Сайт бўлимлари
Ақлли хотинлар эрлар бахти
- Подробности
- Бўлим: Ривоят
- Чиққан санаси: 03 Май 2024
- (Нашр қилинган санаси)
Бир одам жуда ақлли ва одобли, ислом тарбиясини олган қизга уйланди. Ул одам аёлидан жуда мамнун, уйларида ғалва, ғавғо йўқ.
Бу йигит бир кун дўстларининг ҳузурига борди. У ахлоқсиз одамларнинг хотинларини «ундай урдим, бундай урдим», деб мақтанганларини эшитди. Йигит ҳайрат билан улардан сўради:
— Нега хотинларингизни урасиз? Ҳеч гуноҳи йўқ хотинни уриб бўладими? Дўстлар:
— Дунёда бундан осон нарса йўқ. Уйга бир қадоқ қийма гўшт олиб келасан. Қиймали суюқ овқат тайёрлаб келса, бошқа овқат ейишни хоҳлайман, дейсан, деб ақл ўргатибдилар.
Йиғит эртасига кечқурун уйига келиб дастурхон олдига ўтирди. Хоними қийма солиб тайёрланган шўрва олиб келди. Ул хотинига жеркиб:
— Мен картошка билан қийма ейишни хоҳлайман, — деди.
— Қийма ҳам бор, — деди аёли.
— Мен ток баргига ўралган кийма хоҳлардим.
— У ҳам бор.
Ҳожасининг одатларини жуда яхши биладиган одобли хотин эри хуш кўрадиган барча нарсани қўлидан келганча ҳаракат қилиб тайёрлаган ва унинг кўнглини олган.
Йигит эртасига яна дўстлари олдига чиқди. Улар дарҳол қизиқиб сўрадилар:
— Нима бўлди? Хотинингни калтакладингми? Йигит бўлган воқеани айтган экан, дўстлари:
— Сен бахтли экансан, хотининг ақлли, чаққон аёл экан, — дебдилар.
Изох ва ўгит
Албатта, аёллар ақлларини ҳожаларининг қалбини қозо-ниш, кўнгилларини олиш, севги ва меҳрига эришмоқ учун Кўллашлари зарурдир. Ислом ахлоқи билан тарбияланган аёллар Яратганни мамнун этмоқ учун ҳожаларини мамнун этмоқликлари кераклигини биладилар.
Эрини мамнун этмаган хотиннинг ё ақли оз ёки фаҳми етарли эмасдир. Диний мезонлар ила ҳаракат қилиш, Яратган, Пайғамбар ва ҳожаларини мамнун этиш, уларнинг севгисини қозониш ақлли хотинлар учун қийин иш эмасдир. Хотин эрининг қадрини билолса, унинг ҳурмати баландлигини англай олса, шу етарлидир.
Хотинларига ҳақсиз азият етказган эрлар эса жаҳаннамдаги азобли, оташли ерларга тушсинлар, хотиннинг эрга хизмат қилиши диний бир вазифа бўлгани каби, эрнинг хотин ҳаққини адо этиши ҳам Яратганнинг бир амридир. Яратган амрлари доирасида ҳожасига хизмат қилган жаннати хотинлар дўстларга муборак бўлсин! Бу амрларга эришган хотинларига яхшилик қилган, уларнинг меҳр ва муҳаббатини қозонганлар қандай бахтлидирлар.
Турли баҳоналар билан уйдаги хотинига азият етказадиган, бегуноҳ хотинини — болаларининг онаси, уйини саришта этувчини қийнаган, мол-мулкини эҳтиётловчига қўл кўтарган, азоб берадиган, дин, имонни билмаган жоҳил эрлар учун жаҳаннам доим бор бўлсин, дегиси келади одамнинг. Имонли, ахлоқли, яхши феъл-атворли, ақлли мусулмон ҳеч бир гуноҳи йўқ, ҳатто баъзи майда-чуйда, арзимас хатолар учун ҳам хотинига қўл кўтармайди. Бегуноҳ аёлларга қўл кўтариш мусулмонликка ҳам, инсонликка ҳам сиғмайди.
Юсуф Товаслийнинг
"Ҳикматлар хазинаси" китобидан
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 46 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар