1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

...Бу рисола мусулмон биродарларимиз учун манфаатли бўлиб, пок Ислом шариатида турмуш қуриш ишларига тааллуқли. Ўзларига Ислом динини лозим тутган ва аҳкомларига мувофиқ яшашни, шу билан бирга расмиятчанлик ва бепарволикдан узоқ бўлиб, аср руҳи билан ҳамнафасликда юришни ирода қилган мусулмон оилага бажариши керак бўлган тўй ва никоҳ мавзулари ўрин олган. Чунки Ислом ҳар бир замон ва маконга хос бўлгани боис инсон болаларининг ислом одоби ва аҳкомларини тутишлари билан саодат ва роҳат фароғатда яшашига тўсқинлик қилмайди. Ушбу кичик рисолада ўқувчи учун Қуръон ва суннатдан ташқари ўтган тақводор солиҳларнинг ҳаётидан кўплаб далил ва мисоллар келтирилган. Китоб муқаддима, ўнта бўлим ва хотимадан таркиб топган.
Аллоҳдан сўрайманки, «келин­куёвга ҳадя» сифатида битилган бу рисола мусулмон йигит­қизларга наф келтирсин ва уларни шайтон тузоқлари ва фитна сирпанчиқларидан узоқ қилсин. Шу билан биргаликда амалларимизни Ўзи учун холис бўлишини насиб қилсин. Албатта, яхшилик ва раҳмат эгаси унинг Ўзидир. Саййидимиз Муҳаммаднинг хонадони ва саҳобаларига Аллоҳнинг салоти ва саломлари бўлсин.

Шайх Муҳаммад Али Собуний

Муҳаррамот - никоҳланиш ҳаром бўлган аёллар

Динимиз биз мусулмон эркакларга бир неча аёлларга уйланишимизни, улардан баъзиларига абадий уйланишимизни, баъзиларига вақтинча уйланишимизни ҳаром қилган.

Давоми...

Никоҳда тенглик масаласи (Куфувват)

Никоҳ ҳақида сўз борар экан, албатта, айтишимиз керак бўлган томони бу икки ёшнинг бир-бирига мослиги ва баъзи сифатлардаги тенглиги масаласи ҳисобланади. Тенглик никоҳнинг энг зарурий масаласидир. Тенглик ҳақида гапирганимизда уч асосий масалага эътибор қаратамиз.

Давоми...

Дунёнинг энг қимматбаҳо хазинаси солиҳ ва солиҳа жуфтдир

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чиройли хулқидан наъмуна қилиб, дунёнинг энг гўзал хазинаси бўлган солиҳ ва солиҳа жуфтлардан сўз юритамиз. Ҳазрати Ойша онамиз нақл қилган бир ҳадисда шундай буюрганлар: «Солиҳларни солиҳалар билан уйлантиринглар» (Доримий, Никоҳ).

Давоми...

Куёв тарафга совчи бўлиш

Қизни сўраб борилгани каби ўғли бор хонадонларга ҳам сўраб бориш мумкинми? Ислом тарихида бунинг мисоли бор. Ҳазрати Умарнинг қизи Ҳазрати Ҳафсанинг эри вафот этгач Ҳазрати Абу Бакрга таклиф қилдилар. Бу мавзу кўтарилганда кўпчилик томонидан мисол қилиб Ҳазрати Хадича онамиз ҳам кўрсатилади. Ҳазрати Хадичанинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга турмуш қуриш таклифи бўлгани айтилади, лекин бу тўлиқ маълумот эмас. Хадича онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан турмуш қуришни хоҳлагани тўғри. Лекин бу ишнинг йўлини ҳам кўрсатган. Бу ниятини яқин ўртоғи Нафиса исмли аёлга айтади. Нафиса онамиз эса бу никоҳга сабаб бўладилар.

Давоми...

Никоҳда каромат, никоҳсизликда эса фалокат бор

Асли Кения шаҳридан бўлган олим Али Мазруъий шундай дедилар: «Замонавийлашган дунё - Ислом дунёсини ҳам замонавийлаштириб бормоқда. Фақат биздаги замонавийлашув сифат жиҳатидан муаммоларга дуч келмоқда». Ўша муаммолардан келиб чиқиб, уларни тўртта моддада келтирган:

Давоми...