Сайт бўлимлари
Ҳафса бинт Сирин – ҳадисшунос аёл ва ислом ҳуқуқи билимдони
- Подробности
- Бўлим: Долзарб мавзу
- Чиққан санаси: 07 Январь 2021
- (Нашр қилинган санаси)
Ҳафса бинт Сирин каби олима аёллар замонавий муслималар учун илҳомлантирувчи мисол бўлиши мумкин, деб ёзади Варда Аббас. Ҳафса бинт Сирин 651 йилда, халифа Умар ҳукмронлиги даврида таваллуд топган. Унинг отаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан Анас ибн Маликнинг озод қилинган қули бўлган.
Сирин Ироқ чўлларида асир қилинган ва Холид ибн Валидга сотилган, у эса, ўз навбатида, Анас ибн Маликка сотган. Ушбу буюк саҳобанинг хизматида бўлиб, Сирин исломга оид чуқур билимларни ўзлаштирган. Бир неча йилдан сўнг у Анас ибн Маликка келишилган миқдордаги пулни тўлаб, ўзини ва оиласини озод қилган.
Ҳафсанинг онаси, Сафия, исломдан олдинги даврда Абу Бакрнинг чўриси бўлган. Ҳеч ким унинг отасининг исмини билмасди ва у ҳам ўз ота-онасини билмасди. Маккада ислом тарқала бошлагач, Абу Бакр Сафияни озод қилди ва қиз унинг ноёб истеъдодли шогирдларидан бирига айланди. Келгусида Сафия ўз даврининг энг машҳур олима аёлларидан бири сифатида шуҳрат қозонди. Унинг билимларидан баҳраманд бўлган фарзандлари диний фанлар соҳасида мутахассис бўлиб етишди.
Сирин ва Сафиянинг никоҳ маросимида Бадр жангида қатнашган 18 та саҳоба иштирок этган.
Абу Бакрнинг ўлимидан кейин Сафия Ойишада таҳсил олишда давом этади. У шундай ҳурмат-эҳтиром қозонгандики, Ибн Касирнинг ҳикоя қилишича, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дафнларидан кейин бу қадар кўп машҳур шахслар иштирок этган давфн маросими бўлмаган».
10 ёшида Ҳафса бинт Сирин Қуръонни тўлиқ ёддан биларди, 12 ёшида эса қироатнинг барча турларини ўрганиб олганди. У ҳадислар соҳасида шунчалик билимга эга эдики, ҳатто унинг ака-укалари, жумладан, ҳадисшунос, ҳуқуқшунос ва тушлар табирчиси сифатида шуҳрат қозонган Муҳаммад ибн Сирин ҳам унинг шогирдларига айланади.
Ҳафса Басрада яшаб, шогирдларига дарс бериш билан шуғулланган, уларнинг орасида эркаклар ҳам, аёллар ҳам бор эди. У тақводорлиги, шунингдек, Ислом анъаналарининг амалий ва ҳуқуқий жиҳатларини чуқур билиши билан машҳур еди.
Ҳишом ҳикоя қиладики, Муҳаммад ибн Сиринга Қуръон ўқиш ҳақида бирор қийин ва мужмал савол берилганда: "бориб Ҳафсадан қандай ўқишни сўранг", - деб, синглисига жўнатарди.
Ҳафса бинт Сирин шунингдек, таниқли ҳадисшунос олима (муҳаддис) ва ҳуқуқшунос (фақиҳа) эди. У отасини қулликдан озод қилган Анас ибн Моликдан кўп ҳадисларни ўрганган. Унинг номи энг машҳур ҳадис тўпламларининг олтитасида тилга олинган.
Бир куни Басрада Ҳафса иштирок этган уламолар йиғилишида аёллар жамоа намозларига қатнашмаслиги керак, деган масала юзасидан мунозара бошланди. Ҳафса бу фикрга қўшилмади ва бунинг аксини исботлаш учун ҳадис келтирди.
Ҳафса бинт Сириннинг ҳаёти исломда эркаклар ҳам, аёллар ҳам илм излашлари ва олима бўлишлари мумкинлигини эслатади.
Ислом тарихида ўз ҳаётини илм излаш ва бошқаларга етказишга бағишлаган кўплаб аёлларни кўриш мумкин. Машҳур ҳадисда айтилганидек, «Илм талаб қилиш ҳар бир муслим ва муслимага фарз».
Ҳафса бинт Сирин қиссаси мени илҳомлантиради. Гарчи тақлид учун намуна бўлиши мумкин бўлган кўплаб солиҳ эркаклар бор бўлса-да, ёш мусулмон аёллар улардан илҳомланиш учун унга ўхшаш аёллар борлиги ҳақида кўпроқ билишлари керак.
Аллоҳ ҳаммаларидан рози бўлсин!
Варда Аббас
Абу Муслим таржимаси
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 39 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар