Сайт бўлимлари
Ҳомиладорликнинг 7 – ҳафтаси
- Подробности
- Бўлим: Ҳомиладорлик тақвими
- Чиққан санаси: 01 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
БОЛАДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
Кичкинтой ўсиб катта бўлмоқда. Ҳозирда унинг узунлиги 6 – 9 мм. Жигар қон айланишининг марказига айланди. Қизилўнгач, нафас олиш йўллари, қорин олд деворчаси ривожланади. Ингичка ичак ва кўкрак қафаси шакллана бошлайди. Оғир вазиятларда инсонга ёрдам берадиган энг муҳим без – буйрак усти безларининг устки қатламига асос солинади. Бош мия жадаллик билан ривожланади. Юз маълум бир шаклга эга бўлади, лекин кўзлар ҳали ён тарафда жойлашган ва қаттиқ юмуқ ҳолатда бўлади. Оёқ ва қўллар аниқ кўринади. Юрак ҳомила танаси бўйлаб қон ҳайдай бошлайди. Умумий қилиб айтганда, марказий нарв системаси юзага келди. Суяк ҳужайралари ривожлана бошлади.
ОНАДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
Кўпчилик аёллар ҳомиладорликнинг иккинчи ойида жисмоний ва руҳий ўзгаришларни кузатишади:
* кўнгил айниш, қайт қилиш, сўлак оқиши;
* қабзият;
* жиғилдон қайнаши, овқат ҳазм қилиш жараёнининг бузилиши, ошқозондаги оғирлик;
* кўкрак безларининг ўзгариши: улар катталашиб, оғирлашиб, таранглашиб қолган, сўрғич учининг ранги қорайган;
* доимий бош оғриғи;
* ҳушсизлик ва доимий бош айланиши;
* кайфиятнинг беқарор бўлиши, жаҳлдор, йиғлоқи бўлиб қолиш
* хавотир, қўрқув, тез хурсанд бўлиш.
2 – ойдаги лаборатор текширувлар:
1. Қиндан суртма олинади.
2. ВИЧ ва захм касалликларини текшируви учун қон таҳлили.
3. Қон ва пешобнинг умумий таҳлили.
4. ХГ гормонини аниқлашга пешоб топширилади: бу гормон орқали ҳомиладорликнинг кечиши аниқланади.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, ҳомиладорликнинг илк ҳафталаридаги тавсияларга амал қилинг. Агар ҳали ҳам чекишни ташламаган бўлсангиз, тезда бундай зарарли одатдан воз кечинг.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар