1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer
  • Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
  • Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
  • Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ

Muslima.Uz

Суннат бўйича совғаларни қандай ҳадя қилиш керак: 18 та қоида

Динимиз - тинчлик, муҳаббат ва раҳм-шафқат динидир. Муҳаббатни тарқатиш унинг ажралмас қисмидир, совғалар унинг воситаларидан биридир. Совға бериш - муҳаббатимизни намоён этиш ва эзгу ишлар учун Аллоҳ таолонинг розилигига эришиш учун соф қалбдан совғалар бериш  суннатидир.
«Бир-бирингизга ҳадя беринг, муҳаббатларингиз ортади» (Бухорий «ал-Адаб ул-Муфрад»да ривоят қилган).

Исломда совға бериш одоб-ахлоқи ва совғаларни топшириш ва қабул қилиш бўйича муайян қоидалар мавжуд:

1. Совғани топширишдан асл мақсад - тинчлик, муҳаббат ва дўстликни тарқатиш ва муносабатларни мустаҳкамлаш орқали Аллоҳнинг розилигига интилишдир. Шунинг учун, совға шундай танланиши керакки, яхши ҳис-туйғуларни етказиб берсин, ҳеч қандай тарзда ҳақорат қилмасин ва хафа қилмасин.
2. Совғаларни шахсан, ёлғиз қолганда беринг, омма орасида эмас. Сиз совға берган одам берилган совғани қачон ва қандай вазиятда очишни танлаш ҳуқуқига эга бўлиши лозим.
3. Совғани қабул қилгандан сўнг дарҳол совғани топширган шахснинг олдида уни четга олиб қўйиш керак эмас, бу уни хафа қилиши мумкин. Совға берувчининг йўқлигида уни бир четга олиб қўйиш мумкин.
4. Совға беришда ўртачаликка риоя қилиш керак, керагидан ортиқча (бу ноқулай аҳволга солиб қўйиши мумкин) ва жуда кичик (бу бепарволик намойиш этиши ва хафа қилиши мумкин) совға бермаслик лозим. Лекин бу сизнинг эътиборингизни нархга, совғанинг миқдорига қаратишингиз керак дегани эмас. Совғадаги энг муҳим қиймат самимийликдир.
5. Агар бирор киши совғани рад этса, рад этиш сабаби ҳақида ҳурмат билан сўрашингиз ва уни келажак учун ёдда тутишингиз керак. Агар нотўғри тушуниш ва асоссиз тахминлар туфайли совға рад этилса, гапни охирига етказиш ва вазиятни тушунтириш тўғри бўлади.
6. Совғани тақдим этишнинг сабаби фақат муҳаббат ва ҳурмат бўлиши керак, ўз эҳтиёжлари ва истакларини тўлдириш истаги эмас.
7. Қандайдир фойда олиш мақсадида тақдим этилган совға совға эмас, бу пора ҳисобланади.
8. Агар совға бериш нияти абадий дунёда тавба қилиш бўлса, унда бу совға эмас, бу садақа ҳисобланади.
9. Сиз ишонадиган, иймонли ва хайрихоҳ одамлардан совға қабул қилиш тўғри бўлади.
10. Унинг мавжудлиги одамни ноқулай вазиятга солиб қўйиши мумкин бўлган совға тақдим этмаслик лозим, совға малоллик туғдирмаслиги керак.
11. Берилган совғага беписанд муносабатда бўлмаслик керак. Лекин олинган совға билан мақтаниш ва кеккайиш ҳам жоиз эмасс. Совға совға билан жавоб бериш лозим. Агар жавоб тариқасида совға бериш учун маблағлар бўлмаса, ҳеч бўлмаса миннатдорчилик билдириш керак. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам одамларга миннатордчилик билдирмаган киши Аллоҳ таолога ҳам миннатордчилик билдирмайди деб ўргатганлар.
12. Совғани унинг арзонлиги, сифатсизлиги ёки кичиклиги сабабли рад қилмаслик керак.
13. Мағрурлик ёки такаббурлик туфайли совғани рад этиш мумкин эмас.
14. Бирор киши орқали совға юборганда бу одам ишончли эканлиги ва уни қабул қилувчига етказишига ишонч ҳосил қилинг.
15. Совға топширилгандан кейин совға берувчининг олдида унинг нархи, сифати ва ҳ.к. ҳақида савол бермаслик лозим.
16. Совғани бошқаларга бериш ёки қайта совға қилиш мумкин. Совға топширилгандан кейин совға эгаси ундан истаганича фойдаланиши мумкин.
17. Совғани қайтариб беришни талаб қилиш тақиқланади.
18. Ҳаром нарсаларни совға қилиш тақиқланади.
Биз Аллоҳдан бу ва кейинги дунёдаги совғаларнинг энг яхшисини бериш учун яхши ният ва амалларимизни қабул қилишингизни сўраймиз.

Абу Муслим таржимаси

Эрим мен билан уч кундан бери гаплашмаяпти…

Эрим мен билан гаплашмаяпти, тирноқ остидан кир изламоқда. Мени ўзига яқинлаштирмаяпти. У мен билан бир хонада ухлай олмаслигини айтяпти, лекин мени ухлаб колди деб ўйлаб, ўзи тунда ким биландир телефонда гаплашяпти. Синглиси ҳам мен билан гаплашмаяпти (менимча, уни ҳам эрим менга қарши қилиб қўйган). Нима қилишни билмаяпман. Шу пайтгача ҳаммаси яхши эди, жанжаллашиб қолган пайтларимиз эрим ва мен муносабатларни аниқлаштириб, дарҳол ярашиб олардик. Мана 3 кун бўлдики, мен гўёки йўқдайман. Кеча гапиришга ҳаракат қилиб кўрдим, лекин у мени хонадан ташқарига чиқариб юборди. Илтимос, менга ёрдам беринг, маслаҳат беринг, нима қилишни, кимга мурожаат қилишни билмаяпман. Яшашдан ҳеч қандай мақсад кўрмаяпман…

Ҳар бир муваффақиятли эркакнинг ортида буюк аёл туради

Яқинда менга жуда яхши ва муҳим савол берилди: "Агар аёл етарли даражада латофатли бўлмаса, унинг ёнида бўлган эркакнинг эркаклик вазифаларини бажармаслиги учун айбдорми?" Мен бугун бу саволга аниқлик киритмоқчиман, чунки бу муайян нарсаларни тушунмаслигидан келиб чиқадиган кўплаб низолар сабабидир.

Мен бошқа ҳеч қачон турмушга чиқа олмасам керак, деб қўрқаман…

Менга ёрдам беришингизни сўрайман. Мен беваман, бунинг устига кичик болам ҳам бор. Бошқа ҳеч қачон турмушга чиқа олмайман деб қўрқаман, менда шундай фикр юзага келганки, бева ёки ажрашган аёлга, бунинг устига, болалари бўлса, эркаклар ҳеч қачон уйланмайди, уйланган тақдирда ҳам, барибир бундай аёл қиз бола бўлиб турмушга чиққан аёлларга нисбатан камситилган ҳолатда бўлиб қолаверади. Яна: эркак киши барибир бошқаларнинг фарзандини қабул қилмайди. Гарчи мен айрим эркаклар бундай аёлларга уйланишини билсамда, мен билан бундай нарса рўй бермайди деб ўйлайман.

Онлайн-флиртларни тўхтатиш керак?

 

Комил компьютердан тез-тез, айниқса, тунлари, ҳамма ухлаётган пайтда фойдалана бошлади. Ҳанифага ҳар куни бир ўзи  ухлашга ётиши ёқмасди, у эрининг руҳий жиҳатдан узоқлашганини ҳис қиларди, лекин ўзини эри ишдан чарчаб келяпти, деб алдашда давом этарди.

Ҳозир сайтимизда 43 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ