1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Амал билан бўш вақтингни ҳайдаб юбор

 

 

 

Бу дунёдаги бекорчилар миш-миш, ёлғон-яшиқ гапларни тарқатувчилардир, чунки уларнинг фикр-хаёллари ҳар тарафдадир.
رَضُواْ بِأَن يَكُونُواْ مَعَ الْخَوَالِفِ 87) سورة التوبة
“Улар хотин-халаж билан бирга қолишга рози бўлдилар” (Тавба 87)
Зеҳн учун энг хатарли бўлаган ҳолатларнинг бири соҳиби машғулотдан бўшаб қолган кундир, шунда у қияликка қараб кетаётган, гоҳ у ёққа, гоҳ бу ёққа оғиб кетаётган, ҳайдовчисиз автомобил каби бўлиб қолади. Агар ҳаётингда бир кун бўш вақтни топадиган бўлсанг ўша вақтда ғам, қайғу ва қўрқувга тайёр тур. Чунки бу бекорчилик сенга ўтмишнинг, бугунинг ва келажакдаги ҳаётнинг паст-баландлиги ҳақидаги барча маълумотларини олиб келади ва сени ноаниқ бир аҳволга тушириб қўяди. Сенга ва ўзимга насиҳатим шуки, бу қотил сусткашлик ўрнига самарали бир меҳнат билан шуғуллангин, чунки бекорчилик махфий тарздаги ичидан қулаб кетиш ва ухлатадиган дори  ичиб ўзини ўлдириш кабидир.
Батаҳқиқ бекорчилик Хитой қамоқхоналарида амалга ошириладиган секин суръатли азоб беришга ўхшайди, у ерда маҳбусни қувур остига жойлаштирадилар, ундан ҳар дақиқада бир томчи сув томади, бу томчиларнинг орасидаги кутиш  вақтида маҳбус кутавериб ақлини йўқотади ва жинни бўлиб қолади.
Хотиржамлик ғафлатдир, бекорчи одам эса моҳир ўғридир, ақлинг эса бу даҳшатли урушдаги ўлжадир.
Шундай экан ҳозироқ ўрнингдан туриб намоз ўқи, қироат қил, тасбеҳ айт, мутоала қил, ёз, кутубхонангни тартибга келтир, уйларингни йиғиштир ёки бошқаларга ёрдам бер, шундагина бекорчиликни йўқотасан, мен сенга насиҳат қилгувчиман холос.
Бўш вақтни амал пичоғи билан сўйгин. Дунёдаги табибларнинг эллик фоизи бу ғайри оддий тадбирни қўллаб кўришинг эвазига бахтли бўлишингни кафолатини берадилар. Деҳқонларга, нонвойларга ва қурувчиларга назар ташлаб кўр, улар бахт ва роҳатдан қушлар каби куйлаб ишларини бажарадилар, сен бўлсанг гўёки бирор нарса чақиб олгандек тўшагингда кўз ёшларингни артиб, изтиробга тушган ҳолда ётасан.