Сайт бўлимлари
Ҳомилани олдириш мумкинми?
- Подробности
- Бўлим: Фатволар
- Чиққан санаси: 11 Ноябрь 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Болани туғилиш муддатидан олдин олдириб ташлаш, яъни аборт қилишни гуноҳ санаймиз. Бола бўлмаслиги учун махсус мослама (спирал) қўйишни ҳам ҳаром деб эшитдим. Шариат нуқтаи назаридан бунга рухсат борми?
ЖАВОБ: Ҳомилани у туғилишидан олдин олдириб ташлаш бировнинг жонига суиқасд қилишдир. Агар олиб ташланмаса, у ҳам тўлақонли инсон бўлар эди. Шунинг учун, ҳомилани олдириб ташлашга шариатда рухсат йўқ.
Аёлларнинг ҳомилани ман қилувчи воситаларни ишлатишлари ҳам ўзларидаги бола кўриш қобилиятини йўққа чиқаришдир. Одатда, бола кўпайса боқа олмай қийналаман, болани тарбиялаш оғир, у билан машғул бўлиб ўйин-кулгидан қоламан каби баҳоналар ила фарзанд кўришдан қочилади. Бу ҳам гуноҳ ҳисобланади. Аллоҳ таоло: «Очликдан қўрқиб, болаларингизни ўлдирманг. Биз сизларни ҳам, уларни ҳам ризқлантирурмиз», деган. Бошқа бир оятда яна: «Болаларингизни фақирликдан қўрқиб ўлдирманг. Биз уларни ҳам, сизларни ҳам ризқлантирамиз. Албатта, уларни ўлдириш катта хатодир», дейилган.
Жоҳилият даврида арабларда фақирлик ва очликдан қўрқиб фарзандни тириклай кўмиб юбориш одати бор эди. Ҳозирги замон жоҳилиятида ҳам очлик ёки сарф-харажатдан қочиб фарзандни туғмаслик, битта ёки иккитадан орттирмаслик одати кенг тарқалган. Бу, аввало, эътиқод бузуқлигига бориб тақалади. Аллоҳга иймони йўқ ёки бузуқ ақидадаги, Аллоҳ ҳаммага ризқ беришга қодирлигини инкор этадиган одамгина фақирликдан қўрқиб, ўз болаларини ўлдириши,яъни туғилишни тўхтатиши мумкин. «Албатта, уларни ўлдириш катта хатодир», катта гуноҳдир, Аллоҳнинг розиқ эканига иймон келтирмасликдир.
Бугунги куннинг мусулмон уламолари она ҳаёти хавф остида қолганида ва ҳомилага жон кирмасидан олдин уни олдириш мумкинлигини таъкидлашади. Шунингдек, она ҳаёти хавф остида қолгандагина ҳомилани ман қилувчи воситаларни ишлатишга рухсат бор, дейишади (Аллоҳ билувчидир).
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар