Сайт бўлимлари
Насл-насаб ҳақида маълум қоида борми?
- Подробности
- Бўлим: Фатволар
- Чиққан санаси: 06 Июль 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Биз томонларда қиз олди-бердисида кўпроқ насл-насабига аҳамият берилади. Яъни саййид, хўжа, тўра, эшонлар Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг авлодлари бўлгани сабабидан “қорача”лар булардан қуда-анда қилса бўлмайди, дейишади. Эмишки, агар бу авлодлардан қуда-анда қилинса, никоҳ бехосият бўларкан. Фарзанд қусрли, ногирон туғилиши эҳтимоли кўп бўлармиш. Ҳозир мана шундай сабабларга кўра ўз тенгларида етарли ўғил фарзандлар бўлмагани учун бундай қизларнинг ёши ўтиб қоляпти. Халқимизнинг бундай фикрига Исломнинг муносабати қандай, шариатда насл-насаб ҳақида бирон-бир қоида, кўрсатма борми?
ЖАВОБ: Исломда инсонларнинг аслзодалиги, бойлиги, оқ ёки қоралигига эътибор берилмайди, динимиз таълимотларига кўра барча мусулмонлар тенгдирлар, ўзаро биродардирлар, бу борада бирининг бошқасидан ҳеч қандай афзаллиги йўқ. Аслида тенглик динга қараб бўлади. Мусулмонларнинг барчаси бир-бирларига тенгдирлар.
Абу Ҳинд розияллоҳу анҳунинг исмлари Ясор бўлиб, Бани Баёза қабиласида қул бўлган эди. Касби қон олиш эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга бошларидан қон олдирганлар. Шу билан бирга Абу Ҳинднинг хожалари Бани Баёзликларга у билан қиз бериб, қиз олиш, қуда-анда бўлишни маслаҳат берганлар.
Фотима бинти Қайс розияллоҳу анҳо Қурайш қабиласидан бўлса ҳам Усома ибн Зайд исмли, асли қул бўлган кишига текканлар. Бу иш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маслаҳатлари билан бўлган. Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳунинг сингиллари Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу билан турмуш қурганлар.
Аммо жумҳур уламолар никоҳдаги кафоъат – тенгликка диндан бошқа никоҳ айбларидан саломат бўлиш, ҳуррият, насаб ва синоатга ўхшаш нарсаларни ҳам қўшадилар. Чунки, одатда ушбу омилларга эътибор бермаслик кўпинча оиланинг бузилишига сабаб бўлади. Лекин тарафлар рози бўлса, никоҳ жоиз бўлаверади.
Сизнинг саволингизда келган қорачаларга қиз бериб бўлмаслиги ва унинг оқибатлари ҳақидаги гапларнинг кўпи нотўғри (Аллоҳ билувчидир).
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар