1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Лимондан ширин шарбат тайёрла

 

 

 

Зийрак, фаросатли киши зиёнларни фойдаларга айлантиради, жоҳил, тентак  эса бир мусибатни икки мусибат қилади.
Расулуллоҳ сав Маккадан қувилдилар ва Мадинада тарихда кўз кўриб қулоқ эшитмаган давлат барпо этдилар. Аҳмад ибн Ҳанбал зиндонга солинди ва аҳли суннатнинг имомига айланди, Ибн Таймия хибс қилинди ва қамоқдан улкан илмни чиқарди, Сарахсий ишлатилмайдиган қудуқ қаърига ташлаб юборилди ва фиқҳ бўйича йигирма мужалладлик китоб чиқарди, Ибн Асир барча нарсадан маҳрум этиб қўйилди шундан сўнг энг машҳур ва манфаатли китоблардан бири бўлган “Жамиъ ал усул ван ниҳая” китобини тасниф қилди, Ибн Жавзий Бағдоддан сургун қилинди сўнг етти қироат илмини яхши ўрганди, Молик ибн Ройбга ўлим безгаги етганида Аббосий давлати шоирларининг шеърий тўпламларига тенг келадиган, аъло даражада ёзилган, машҳур қасидасини оламга таратди, Абу Зуайб Алҳузалийнинг ўғиллари вафот этганида замоннинг тили лол бўлган, кўпчилик ўзини  йўқотиб қўйган, тарих унга қарсаклар чалган марсиясини битди.
Агар устингга бахтсизлик бостириб келса, унинг шарқ томонига боқ, агар сенга кимдир бир қадаҳ лимон сувини берса, унга бир сиқим шакар қўшгин, агар сенга илон ҳадя қилишса унинг қимматбаҳо терисини олиб қолганини ташлаб юбор, агар сени чаён чақиб олса, билгинки у илонниг заҳрини қайтарувчи вакцина ва иммунитетдир.
Бизга гул, ясмин ва атиргул чиқариб беришинг учун қаттиқ шароитингни ўзгартир, зеро сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ кўп яхшиликларни қилиб қўйган бўлиши мумкин.
Франция ҳукумати ўзининг даҳшатли қўзғалонидан олдин икки машҳур шоир- некбинни (оптимист) ва бадбинни (пессимист) ҳибс этди, улар қамоқнинг деразасидан бошларини чиқариб қарадилар.
Некбин юлдузларга боқиб хурсанд бўлиб кулди, бадбин бўлса кўчадаги тупроққа қараб йиғлади.
Қайғунинг бошқа тарафига қарагин, чунки фақатгина ёмонликдан иборат нарса мавжуд эмас, зеро унинг ичида фойда, фатҳ ва ажр бўлиши мумкин.