Сайт бўлимлари
Гўзаллик учун иймондан воз кечиш керакми?
- Подробности
- Бўлим: Гўзаллик
- Чиққан санаси: 20 Январь 2018
- (Нашр қилинган санаси)
“Гўзаллик қурбонликни талаб этади” ёки “Гўзаллик қурбонликсиз бўлмайди” иборалари – баланд пошналар, пластик жарроҳлик, қош териш фойдасига мустаҳкам далил бўлиб хизмат қилади. Охирги иккитасига нисбатан Исломнинг қатъий жавоби бор – мумкин эмас! Харом!
Лекин гўзаллик орқасидан қувган опа – сингилларимиз, баъзида биродарларимиз ҳам мумкин бўлган чегарадан четга чиқиб кетишади. Албатта, бунинг сабаби – қуйидаги шаклларда намоён бўладиган имон заифлигидир:
- ўз ташқи кўринишидан қониқмаслик;
- “гўзаллик андазалари (қолиплари)”га эргашиш;
- кимгадир ёқиш истаги.
Энди эса – парвозлар муҳокамаси. Юқорида айтиб ўтганимиздек, Аллоҳ томонидан белгиланган чегара чекловларини босиб ўтиш – инсон иймон заифлигининг оқибатидир. Лекин бу умумий ташхис ортида аниқ шакллар яширинган. Шундай қилиб ...
Ўз ташқи кўринишидан қониқмаслик
Ташқи кўриниш ички оламни акс эттиради. У қалб намоён бўладиган қобиқдир. Руҳшунос сифатида мен ишонаманки, ташқи кўринишдаги ниманидир ўзгартириш истаги ортида (лаб, кўкрак, оёқ, юз ва ҳ.к.) аслида ички табиатга хос бўлган ва унинг эгаси унга қарши беихтиёр норозилик билдираётган бошқа ниманидир ўзгартириш истаги туради. Бу норзилик инсон томонидан англанмаган ҳолда, ташқи кўринишнинг қайсидир қисмига тушади. Одатда ташқи кўринишни ўзгартириш билан инсон келажакдаги бахтли ходисаларни боғлайди, бу билан у “янги ҳаёт” бошлашга уринади. Нима учун инсонлар гуноҳлари орқали бахтга эришиш мумкин деб ҳисоблашади? Аксинча, гуноҳлар улар учун белгилаб қўйилган неъматларни ҳам “кетказиб юборади”.
Ташқи кўриниш – бу Аллоҳ томонидан берилган неъматлардан биридир. Ва рози бўлмаслик шаклида ундан воз кечиш Аллоҳ инъомларига нисбатан нолишни англатади. Бундан кўрамизки, сабр нафақат синов онларида зарур, у шунингдек Яратган томонидан берилганларни қабул қилишга доир муносабатда ҳам муҳимдир. Ташқи кўринишни қабул қилиб, биз, ўзимизга хос хусусиятларни намоён қилиш сари йўл очамиз. Агарда нимадир қониқтирмаётган ва гўзал бўлиш истаги ғолиб бўлаятган бўлса, у ҳолда ўзгаришни ичдан бошлаш лозим, чунки гўзаллик бу – нафақат юз чизиқлариининг мутаносиб уйғунлиги, балки ички оламнинг ўзига жалб қила олиш хусусиятининг ўзаро мослигидир.
“Гўзаллик андазалари(қолиплари)”га эргашиш
Омма онгида баъзида инсон гўзаллиги деганда, “гўзаллик эталони” деб аталадиган у ёки бу қолипнинг устун келишини кузатишимиз мумкин. Мисол учун, Хитойда қачонлардир гўзалликнинг муҳим жиҳати бўлиб кичик товонлар ҳисобланган. Идеалда (мукаммалликда) бу – 7–9 см бўлган. Ва шунинг учун қизларнинг оёқларини кичкиналигиданоқ бинтлаш одати махсус ўйлаб топилган. Жараённинг асосини бармоқларни товонга қаратиб букиш ташкил этган. Бундай майиб қилиш оғир оқибатларга олиб келган – оғриқлар, ҳаракатлардаги чекланганлик (бундай оёқ эгаси бўлган аёллар кўп масофани босиб ўтолмас эди), мажбурий ўтириш ҳолатидаги ҳаёт тарзи. Ва бу албатта бинтлаш муваффақиятли амалга оширилган ҳолатларда, бошқа қўшимча оқибатлар кузатилмаганда, масалан гангрена сингари.
Тийланднинг Мьянмасидаги аёллар орасида, шунингдек падаунг (Шарқий Бирманинг юқори тоғли тумани) қабиласида “аёл - жирафалар”, яъни узун бўйинга эга бўлган аёллар кенг шуҳрат қозонишган. Бўйинни узайтириш учун бўйинга жезли халқалар, уларнинг дастлабкиси қиз болаларга 5 ёшида кийдирилади. Улғайган сари халқалар сони ошиб бораверади. Натижада бўйин мушаклари тамоман атрофияга учрайди, халқаларнинг ечилиши - бошнинг ўзини тута олмай йиқилиши натижасида бўғилишга олиб келиши мумкин.
Майя, шумер, сармат, хунн ва бошқа қабилаларда бош суягини деформациялаш (шаклини ўзгартириш) одати бўлган. Бунинг учун майялар, мисол учун, “пресс”ни ихтиро қилишган. Унга янги туғилган чақалоқ бошини мажбурлаб тиқишган. Бу нафақат оғриқли, балки ўлим ҳавфи ҳам бўлган жараён эди. Ҳаттоки чақалоқлар ҳам гўзаллик учун, аниқроғи улар “гўзаллик” деб атаган ҳолат учун жонларини қурбон қилишлари мумкин эди.
Бундай ақлдан озиб қилинган ҳаракатлар олдида Ўзи яратган хилқатни сунъий равишда ўзгартиришни таъқиқлаган Аллоҳнинг марҳамати шундоққина намоён бўлади. Ҳозирги кунга келиб, гўзалликнинг 90-60-90 қадди – қоматига, янада эҳтиросли лаблар, жозибакор кўзлар, узун келишган оёқлар, баланд бўйга эга бўлиш, юз шаклининг овал бўлиши каби стандартларини (андозаларини) қабул қилиб, “мода”га таянган ҳолда, Аллоҳнинг таъқиқларини эътиборга олмасдан ўзимизда ўзгаришлар қилар эканмиз, биз ҳам ўша пайтларда юқоридаги қабилалар учун меъёр бўлган жоҳилликка йўл қўйган бўламиз.
Ташқи гўзалликда ҳеч қандай меъёрлар ва стандартлар бўлиши мумкин эмас. Баъзи инсонларнинг ўзига ишонган ҳолда кўринишини мана шу “нормалар” белгилайди ва бошқалар томонидан шу нормаларни қабул қилиш аҳмоқликдир. Цюрихда ўтказилган Бутундунё халқаро аёллар саммитида иштирок этишга муяссар бўлдим. “Бутундунё” тадбири Конгресс – Холлида қанча аёллар йиғилганини тасаввур қила оласизми, улар дунёнинг турли бурчакларидан келишганди ва бир – бирларига умуман ўхшашмасди. Турлича ирқ, нусха, ранглар. Бу ерда мен ўзимни йўқотиб қўйдим... Шу онга қадар, мен, гўзаллик ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлган бўлсам, эндиликда гўзаллик чегаралари мен учун сезиларли даражада кенгайди. Мен англадимки, менинг наздимда унчалик ёқимтой бўлмаган нусха, ўз жамиятининг биринчи гўзали бўлиши мумкин экан. Ва тан оламанки, бу гулзор ичида энг ўзига тортадигани жозибадорроғи, тароватлиси эди. Бу эса, бизга маълумки, инсоннинг ичидан келади...
Кимгадир ёқиш истаги
Баъзи обрўли инсонлар фикрининг аҳамиятлилиги улар учун табиий гўзаллигимизни “қурбон қилиш”га олиб келади. Лекин биз, Аллоҳдан ўзгага ёқиш учун ёки кимнингдир фикри учун яхши амалларни қилишнинг ҳавфли эканлигини биламиз. Чунки бунда риё деган гуноҳи ётади, бу эса кичик ширкдир. Шундай экан, қандайдир яратилганнинг фикр – мулоҳазаси учун гуноҳ содир этаётганлар ҳақида нима дейиш мумкин? Унинг ҳолати қанчалар ҳам аянчли?
Инсонлардан қай биринингдир маъқуллашига эришиш учун Аллоҳнинг қаҳри ва лаънатидан қўрқмасдан, Яратганга нисбатан қанчалар қўрқмас, ҳаттоки қўпол бўлиш мумкин? Пластик операция қилдирганда, қош терганда ва ўзимизни қандайдир диеталар билан қийнаганда биз айнан шуни қилган бўлмаймизми? Биз қандай натижага эришмоқчимиз ўзи? Шундай ибора мавжуд: “Агар сен пиёз ва саримсоқ ўғли бўлсанг, атиргулдай ифор тарата олмайсан”. Моҳият тушунарли – гуноҳлар содир этар эканмиз ва фикрларга (ҳаттоки ўзимизникига ҳам) таъзим қилар эканмиз, юқоридаги йўллар билан ҳеч қачон роҳат – фароғатга етишмаймиз. Бахт фақат Аллоҳ томонидан берилади, унга эришиш эса фақатгина Унинг йўлидан (яъни Яратган маъқул кўрган) юргандагина мумкин.
Мавзуга қайтар эканмиз, пайғамбаримиз Мухаммад соллоллоху алайҳи васалламнинг қуйидаги хадисларини эслатиб ўтишни жоиз деб топдик.
“Ким Аллоҳнинг розилигини истаб одамларнинг ғазабини келтирса, Аллоҳ унга Ўзини розилигини ва одамларнинг розилигини ато этади. Аммо кимда ким одамларнинг розилигини истаб Аллоҳнинг ғазабини келтирса, Аллоҳ бундай кимсаларга Ўзининг ва одамларнинг ғазабини келтириб қўяди".
islamdag.ru материаллари асосида
Абу Муслим тайёрлади
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда битта меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар