1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Йўловчи гувоҳлик бериши мумкинми?

Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда, автомобиль ичидаги йўловчилар ҳам гувоҳликка чақирилиши мумкинми?
Ш.Раҳмонов, Гулистон шаҳри

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 298-моддасида:
Содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳақидаги иш бўйича аниқланиши керак бўлган бирор бир ҳолатдан воқиф ҳар қандай одам гувоҳ сифатида чақирилиши мумкин.
Шунингдек, ишни юритаётган органнинг чақирувига кўра, гувоҳ ўз вақтида келиши, ҳаққоний кўрсатмалар бериши, шу иш ҳақида ўзига маълум бўлган ҳамма нарсани айтиши ва берилган саволларга тўғри жавоб бериши шарт.   

Сарвар Сафаров тайёрлади