1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Ёки одамларга Аллоҳ ўз фазлу карамидан берган нарсага ҳасад қиляптиларми

 

 

 

Ҳасад шўр таом каби бўлиб суякни чиритиб юборади, батаҳқиқ ҳасад жисмга фасод уруғини сепадиган сурункали касалликдир. Бу ҳақида шундай дейилган: ҳасадчига роҳат йўқ у мазлумнинг кийимида золимдир, дўстнинг чўпонида душмандир.
Ё Аллоҳ, ҳасаднинг адолатига,
Бўлсин таҳсин-офарин.
Ҳасад бошлаб ишин ўз эгасидан,
Аввал ўлдирур унинг ўзин.
Мен ўзимни ва  сени бошқаларга раҳмим келишидан олдин ўзимга ва сенга ачиниб, ҳасаддан қайтараман. Чунки биз уларга ҳасад қилишимиз билан бирга гўштларимизга қайғуни едирамиз, қонларимизга ғамни ичирамиз, кўзларимздаги уйқуни бошқаларга улашиб берамиз. Хасадчи қайноқ печкани ёндириб унга ўзини отади. Ҳаётни заҳарлаш, ғам, қайғу ва бошқалар хасад туғадиган касалликлар  бўлиб, покиза, гўзал ҳаётни, роҳатни  йўқ қилади.
Ҳасадчининг мусибати шуки у қазои қадар билан хусуматлашади, яратувчини адолатсизликда айблайди, шариатга нисбатан одоб сақлай олмайди ва бу йўлнинг соҳибига яъни пайғамбарга хилоф иш юритади.
Эҳ бу ҳасад шундай касалликки унинг учун соҳиби ажр олмайди, шундай синов-ки унинг учун мусибатланганга савоб берилмайди, бу ҳасадчи ўлгунича ёниб-куйиб ўтади ёки инсонлардаги у ҳасад қилаётган неъмат кетиб қолса хотиржамроқ бўлади. Ҳамма билан сулҳ тузиш мумкин лекин ҳасадчи билан эмас, у билан сулҳ Аллоҳнинг неъматларидан айрилиб қолишинг, иқтидорингни йўқотишинг, ўзига хос хусусиятларинг, обрўинг барҳам топиши билангина амалга ошиши мумкин, агар сен шуларни  қила олсанг балки у изтиробларига рози бўлиб тинчланар. Ҳасадчининг ҳасади ёмонлигидан Аллоҳнинг паноҳига қочамиз. У гўёки бир бегуноҳнинг жисмига ўз заҳрини сочмагунича тинчимайдиган қора заҳарли илон кабидир.
Бас, сени ҳасаддан қайтараман, наҳи этаман, ҳасадчининг ёмонлигидан Аллоҳнинг паноҳига қоч чунки у сени пистирма қўйиб кузатиб туради.