1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Ҳаётни қандай бўлса шундайлигича қабул қил

 

 

 

Яратилмиш ҳаёт ўзи хираликка монанд этиб,
Сен яшарсан хас-чўп, ғамдан ҳоли фурсат кутиб.

Бу лаззатларни барбод қилувчи, қийинчиликлари кўп, юзи хўмрайган, жуда ўзгараувчан, дилхираликлар билан қоришиб кетган, бахтсизликлар билан аралаш бўлган, сен эса унда машаққатларга учраган  дунёнинг ҳолатидир.
Сени баъзида бўлса ҳам махзун қилмайдиган сифатлари бор бўлган на фарзанд, на завжа, на дўст, на бир олийжаноб шахс, на бир маскан ва на бир вазифани ҳеч қачон топа олмайсан, шундай экан бутунлай нажотга эришишинг учун ёмонлигининг иссиғини яхшилиги салқини билан бартараф қилгин.
Аллоҳ таоло бу дунёни икки зид нарсани, икки хил нав, икки хил сифатни ва икки хил фикрни, яхшилик ва ёмонлик, ислоҳот  ва фасод, шодлик ва қайғуни жам қилишини ирода этди, сўнгра яхшилик, ислоҳот ва шодлик жаннатда энг гўзал кўринишини олади, ёмонлик фасод ва қайғу барчалари дўзаҳда бирга бўлади.
Ҳадисда келишича расулуллоҳ сав шундай деганлар: “Дунё лаънатлангандир, ундаги нарсалар ҳам малъундир, фақатгина Аллоҳни зикр қилиш, у яхши кўрган амаллар, олим ва толиби илм бундан мустасно”. Шундай экан воқеълигингда яша, хаёлларга машғул бўлма, идеал оламда парвоз эт, дунёинг қандай бўлса шундай қабул қил, нафсингни у билан бир ватанда  тинч яшашига бўйсундир, чунки тез кунларда сенга бу дунёда сидқидил бўлмаган дўстлар учраши мумкин, ишларинг мукаммал бўлмаслиги  мумкин, чунки сидқидиллик, мукаммаллик ва бекаму-кўстлик бу ҳаётнинг вазифаларидан ҳам сифатларидан ҳам эмасдир.
Сенинг аёлинг ҳам беайб, тўкис бўлмайди, Саҳиҳи Муслимда келтирилган ҳадис ҳам бунга далил бўлади: Расулуллоҳ сав дедилар:  “Мўъмин мўъминадан бир хулқни ёмон кўрса ва бир хулқидан рози бўлса ундан нафратланмасин, уни  тамоман ёмон кўриб қолмасин”.
Бизлар тўғирлашимиз, яқинлашишимиз, авф этишимиз, кечиришимиз, енгилини олишимиз, оғирини тарк қилишимиз ва баъзида кўз юмиб кетишимиз лозим бўлади.

Кулиб енгмаса ким, аксар ишларни
Топар топтар товон-у қозиқ тишларни.