1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Ўзгаларга яхшилик қилиш қалбга сурур бағишлар

 

 

 

Марҳамат қилиш исми кабидир, маъруф иш исми кабидир, яхшилик таъми кабидир. Инсонларга ёрдам беришдан биринчи бўлиб истифода этганлар, бу кўмак билан мурувват этганлар тезда ўз нафсларида, ахлоқларида, виждонларди унинг самарасини  кўрадилар, шодлик, хурсандчилик, тинчлик, сакинатни  топадилар.
Агар сени қайғудан тавоф қилувчи нарса тавоф қилса(сенинг атрофингда қайғу айланиб қолса) ёки бирор ғам сенга озор берса, бошқаларга яхшилик қил, марҳамат эт, шунда роҳат топасан, ғамдан қутуласан. Маҳрум кишига садақа бер, мазлумга ёрдам бер, эзилганни қутқар, очни тўйғаз, касални зиёрат эт, жабрланганга кўмак бер шунда бахт сенинг олдингдан ва орқангдан қуршаб олганини топасан.
Албатта яхши иш ўзининг исми каби кўтариб олиб келувчисини, сотувчисини ва сотиб олувчисини манфаатлантиради. Нафсий яхши одатлар қалбларини олийжаноблик ва эҳсон билан тўлдирган зотларнинг дорихонасига тарқатиладиган муборак дори-дармон ҳисобланади.
Ахлоқий қашшоқ бўлганларга гўзал табассум улашиш ҳақиқий олам учун садақаи жориядир. Ҳадисда келтирилишича биродарининг юзига табассум билан қараш ҳам садақадир.
Албатта юзи хўмрайган бўлиш бошқаларга нисбатан қачон воқеъ бўлишини фақат ғайбларни билувчи зотгина биладиган урушни эълон қилишдир.
Фоҳишанинг кафтидан  қопоғон бир итнинг суғорилиши кенглиги осмонлар ва ер баробаридаги жаннатга кириш самарасини берди,  чунки савобнинг эгаси бўлган зот Ғофур, Шакур, яхшиликни хуш кўрадиган Жамилдир, Ғоний ва Ҳамиддир.
Эй бахтсизликлар, қўрқув, хавф даҳшати таҳдид солаётган инсонлар келинглар яхшиликлар бўстонига, хайли ишлар, садақа, зиёфат бериш, дўстлашиш, кўмаклашиш, хизмат қилиш  билан машғул бўлинглар, тезда бахтнинг таъмини, рангини, завқини тотасизлар.
وَمَا لأحَدٍ عِندَهُ مِن نِّعْمَةٍ تُجْزَى (19) سورة الليل
إِلا ابْتِغَاء وَجْهِ رَبِّهِ الأعْلَى (20) سورة الليل
وَلَسَوْفَ يَرْضَى (21) سورة الليل
“(Қилган ҳайри эҳсонини) бирор кишининг яхшилигини қайтариш учун қилмайди. Яъни холис Аллоҳ учун қилади. Магарам ўзининг олиймақом роббисининг розилигини сўраб (бу ишларни) қилади.  Ва албатта (бу тақводор банда) Аллоҳнинг унга берган мукофотларидан рози бўлади.” (Лайл 19, 20, 21.)