1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Мақолалар

Болага айтиш мумкин бўлмаган тўққиз жумла

Баъзида биз автоматик тарзда оилада тез тез ишлатадиган гапларимиз ҳақида умуман ўйламаган ҳолда болаларимизга нималарнидир гапирамиз. Бу жумлалар авлоддан авлодга ўтиб боради, тилдан осонгина ва сезиларсиз кўчади ва аксарият ҳолда  бола шахсияти шакилланишига жиддий зарар қилади. Бу гаплар бир қарашда умуман беозор бўлиб кўриниши мумкин, аммо шундай бўлса ҳам... уни такрорламаган маъқул.
 
1. Мени тинч қўй!
Бу гапнинг вариантлари бир қанча бўлиши мумкин: “хиралик қилаверма”, “халақит берма”, “мен ҳозир бандман”, “бор кет, ишлашга қўясанми йўқми” ва ҳ.к. Бу жумлаларни тез тез ишлатиш натижасида  болада унинг ўрни энг кейин турадиган бола – ота-она муносабатлари модели шакилланади. Кейинчалик бу ота-оналар ва улғайган болалар муносабатларида албатта акс этади. Энг қийин ҳолатларда “кет бу ердан, ҳалақит берма” каби ўзидан нари қилиш бола томонидан айнан қуйидагича қабул қилинади: бола – ҳалал берувчи, уни қадрлашмайди, ундан ҳалос бўлишни ҳоҳлашади.
 
2. Сен шундай...
Боланинг бўйнига болалигида осилган ёрлиқ, унинг характерининг шакилланишига таъсир қилади. Ҳатто эркалатувчи шаклда ҳам бу ёрлиқ албатта зарар келтиради. “Тентаксанки”, “инжиқсанки”, “ялқовсанки”  - буларни яхшиси болалар билан мулоқотда ишлатмаган маъқул. Ва ҳеч қачон бундай сўзларни бир неча марталаб такрорлаш мумкин эмас. Айниқса психологлар,  нейтрал ва ижобий маънодаги “лақабларнинг” таъсири охиригача ўрганилмаган бўлса ҳам салбий маънодаги ёрлиқлардан қочишни маслаҳат беришади.

3. Йиғлама
Бу ота-оналар томонидан энг кўп ишлатиладиган жумлалардан бири бўлса керак. Уни такрорлаш мобайнида сиз болага шуни англатасизки унинг ҳиссиётлари ёки у туфайли йиғлаётган ҳодиса ҳақиқий эмас, эътиборга лойиқ эмас, арзимас. Агар бола йиғлаётган бўлса уни тўхтатишнинг энг яхши ва таъсирлироқ   усули бу унга ачиниш, уни тушунаётганингзни ва унинг ҳиссиётларини қабул қилаётганингизни кўрсатишдир.
 
4. Нега сен ...га ўхшамайсан ёки ...га ўхшасанг бўлмайдими?
Бу каби опаси, акаси, қўшнининг боласи ёки яна аллаким билан таққослаш нафақат узоқ муддатли хафалик ва рашкни пайдо қилиши билан хавфли, балки яна негатив таъсиротни қўзғатиши мумкин, боладан хохлаётган нарсангизни қилишни истамасликни пайдо қилиши мумкин.

5. Тез тез бўл!
Маълумки, айниқса бундай жумла ота оналар шошиб турган пайтда  янграйди. Бундай пайтларда бола тезроқ харакат килишини хохлайсиз, амо худди атайлаб қилгандай у ҳеч шошилмайди, ҳар нарсага аланглаб, имиллаб юради. Балким унинг худди шундай хулқи бошқа бемалол бўлган вақтда сизнинг асабингизни қўзғамас, сиз ҳатто эътибор ҳам бермайсиз бунга. Агар жумла доим асабий ва айбловчи оҳангда айтилаверса бу болани ота-онанинг ундан қониқмаётгандек ҳис қилишига мажбур қилади, у ноқулайлик туғдираётгандек ҳиссини уйғотади. Агар бундай ҳолат ҳар куни ёки ҳатто бир кунда бир неча марталаб  такрорланаверса бу яхшиликка олиб келмайди. Энг камида – боланинг ўз ўзига баҳо бериши пасаяди, баъзида эса норозилик феълини уйғотади.
 
6. Баракалла!
Бу кенг тарқалган мақтов сўзининг нима ёмон томони бўлиши мумкин? Аммо психологлар таъкидлашича мақтов сифатида доим  бир хил жумланинг қўлланилиши унинг қадрсизланишига олиб келади, қиймати йўқолади. Бола уни механик жавоб сифатида қабул қила бошлайди ва онг ости даражасида унга бирор бир маънони англатмай қўяди. Яъни механик тарзда айтилган “баракалла” унинг онгида ҳеч қандай мақтов йўқлигини англатади. Шунинг учун ҳатто мақташда ҳам  ҳамиша ҳар хил сўзларни ишлатган маъқул.

7. Қани менга берчи, сен эплолмаяпсан.
Психологлар фикрича кундан кунга такрорланаверадиган бундай жумла  болани омадсизликка программалаштиради. У олдиндан ҳеч нарсани эплай олмасликка таёр туради, аммо онаси унинг учун ҳамма нарсани қилиб беради. Шуни айтиш мумкинки болада маълум бир ёшда “мен ўзим” деган давр пайдо бўлади, бундай пайтда юқоридаги жумланинг ишлатилиши ҳатто унча мунча зиддиятга олиб келиши мумкин

8. Ма ол, фақат тинчлан!
Қатъий тақиқларнинг ноилож берилган рухсатлар билан тез-тез алмашиниб туриши болада шу йўл билан (ғингшиш, бақириш, қичқириш, жазава, инжиқлик билан) ота-онани ҳар қандай талабга бўйсундириш мумкин экан, деган тушунча ҳосил қилади.

9. Дарров бас қил!
Хозироқ овозингни ўчир, дарров тинчлан, қани тезда, кимга гапираяпман...Болангиздан бошқа ҳеч ким билан бундай оҳангда гаплашмаган бўлардингиз, тўғрими? Бола ҳам бундай муомаладан ҳафа бўлади, бунинг устига яна ўзини бутунлай хуқуқсиз ҳис қилади ҳам. Ва “бас қилиш” ва “тинчланиш” ўрнига қаршилик кўрсатишни бошлайди. Кичкина болалар йиғлашади ва инжиқлик қилишади, ўсмирлар “боринг-е” дейишадию, ўз қобиғига ўралиб одамови бўлиб қоладилар. Бундай жумла натижасида она қарамақарши натижага эришади: бола “бас қилиш” ўрнига фақат номаъқул хулқини кучайтиради.