1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Иффатли бўлайлик

Исро сурасининг 32-ояти мазмуни бундай: "Зинога яқинлашманг! Чунки у фаҳш ва ёмон йўлдир".
Халқимиз зинони бузуқлик дейди. Бузуқлик йўлини тутган бирор кимса инсоният тарихида омон қолмаган. Бузуқлик қилган фақат ўзигагина эмас, балки атрофидагиларга ҳам бало келишига сабабчи бўлади. Бу ҳадиси шарифларда баён қилинган.
Иффат инсонни бузуқликдан тўсувчи хислатдир. Иффатни "номус"ҳам дейишади. Иффатли инсон кўзига ва сўзига ҳоким бўлади, бирор кишига ситам етказмайди, хиёнат қилмайди.
Динимиз ҳукмларидан бир қисми иффат ва номус ҳимоясига қаратилгандир.
Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) марҳамат қиладилар:"Ким Аллоҳ таолога ва қиёмат кунига имон келтирган бўлса, яхши сўз айтсин, бўлмаса, сўзламасин" (Имом Бухорий, Имом Муслим).
Исо (алайҳиссалом) айтадилар: "Бегонага бир қарагандан сўнг қайта қарашдан сақланинг. Чунки қайта қараш қалбда шаҳват уйғотади. Шаҳват фитнадир".
Ҳакимлар бундай дейишган:
"Инсонлар фақат ортиқча сўз ва ошиқча мол сабабли ҳалокатга йўлиқишади".
"Кўзига эрк берган киши ўз ҳалокатини чақиради".
Ситам фитна қўзғайди. "Фитна уйқудадир. Уни уйғотган унга ем бўлади", дейилади ҳадиси шарифда.
"Хиёнат қилган хор бўлади" - бу ҳикмат тарихда неча бор исботини топган ҳикматлардан биридир.
Иффат ана шу ва бошқа балолардан инсонни тўсади. Иффатли бўлайлик. Шунда ўзимиз ва жамиятимиз бало-офатлардан омон бўлади.

Муҳаммад Аҳмад Канъоннинг
"Эр-хотинлик асослари" китобидан