
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Аёлнинг юзини кўрсатиши ва ҳижоб ҳақида
- Парик тақиш ва аёлнинг сартарошга бориши
- Аёлнинг ҳамма нарсаси шаррми?
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш