1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Қазо ва қадар

 

 

 

مَا أَصَابَ مِن مُّصِيبَةٍ فِي الأرْضِ وَلا فِي أَنفُسِكُمْ إِلَّا فِي كِتَابٍ مِّن قَبْلِ أَن نَّبْرَأَهَا (22) سورة الحديد
“На ерга ва на ўзларингизга бирон мусибат етмас, магар (етса), Биз уни пайдо қилишимиздан илгари Китобда (Лавҳул маҳфузда битилган) бўлур.” (Ҳадид 22)
Қаламлар қуриди, саҳифалар кўтарилди, ишлар бажарилиб бўлди, ўлчов-тақдирлар ёзиб қўйилди, ҳеч қачон бизга Аллоҳ ёзганидан бошқа нарса етмайди, сенга етган нарса хато қилгувчи эмас ва сени четлаб ўтган нарса сенга етгувчи эмас.
Албатта бу ақида сенинг нафсингда мустаҳкам ўрнашса ва виждонингда қарор топса, мусибатлар ҳадяга, бало-офатлар мукофотга, барча кўргуликлар ютуқларга  айланади.
Абу Ҳурайра (ра)дан расулуллоҳ сав айтдилар: кимга Аллоҳ яхшиликни ирода этса унга мусибат беради.(Саҳиҳ Ибн Ҳиббон). Агар сенга касаллик ёки фарзанднинг ўлими ёки молиявий инқироз ёки уйнинг ёниб кетиши каби изтироблардан бири етса, бу нарсани йўқдан бор қилгувчи Аллоҳ тақдир қилган, қазо воқеъ бўлган бўлади. Ихтиёр шундай экан, ихтиёр қилишлик эса Аллоҳга хосдир, демак ажр ҳосил қилинади, гуноҳлар каффорот бўлади.
Мусибат етганларга сабрлари ва олувчи, берувчи, ушлаб қолгувчи, кенг қилиб бергувчи, ўзи қиладиган бирон нарса ҳақида  масъул бўлмайдиган, уларнинг ўзлари масъул бўладиган зотдан розиликлари учун хушхабарлар бўлсин.
Қазо ва қадарга рози бўлмагунингча асабларинг хотиржам бўлмайди, нафсингдаги хавотирларинг тинчимайди, қалбингдаги вавасалар кетмайди, сен йўлиқадиган нарсалар хусусида қаламлар қуриган, шундай экан нафсинг ҳасрат чекмасин, деворни қулаб тушишдан тўхтатаб қолиш, сувнинг оқиб кетишдан сақлаб қолиш, шамолнинг эсишидан ман қилиш, шишианинг синишидан асраб қолиш сенинг қўлингда эканини гумон қилмагин. Менинг ва сенинг ихтиёрингга қарши равишда бу мумкин эмасдир, тақдир қилинган нарсалар тезда воқеъ бўлади, қазо амалга ошади, ёзилган нарсалалар бошга тушади.
فَمَن شَاء فَلْيُؤْمِن وَمَن شَاء فَلْيَكْفُرْ  (29) سورة الكهف
“Бас ким хоҳласа иймон келтирсин, ким хоҳласа, куфр келтирсин.” (Каҳф 29)
Қаҳр-ғазаб, ҳасрат ва оҳу-нола қўшини билан қуршаб олинишингдан илгари қадарга таслим бўлгин, надоматлар тошқини  устингга бостириб келишидан олдин қазони эътироф эт. Сабабларни бажариб, кучингни сарфлаб чораларини кўргач,  сен эҳтиёт бўлган нарса воқеъ бўлса кўнглингни хотиржам қил, демак бу амалга ошиши лозим бўлган иш экан. Ҳеч қачон: “Агар шундай, шундай қилганимда мана бундай бўларди” демагин, балки “Аллоҳнинг тақдири, у зот нимани хоҳласа қилади” деб айтгин.