1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Албатта оғирлик билан бирга енгиллик ҳам бор

 

 

 

Эй инсон  очликдан кейин тўқлик, чанқоқликдан сўнг сувга қониш, бедорликдан сўнг уйқу, касалликдан сўнг соғлик бордир, кетган тез кунда етиб келади, адашаган йўлини топади, машаққат чекувчи халос бўлади ва қора булутлар тарқалиб кетади.
فَعَسَى اللّهُ أَن يَأْتِيَ بِالْفَتْحِ أَوْ أَمْرٍ مِّنْ عِندِهِ  (52) سورة المائدة
“Шоядки, Аллоҳ фатҳу нусрат берса ёки Ўз томонидан бирон иш ато қилса…” (Моида 52)
Тунни тоғларнинг тепасига, водийларнинг анҳорларига ҳайдаб юборадиган субҳи содиқ билан хушхабар бер, ғамгин кишига бирданига келадиган, суръати ёруғлик тезлигига етадиган, кўз очиб юмгунча бирданига  келадиган хурсандчиликнинг хушхабарини бер, жабрдийдага махфий бир лутф ва мулойим, эгилган бир кафт билан  хушхабар бер.
Агар бепоён саҳрони кўрсанг, билгинки унинг ортида ям-яшил, соя-салқин боғлар бор.Баланд-баланд тоғларни кўрсанг билигинки у ҳам тезда тугайди.Кўз ёшдан сўнг табассум, хавфдан сўнг омонлик, қўрқувдан сўнг хотиржамлик бордир, олов тавҳид Иброҳимини ёндирмайди, чунки тақдири илоҳий салқинлик ва омонлик деразаларини очиб қўйган.
Денгиз Раҳмоннинг суҳбатдошини яъни  Мусо ас ни чўктирмайди, чунки тўғрисўз кучли зот бор овози билан “Албатта мен билан бирга Парвардигорим бор. Албатта у мени (нажот) йўлига бошлар”
Ғордаги маъсум шахс (Муҳаммад ас) ўзининг ҳамроҳига ёлғиз Аллоҳнинг ўзи биз билан бирга деб хушхабар берди, шунда омонлик, фатҳ ва сакинат нозил бўлди.
Албатта ҳозирда шароитлари худди қоп-қора нарса каби бўлган қуллар фақатгина бахтсизлик, танглик, бечораликни кўрадилар, чунки улар хонанинг деворлари ва уйнинг эшигигагина назар ташлайдилар холос. Огоҳ бўлинг, улар кўзларини парда ортига ҳам қаратсинлар, тафаккурларининг жиловини тўсиқлар ортига қўйиб юборсинлар.
Демак бунга сабрсизлик қилма, бир ҳолатнинг давомий бўлиши амри маҳолдир, ибодатларнинг энг афзали бахтли кунни кутишдир, кунлар айланиб турувчидир,  замон эса ўзгарувчан, кечалар турли-туман, ғайб эса беркитилгандир, Ҳаким зот эса ҳар куни иш-амалдадир, эҳтимол Аллоҳ бундай кейин бирон ишни пайдо қилар, албатта оғирлик билан бирга енгиллик ҳам бор.