Сайт бўлимлари
Аёлларга тааллуқли масалалар
- Подробности
- Бўлим: Фатволар
- Чиққан санаси: 13 Апрель 2024
- (Нашр қилинган санаси)
Савол: Аёлларга жамоат учун масжидларга чиқиш жоизми?
Жавоб: Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ қари кампирларнинг фақат бомдод, шом ва хуфтон намозларига чиқишларини жоиз деган, ёш аёллар эса масжидларга чиқмайдилар.
Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳлар эса уларнинг барча намозларга чиқишларини жоиз деганлар. «Ҳидоя»да шундай келган. Бугунги кунда эса ёш аёлларнинг ҳам, қари кампирларнинг ҳам барча намозларга чиқишлари жоиз эмаслигига фатво берилган. «Расоилул аркон»да шундай келган. Бу масала юқорида ҳам айтиб ўтилган эди.
Савол: Киндигида жароҳати бор ҳомиладор аёлнинг боласи ўша жароҳатидан чиқарилса ва жароҳатидан қон кетса, бу аёл нифосли ҳисобланадими?
Жавоб: Иўқ, нифосли ҳисобланмайди. Чунки нифосли бўлиши учун унинг фаржидан қон кетиши шартдир. Бу аёл қон оқиб турган жароҳатли аёл ҳисобланади. «Фатҳул қадир»да «Зоҳирия»дан шундай нақл қилинган.
Савол: Ҳайзли аёл рўзанинг қазосини тутади, аммо намознинг қазосини ўқимайди. Бунинг ҳикмати нима?
Жавоб: Ҳаво онамиз Мавло таолога осийлик қилиб, жаннатдан чиқарилганларидан сўнг дунёда илк бор қон кўрганларида нима қилиш кераклигини Одам алайҳиссаломдан (Пайғамбаримизга ҳам, у зотга ҳам салавот бўлсин) сўрабди. У зот: «Билмайман», дебдилар. Шунда Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломга Ҳаво онамизнинг намозни тарк қилиши кераклиги ҳақида ваҳий юборибди. Ҳаво онамиз пок бўлгач, нима қилишини сўрабди. Одам алайҳиссалом: «Билмайман», дебдилар. Шунда Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломга Ҳаво онамиз тарк қилган намознинг қазоси йўқлигини билдириб ваҳий юборибди. Сўнгра Ҳаво онамиз рўзада ҳайз кўрибдилар ва нима қилиш ксраклигини Одам алайҳиссаломдан сўрабдилар. Одам алайҳиссалом намозга қиёс қилиб, рўзани тутмасликни ва қазоси ҳам йўқлигини айтибдилар. Шунда Аллоҳ таоло Ўзининг амрисиз ҳукм қилгани учун рўзанинг қазосини тутишга амр қилиб, ваҳий юборибди. «Баҳрур-роиқ»да «Зоҳирия»нинг охирларидан шундай нақл қилинган.
Мен айтаманки, ушбу ҳикояда бир қанча ишоралар бор: Биринчи ишора: хотинлар худди Ҳаво онамиз сингари барча ҳодисаларнинг ҳукмини эрларидан сўрашлари ва уларга итоат қилиши лозим бўлади;
Иккинчи ишора: фатво берувчи барча масалаларга жавоб беришга журъат қилмаслиги керак. Чунки хатодан холилик фақат Ал-Ваҳҳоб бўлган Зотнинг шаънидир. Шунга кўра, фатво берувчи билмаган нарсаси ҳақида ўзида илм йўқлигини ва ожизлигини изҳор қилиши лозим бўлади. Худди Одам алайҳиссалом барча сўровларга «билмайман», деб жавоб берганлари ва шахсий фикрлари билан жавоб айтишга журъат қилмагаилари сингари.
Шунга кўра, Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ баъзи масалалар ҳақида, масалан, уйланиш вақти ҳақида «билмайман», деган. Бу эса у зотнинг фазилатларидан ҳисобланади. Чунки сўралган ҳар бир масалага жавоб беришга журъатли бўлиш улуғ имом тугул оддий оқил инсонга ҳам тўғри келмайди. У зотда бунга ўхшаш ишлар жуда кўп бўлгани аҳли донишларга сир эмас.
Учинчи ишора: мужтаҳид гоҳида хато қилади, гоҳида тўғрисини топади. Бу бизнинг эътиқодий масалаларимиздан биридир.(Ижтиҳодий масалаларда ҳам Аллоҳ таолонинг муайян ҳукми борми ёки буи дай масалалардаги Аллоҳнинг ҳукми мужтаҳиднинг тўғри деб топганими? Ана шу масалада мотуридийлар қуйидагича эътиқод қиладилар: «Ижтиҳодий масалаларда қам Аллоҳ таолонинг муайян ҳукми бор. Бу ҳукмга зонний далил далолат қилади. Агар мужтаҳид мазкур масаладаги Аллоҳ тайин қилган ҳукмни топадиган бўлса, тўғри йўл тутган бўлади, акс ҳолда хато қилган бўлади. Муайян ҳукм махфий бўлгани сабабли мужтаҳид уни топишга мукаллаф бўлмайди. Шунинг учун мужтаҳид хато қилган такдирда ҳам битта савобга эришади».) Эътибор беринг Одам алайҳиссалом қандай қиёс қилдилар ва хато қилганлари аниқ бўлиб, тескариси тўғри экани аён бўлди.
Тўртинчи ишора: агар банда Мавло таолонинг буйруғига кўра иш тутмаса, У Зот уни машаққатли нарса билан жазолайди. Одам алайҳиссаломнинг қандай қиёс қилганига ва Аллоҳ таолонинг буйруғисиз рўзанинг қазоси йўқлигига ҳукм қилганига эътибор беринг. Аллоҳ тало унинг аксига ҳукм қилди. Бу нарса Одам алайҳиссалом қизларига албатта машаққат бўлади. Шунинг учун ҳам баъзи зоҳидлар: «Битта гуноҳ сабабли бир неча кун субҳ намозини ўтказиб юбориш билан жазоландим», деганлар. Чунки тонг отган вақтда уйқунинг ғолиб келиб, намозни адо қила олмай қолиш шайтон ғолиб бўлгани сабабидан бўлади. Шайтон эса гуноҳлардан кирланган қалбгагина ғолиб бўлади. Соф қалбларга эса шайтои ҳукм ўтказа олмайди. Шайтонни ҳайдаш худди итни ҳайдашга ўхшайди. Егулик йўқ жойдан итни фақат бақириш билан ҳайдаб юборса бўлади. Аммо егулик бор жойдан итни фақат битта ҳайдаб солиш билан кетказиб бўлмайди. Балки, уни кетказиш учун анча машаққат чекишга тўғри келади. Худди шу каби шайтоний хоҳишлардан холи қалбни агар шайтон эгалламоқчи бўлса, соф қалб соҳибининг битта ҳайдаши билан шайтон кетади. Аммо касал қалбга келса, уни эгалламай қўймайди. Буни янада кенгроқ тушуниш учун Умар розияллоҳу анҳунинг соясидан ҳам шайтон қочгани ҳақидаги хабарга эътибор беринг. Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг шайтони у зотнинг қўлларида мусулмон бўлгани ҳам қулоғингизга чалинган бўлса керак.(Бу ҳақида кўплаб ҳадисларда хабар берилган:
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эри ёнида бўлмаган аёлларнинг ҳузурига суқилиб кирманглар, чунки шайтон ҳар бирингизнинг қон томирингизда юради», дедилар. Биз: «Сизда ҳамми?» дедик. «Менда ҳам, лекин Аллоҳ унга қарши менга ёрдам берган ва у мусулмон бўлган», дедилар». Термизий ривоят қилган.
Ушбу ҳадис сўнгида келган лафзини барча ровийлар ўтган замон феъли, яъни мусулмон бўлди маъносида айтганлар. Фақатгина Суфён ибн Уйяна раҳматуллоҳи алайҳ келаси замон феъли, яъни мен унинг ёмонлигидан саломат бўламан, маъносида айтган. Бу зот ушбу маънони шайтон мусулмон бўлмайди-ку, деган гап билан қувватлаган. Аммо жумҳур уламолар буни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хусусиятларидан деганлар. Яъни, одатда шайтонлар мусулмон бўлмайди, аммо хоссатан фақат Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг шайтони мусулмон бўлган ва у фақат яхшиликка буюрган.) Шунинг учун ҳам Одам алайҳисса-лом Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фазилатларини баён қилишда: «Шайтоним менга ғолиб келди, унинг шайтони эса унинг кўлида мусулмон бўлди. Хотиним ҳалокатимга сабаб бўлди. Унинг хотинлари эса бундай эмас», деганлар. «Равзатул воизин»да шундай келган.
Агар Одам алайҳиссаломнинг қалби соф бўлган-ку қандай килиб шайтон унга ғолиб бўлган десангиз, мен айтаманки, шайтон Одам алайҳиссаломнинг жаннат неъматларидан кўзлари қувониб, жаннат лаззатларига машғул бўлганларини кўргач, ҳийла қилган. Оятда айтилганидек:
«Уларга: «Албатта, мен сизларга насиҳат қилувчиларданман», деб қасам ичди» (Аъроф сураси, 21-оят).
Шайтон уларга: «Иккалаларингиз агар мана бу дарахтдан есангиз, абадий қоласизлар», деди. Шундан кейин ундан ейишган.
Мулла Муин Ҳиравий раҳматуллоҳи алайҳ қуйидаги-ларни айтган: «Одам алайҳиссаломнинг исёни(Исён деганда бўйсунишни тарк қилиш маъноси тушунилади.) ва шайтоннинг у зотга ғолиб бўлиш сабаби шуки, Одам алайҳиссалом яратилган вақтда Аршнинг оёғига назар солибдилар. Унда пайғамбарлар сўнгиси Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аҳмад Мужтабо (соллаллоҳу алайҳи васаллам) исмлари Аллоҳ таолонинг исми билан бирга ёзилган экан. Шунда у зотнинг кўнгилларига Аллоҳ таоло мени Уз қўллари билан яратган бўлса, мени халифа қилган бўлса, мени танлаб олган бўлса, икром қилган бўлса, бу ким эканки исми Аллоҳ таолонинг исми билан бирга ёзилибди, деган ўй келган экан. Кўнгилларига келган ушбу ўй у зотнинг исёнларига сабаб бўлган экан. Аллоҳ билувчидир. Ушбулар гуноҳлардан бошқа дастмояси бўлмаган камина Абул Ҳасанот (Лакҳнавий)нинг кўнглига келган нарсалардир. Аллоҳ уни олий даражаларга етказсин.
Савол: Солиҳа аёл мушрика ва фожира аёллар олдида аъзоларини очиши мумкинми?
Жавоб: Бундай қилишдан сақланиши лозим. «Фатавои Оламгирия»да бундай дейилган: «Солиҳа аёл ўзига фожира аёлнинг назарини туширмаслиги керак. Чунки у уни эркаклар олдида васф қилиб қўяди.(Бу ҳақида батафсил маълумотни «Ислом одоблари энциклопедияси» китобидан қаранг.) Шунинг учун солиҳа аёл фожира аёлнинг олдида уст кийимини ва рўмолини ечмаслиги керак. Шунингдек, мўмина аёл мушрика ё китобия аёлнинг олдида ҳам кийимларини ечмаслиги керак. Фақатгина у чўриси бўлса, унинг олдида ечиши жоиз бўлади. «Сирожул ваҳҳож»да шундай келган.
Савол: Аёл ҳомиласини тушириб юбориши учун муолажа қилиши мумкинми?
Жавоб: Баъзи уламолар: «Болани тушириб юбориш мут-лақо мумкин эмас», деганлар. Баъзи уламолар эса: «Агар ҳомиланинг хилқати шаклланган бўлса, уни тушириб юбориш мумкин бўлмайди», деганлар. Бизнинг замонимизда тушириб юборишнинг жоизлигига фатво берилган. «Қуня»да: Айнул аимма Каробисийдан қуйидагича нақл қилинган: «Ҳур аёлнинг ҳомиласи сурати шаклланишидан олдин тушириб юбориш ҳақида битта ҳукм бор. Чўри аёлнинг шу ишни қилиши ҳақидаги энг тўғри ҳукм жоиз эмаслигидир. Ҳомилани тушириб юборгандан кейин келадиган қон истиҳоза қони ҳисобланади».
«Хизонатур-ривоят»да «Сирожия»дан қуйидагича нақл қилинган: «Модомики, ҳомиланинг хилқати шаклланмаган бўлса аёлнинг ҳомиласини тушириб юбориш учун муола-жа қилиши гуноҳ бўлмайди. Хилқати шаклланиши эса бир юз йигирма кунликда бўлади».
«Фатавои Оламгирия»да «Жавоҳирул ахлотий»дан қуйи-дагича нақл қилинган: «Бизнинг замонамизда, агарчи хилқати аниқ бўлиб қолган бўлса ҳам, бу ишнинг жоизлигига фатво берилган». «Хизонатур-ривоят»да ҳам «Мутафарриқоту дастурил қуззот»дан у «Фатавои воқеот»дан шундай нақл келган.
Савол: Эри ёмон кўриб қолган аёл, эри уни яхши кўриб қолиши учун тумор тақиши мумкинми?
Жавоб: Бу ндай қил иш ҳаромдир. «Фатавои Ҳаммодия»да «Жомеул асғор», «Сиғноқий» ва «Ғиёсия»лардан шундай накд қилинган.
«Китоб» муаллифи бундай деган: «Бизга Абу Наср Муҳаммад ибн Абдуллоҳ исноди билан Холид ибн Маъдондан қуйидагича ривоят қилди: «Бир аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, менинг эрим бор, у мени ёмон кўради, нима қилишим керак?», деди. У зот алайҳиссалом уни Аллоҳга такво қилишга буюрдилар. Шунда ҳалиги аёл: «Эй Аллоҳнинг Расули, эримга севикли бўламан деб мен бир ишни қилдим», деди. У зот алайҳиссалом уч марта: «Туф сенга», «Туф сенга», «Туф сенга», дедилар ва: «Сен жуда улкан гапни гапирдинг, осмон ва ер аҳлига азият бердинг», дедилар. Сўнг уни чиқариб юборишга буюрдилар. У аёл чиқариб юборилди. Сўнгра сув олиб келишни буюрдилар ва у ўтирган жойга сув сепдилар».
Мен айтаманки, ушбу «ҳадис»нинг манбасини текшириб кўриш керак. Чунки бу «ҳадис»да «мавзу» (тўқима) эканлиги аломатлари кўриниб турибди».
Савол: Бир ё икки марта билаи ҳайз одатий келиши аниқ бўладими?
Жавоб: Бу ҳақида ихтилоф қилинган: Абу Ҳанифа ва Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳлар наздларида ҳайзнинг келиши икки мартадан ками билан собит бўлмайди. Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ наздида эса бир марта келиши билан ҳам собит бўлади. Уламолар «Ашбоҳ ван-назоир»нинг «Одат ҳукм қилувчидир» номли олтинчи қоидасида шунга фатво берилган, деганлар.
Савол: Агар аёлдаи соқол чиқса нима қилади?
Жавоб: Уни юлиб ташлаш ва қириш мустаҳаб бўлади. «Фатавои Ҳаммодия»нинг «Истеҳсон» бобидан шундай келган.
Савол: Улган аёлнинг ҳомиласи тирик деб гумон қилинса, унинг қорнини ёриш мумкин бўладими?
Жавоб: Ҳа, унинг қорнини ёриб, болани чиқариб олиш мумкин бўлади. «Матолибул муъминин»да «Муҳийт»дан шундай нақл қилинган.
Савол: Ҳайз кўр« ан аёл поклангандан кейин қолдирган намозларининг қазосини ўқиса макруҳ бўладими?
Жавоб: Бунинг аниқ айтилган ҳукмини кўрмадим. Бундай килиш афзалини тарк қилиш бўлса керак. Ибн Нужайм раҳматуллоҳи алайҳ «Баҳрур-роиқ»да шундай деган.
Савол: Мусофир аёл ҳайздан покланди ва таяммум қилди, лекин ҳали намоз ўқимади. Эри у билан яқинлик қилиши мумкин бўладими?
Жавоб: То намоз ўқийдиган муддат ўтмагунича унга яқинлик қилиши мумкин бўлмайди. «Баҳрур-роиқ»да бундай дейилган: «Мабсут»да у зот таяммум қилган, лекин ҳали намоз ўқимаган аёлнинг ҳукмини зикр қилмаган (яъни, Ҳоким Шаҳид «Кофий»да зикр қилмаган). Баъзи уламо-лар: «Имом Абу Ҳанифа ва Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳлар наздларида эрнинг бу аёлга яқинлик қилиши жоиз бўлмайди. Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ наздида эса жоиз бўлади. Энг тўғри ҳукмга кўра, бу иш барча имомлар наздларида жоиз бўлмайди. Чунки Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ таяммум эҳтиёт ўринларда ғусл каби бўлади деган. Ражъий талоқнинг иддаси тугаши масаласида эса эҳтиёт уни тугатишдир. Яқинлик қилишдаги эҳтиёт эса уни тарк қилишдир. Шунга кўра, таяммум бу ўринда намоз билан таъкидланмасдан туриб ғусл каби бўлмайди».
Савол: Бола танасининг кўп қисми ҳали чиқмасдан туриб туғиш асносида чиққан қон нифосдан ҳисобланадими?
Жавоб: Йўқ, нифосдан ҳисобланмайди. Бу қон истеҳоза қонидир. Фақат бола танасининг кўп қисми чиққандан кейин чиққан қон нифос бўлади. «Баҳрур-роиқ»да шундай келган.
Абдулҳай Лакҳнавийнинг
"Нафъул муфтий" асари таржимаси ва изоҳлари
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 75 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар