1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Мақолалар

Оталар нимани билади?

Фарзанднинг отаси ҳақидаги фикрлари турли ёшда турлича бўлар экан:
Беш ёшида – “Отам ҳамма нарсани биладилар”.
Ўн ёшида – “Отам кўп нарсани биладилар”.
Ўн беш ёшида – “Мен ҳам отамчалик биламан”.
Йигирма ёшида – “Тўғрисини айтсам, отам ҳеч нарсани билмайдилар”.
Ўттиз ёшида – Ҳар ҳолда отам унча-бунча нарсани биладилар”.
Қирқ ёшида – “Отамнинг фикрини ҳам билсам ёмон бўлмасди”.
Эллик ёшида – “Отам ҳамма нарсани биладилар”.
Олтмиш ёшида – “Қанийди, отам тирик бўлганларида улар билан маслаҳатлашган бўлардим”.
Болалар билан муносабат ва муроса қилишда уларнинг бу кайфиятини ҳам ҳисобга олиш керак, шекилли?!