Сайт бўлимлари
- Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
- Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
- Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ
Muslima.Uz
Ислом аёлни тутқунликда сақлайди, кўчага чиқармайдими?
- Подробности
- Бўлим: Ислом дини
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу Росули Акрам соллоллоҳу алайҳи васаллам масжидларида ўз кўзи билан кўриб гувоҳи бўлган ғаройиб ҳодисани ҳикоя қилади:
Ансор аёллардан бири Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарата:
– Ё Росулаллоҳ, сизга масжидда ўтиргани бирор нарса ясаб берайинми? Менинг дурадгор уста ғуломим бор, – деди.
– Хоҳишинг, – дедилар.
Аёл масжидга минбар ясаб олиб келди. Жума куни бўлгач, Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам минбарга ўтирдилар. Шунда, илгари Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам унинг ёнида туриб хутба ўқийдиган хурмо дарахти ҳўнграб юборди. У шунчалик қаттиқ ҳўнграганидан ёрилиб кетай деди. Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам ўша заҳоти минбардан тушиб, дарахт ёнига келдилар. Уни ушлаб бағриларига босдилар. Дарахт юпанчиққа муҳтож ёш боладай инграй бошлади.
Сўнг юпаниб йиғидан тўхтади.
(Ғаройиб бу ҳодисани масжиддагиларнинг бари кузатаётган эди. Шунинг учун жанобимиз соллоллоҳу алайҳи васаллам буни изоҳсиз қолдирмай):
– У эшитиб турган зикрдан айрилгани учун йиғлаб юборди, – дедилар.
(Қиссанинг асли "Саҳиҳ"да)
Ҳиндистонда мусулмон аёллар маникюри ҳақида фатво эълон қилинди
- Подробности
- Бўлим: Хабарлар
Ҳиндистон ислом академияси Дорул-Улум Деобанд муслималарга тирноғида лак билан намоз ўқиш мумкин эмаслигини эслатди. Деобанд шайхлари Музаффарнагарда истиқомат қиладиган шахслардан бирининг сўровига жавобан тирноқларга лак қўйиш ҳақида фатво эълон қилди, деб хабар берди IslamNews.
Бассейнлар билан боғлиқ низо муслималар фойдасига ҳал бўлди
- Подробности
- Бўлим: Хабарлар
Қирғизистонда ҳижобли муслималар учун уларни қулай қилиш мақсадида шаҳар бассейнларига ташриф буюриш қоидаларини ўзгартиришни исташмоқда.
Қиш мўъминнинг баҳори ва муслимнинг ғаниматидир!
- Подробности
- Бўлим: Ислом дини
Қиш ойлари ўзининг салқинлиги, кечалари узоқ давом этиши, кундузлари қисқалиги билан ибодатга кўнгил қўйган ихлосли мўъмин-мусулмонлар учун ғанимат ҳисобланади. Мўъмин-мусулмон қишнинг тунларида уйқудан қониб туриб, саҳарларда ибодат қилади. Таҳажжуд намозларини ўқишга одатланади. Қазо намозларини ўқиб олишга ҳаракат қилади. Саҳарликларга туриб, рўза тута бошлайди. Чунки, қишнинг кундузлари қисқа бўлгани боис рўза тутиш осонлашади. Ёзнинг қайноқ кунларида рамазон рўзасини тута олмаган бўлса, уни кейинги рамазонгача қиш кунларида тутиб бергани маъқул. Бу ҳақида жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳам марҳамат қилганлар:
Иссиқ ва совуқ қилиш сеҳри
- Подробности
- Бўлим: Муносабат
Тафриқ (яъни икки кишини ажратиш) сеҳри
Аллоҳ таоло Бақара сураси, 102- оятда айтади: « Ва имонсиз (фосиқлар) Сулаймон давридаги шайтонлар (жинлар) айтган нарсаларга эргашдилар. Сулаймон кофир эмас эди, балки одамларга сеҳр ўргатаётган шайтонлар кофир эдилар. Ва Бобилдаги Ҳорут ва Морут номли фаришталарга туширилган нарсаларга эргашдилар. - Ҳолбуки, у фаришталар: «Биз фақатгина фитнамиз, (яъни одамларни имтихон қилиш учунгина юборилганмиз), бас, (биз айтган нарсаларни қилиб) кофир бўлиб қолма!» - демасдан туриб, ҳеч кимга, ҳеч нарса ўргатмас эдилар. Ва Ўшалардан (Ҳорут ва Морутдан инсонлар) эр-хотиннинг ўртасини бузадиган нарсаларни ўрганадилар. (Лекин) улар (сеҳр қилаётганлар) Аллоҳнинг изнисиз ҳеч кимга зарар етказа олмайдилар. Ва ҳеч фойдасиз, билъакс зарарли нарсаларни ўргандилар. Ахир (Аллоҳнинг китоби ўрнига сеҳрни) алмашган кимсаларга охиратда ҳеч қандай насиба йўқ эканини билар эдилар-ку. Ўзларини нақадар ёмон нарсага (яъни охиратдаги маҳрумликка) сотганларини билсалар эди».
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 70 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ