Сайт бўлимлари
Буни тузатса бўладими?
- Подробности
- Бўлим: Фатволар
- Чиққан санаси: 06 Сентябрь 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Бу саволни қандай беришни ҳам билмайман. Эр-хотин уришиб қолиб, эри «хотинимга қўл текизмайман» деб қасам ичган. Вақт ўтиб бу қасамидан чин кўнгилдан афсусланяпти, лекин кеч, чунки қасам ичиб бўлинган. Энди ушлагани, яқинлашгани қўрқади, чунки қасам бор. Бу нарсани нимадир қилиб тузатса бўладими? Аёлини жуда севади, лекин жаҳл келса, ақл кетар экан. Илтимос, шу масалада ёрдам беринг.
ЖАВОБ: Бундай қасам ичиш динимизда “ийло» дейилади, ушбу сўз луғатда «қасам ичиш» маъносини англатади. Шариатда эса, эрнинг хотинига тўрт ой ёки ундан кўп муддат жинсий яқинлик қилмасликка қасам ичишига айтилади. «Мухтасари Виқоя»нинг соҳиблари ийлони қуйидагича таърифлайдилар: “Ҳур жуфти ҳалолнинг яқинлигини тўрт ой, чўри жуфти ҳалолнинг яқинлигини икки ой ҳаром қилган қасам ийлодир”.
Ийлонинг ҳукми Қуръони Каримда собит бўлгандир. Аллоҳ таоло Бақара сурасида: «Ўз аёлларидан ийло қиладиганлар тўрт ой кутарлар. Бас, агар қайтсалар, албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли, ўта раҳимли зотдир. Агар талоқни қасд қилсалар, албатта, Аллоҳ ўта эшитувчи ва ўта билувчи Зотдир», деган (226-227-оятлар).
Агар эр унга яқинлик қилиб қўйса, қасами бузилади ва Аллоҳнинг номи ила қасам ичган бўлса, каффорот бериши вожиб бўлади. Ундан бошқада жазоси вожиб бўлади ва ийло соқит бўлади. Фақат хотинга бир боин талоқ тушади. Хотинидан ийло қилган эр тўрт ойнинг ичида унга жинсий яқинлик қилса, қасамини бузган бўлади ва унга қасамини бузган одам ўтайдиган каффоротни ўташ вожиб бўлади.
Оиша розияллоҳу анҳо деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аёлларидан ийло қилдилар ва (баъзи нарсаларни ўзларига) ҳаром қилдилар. Сўнгра ҳаромни ҳалол қилдилар ва қасамга каффорот бердилар» (Имом Термизий ривоят қилган).
Қасамини бузган одам бой бўлса, ўн мискинга бир кунлик таом беради ёки уларга кийим олиб беради ёхуд бир қул озод қилади. Агар у камбағал бўлса, уч кун кетма-кет рўза тутади. Аммо ийло қилганда Аллоҳ таолонинг номи билан қасам ичмай, бошқача гап айтган бўлса, мисол учун: «Агар сенга яқинлик қилсам, сен талоқсан», деган бўлса, ўша жазо ўтади.
Икки ҳолатдан кейин ҳам ийло соқит бўлади. Бундан кейин унинг кучи қолмайди. Агар тўрт ой муддат ўтгунча ҳам эр хотинига қайтмаса, мазкур муддатни ўтиши билан бир боин талоқ тушади. Ва муваққат қасам соқит бўлади, муаббади эмас. Шунинг учун, иккинчи никоҳдан сўнг эр хотинига қайтмасдан яна бир бошқа муддат ўтса, яна бир боин талоқ тушади. Шунингдек, учинчидан кейин ҳам тушаверади. Уч талоқдан кейин абадий қасами қолаверади, ийло қолмайди.
Ийлодаги қасам икки хил: вақтинчали ва абадий бўлади. Вақтинчали қасам тўрт ойнинг ўтиши билан соқит бўлади, аммо абадий қасам тураверади. Агар биров абадий қасам ичиб хотинига: «Мен сенга абадий яқинлик қилмайман», деган бўлса ва тўрт ой ўтса бир боин талоқ тушади. Кейин уни иккинчи марта никоҳлаб олиб, яна яқинлик қилмай юраверса, тўрт ой ўтгандан кейин яна битта боин талоқ тушади. Учинчи бор никоҳлаб олиб яқинлик қилмай юраверса, яна битта боин талоқ тушади. Шунда ийло тугайди, аммо қасам давом этаверади.
Ана ўша битта-битта бўлиб учга етган талоқдан кейин аёл бошқа эрга тегиб, ундан ажраб, яна аввалги, абадий яқинлашмаслик ҳақида қасам ичган эрига никоҳланса ва эр унга яқинлик қилса, қасамини бузгани учун каффорот беради. Аммо ийло сабабидан талоқ тушмайди. Чунки ийло уч талоқ тушиши билан тамом бўлган.
Ийлодан қайтиш эрнинг хотинга жинсий яқинлик қилиши билан бўлишини билдик. Аммо, баъзи вақтларда эр жинсий яқинликдан ожиз бўлиб қолиши мумкин. Бундай ҳолатларда масала қандай бўлиши келаси матнларда баён қилинади:
Агар икковларидан бирининг беморлиги туфайли ёки бошқа сабабга кўра эр яқинлик ила қайтишдан ожиз бўлса, «Мен унга қайтдим», дейди. Агар муддат тугашидан олдин қодир бўлиб қолса, қайтиши жинсий яқинлик билан бўлади. Яъни, эр жинсий яқинлик қила олмай сўз билан қайтганлигини эълон қилганидан кейин тўрт ой муддат чиқмай туриб яқинликка қодир бўлиб қолса, гап беҳуда бўлади ва жинсий яқинлик қилиши лозим бўлади.
«Сен менга ҳаромсан» деганда зиҳорни ёки уч талоқни ёхуд ёлғонни ният қилган бўлса, ният қилгани бўлади. Агар ҳаром қилишни ният қилган бўлса, ийло бўлади. Агар ўша гапида талоқни ният қилган ёки ҳеч нарсани ният қилмаган бўлса ҳам, шунингдек, «ҳар бир ҳалол менга ҳаромдир» деганида, бир боин талоқ тушади. Чунки бу лафзлар киноя билан айтилган талоқ бўлади (Аллоҳ билувчидир).
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар