Сайт бўлимлари
Косметика таҳдид соляпти!
- Подробности
- Бўлим: Гўзаллик
- Чиққан санаси: 31 Март 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Гўзал кўринишни истаган аёл пардоз-андозни канда қилмайди. Аммо косметика воситаларини ҳаддан ортиқ ишлатиш кўнгилсиз оқибатларга олиб келишини ҳам унутмаслик лозим. Рекламаларда жарангдор янграйдиган «фақат табиий» деган иборага кўпам ишонмаган маъқул, ўша косметиканинг таркибида нималар борлигини ким билади дейсиз.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, аёл киши косметика воситаларидан фойдаланиши натижасида йил бўйи организмига 2 килодан зиёд кимёвий моддалар сингиб кетар экан. Айни пайтда косметика саноатида қўлланиладиган етмиш мингга яқин моддаларнинг атиги уч минги Европада расман тан олинган.
Косметика харид қилаётганда албатта унинг таркибида нималар борлигига эътибор қаратинг. Ривожланган мамлакатларда маҳсулотга бундай ёзувни қўйиш қатъий талаб этилади. Қуйида косметика воситалари таркибига қўшиладиган айрим моддалар билан танишинг. Хулоса чиқариш ўзингизга ҳавола.
АЛКОГОЛ томоқ ва оғиз бўшлиғи саратонига учраш хавфини орттиради, АЛЮМИНИЙ эса асабийлашиш, мия фаолиятининг бузилишига сабаб бўлади.
БЕНТОНИТ деб аталувчи табиий минерал юз терисига мўлжалланган ниқобларга қўшилади. Бу минерал заррачалари қиррали бўлиб, терини тирнаб юбориши мумкин. Бундан ташқари, терига ҳаво ўтказмай, қуритиб қўяди. КАОЛИН ҳам худди шундай хусусиятга эга, шунингдек, зарарли аралашмалардан ҳам холи эмас.
МИНЕРАЛ МОЙ ёки ТЕХНИК МОЙ нефтдан олинади, терида намликни ушлаб туриш мақсадида қўлланилади. Терингиз юмшоқ бўлса, силлиқ туюлади, ўзингизни ёшроқ ҳис қиласиз. Аммо унутмаслик лозимки, бу мой нафақат намликни, балки тери орқали чиқиши керак бўлган заҳарли моддалар, карбонат ангидрид газини ҳам ушлаб қолади, терининг нафас олишига йўл қўймайди. Шу тариқа тери касалланади, ҳужайраларнинг ўсиши секинлашади. Техник мой қўшилган ҳар қандай маҳсулот терини қуруқ қилиб қўйиши мумкин.
Рекламаларда ЛАНОЛИН моддаси «терига жуда осон сингадиган мой» сифатида мақталса-да, бу ҳалигача илмий тасдиғини топмаган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ланолин терининг сезгирлигини ошириб юборади, ҳатто аллергия қўзғаши мумкин.
ЛОРАМИД ДЕЙ дан косметикада кўпиклатувчи хусусияти учун фойдаланилади. Шунингдек, ёғларни кетказа олгани учун идиш-товоқ ювишга мўлжалланган воситалар таркибига ҳам қўшилади. Лорамид дей тери ва сочни қуруқ қилиб қўяди, қичиштиради, аллергия қўзғайди.
ГЛИЦЕРИН
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар