1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Муносабатлар

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

Хорижликлар саёҳат қилишни жуда яхши кўришади. Биз бор будимизни йиғиб тўй қилса…

Read More...

Skype орқали никоҳ, СМС орқали талоқ...…

Skype орқали никоҳ, СМС орқали талоқ...…

АҚШда истиқомат қилаётган Асад Фаҳурий – куёв, Ливаннинг Тир шаҳридан бўлган  Ха…

Read More...

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

 Мен хориждагиларнинг яшаш тарзига, улардаги қулайликларга роса ҳавас қиламан. Х…

Read More...

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

Бу ҳаммага маълум оддий гап: ўрмонда қайси ҳайвон кучли бўлса, иложининг борича…

Read More...

Prev
Next
  • 1
  • 2
  • 3

Сўнгги фикр

 

Тушга ўхшаган “муҳаббат” Севиб, севилмоқ...

“Муҳаббат” ҳақидаги гап-сўзлар ҳамма тарафимизни ўраб олган: романлар, қўшиқлар, рекламалар ҳамда реал ҳаётимизда. Ҳаммасидан ёмони Бред Питни ўзича яхши кўриб қолган қизалоқ ва ўз эрини жонидан ортиқ севадиган муслима қиз ҳам: “Мана шу ҳақиқий севги”, деб айтиши мумкин. давоми...

Виртуал дунё ҳақиқий дунёнинг кушандаси

Интернет – ҳам яхши, ҳам ёмон нарсадир: кимдир ўз ҳожатини чиқаради, кимдир эса ундан вақтиҳушлик учун фойдаланади. Сиз ҳақиқий ҳаётдан воз кечиб, аслида йўқ бўлган воқеъликка уни алмаштирмоқчи бўласиз. Ўйлаб кўрингчи: сиз буларнинг эвазига нимага эришасиз?  давоми...

“Ношукрлик яхши эмас, опа!..”

Таҳририятга қўнғироқ қилиб тушган бу галги мухлисанинг  айтганларини эшита туриб, мол-дунё, ҳашам ва дабдабани ҳақиқий саодатдан, кўнгил хотиржамлигидан устун қўядиган аёлларнинг ўзига тегишли бахтни ҳис қилмай, кўнглини чўктиришидан ғашландим, тўғриси...
— Қаерда чиройли, баланд уйларга кўзим тушса ёки кўча-кўйда машина ҳайдаб кетаётган аёлни кўрсам ҳавасим келади,- деб гапини бошлади салом-аликдан кейин муштарийимиз.- Шу аёл нақадар бахтли-а, деган изтиробли ўйдан эзиламан. Балки бу гапларим сайтга ёзишга арзирли эмасдир, аммо мен ҳеч қачон ўзимни бахтиёр ҳис қилмаганман. Бу дунёда фақат фарзандларим учунгина яшаб юрибман.
— Қизиқ экансиз, нега дабдурустдан бундай тушкун хаёлларга бериляпсиз. Ана, фарзандларингиз бор экан-ку, яна қанақа бахт керак сизга?! Фарзандлари бўла туриб, зерикдим, деган аёл нафратга лойиқ, деган экан файласуфлардан бири…
— Гапингиз тўғри! Мен дунёдаги энг бахтли аёлман! Уч нафар фарзандим бор. Шукр, улар соғ-саломат, ақл-ҳуши жойида, яхши ўқишади, орзулари бениҳоя. Аммо…
— Шу аммога ўрин бормикан, опа?..
— Сиз мени эшитмоқчи эмасга ўхшайсиз, назаримда. -Мухлисамиз биздан ранжигандек бўлдилар.
— Асло, бемалол опа Сизни эшитишга тайёрмиз.
— Хуллас, касбим шифокор. Тошкентда олийгоҳ таҳсилини тугаллаб, қишлоққа қайтганимдан кейин ота-онамнинг гапини икки қилмай, улар истаган йигитга турмушга чиқдим. Ишонасизми, никоҳнинг дастлабки кунларидаёқ турмуш ўртоғимнинг наркотик моддалар истеъмол қилишини билганман.
— Кейин…
— Кейин нима бўларди? Биласиз, қишлоқ жойларида эрдан ажрашиш бизнинг давримизда уят, иснод эди! У пайтларда ҳозирги ёшларга ўхшаб сал нарсага жанжаллашиб онамизникига келмасдик. Минг бир азобни бошдан кечириб, эримни бу бало домидан амаллаб халос этдим. Аммо олдимда яна бир муаммо пайдо бўлди: турмуш ўртоғим ҳеч қандай маълумотга эга эмасди. Яъни, бутун бошли рўзғорни мен боқишим керак эди. Шунга ҳам чидадим. Бошқа нима ҳам қилардим. Камига қайнонам ҳам зулмкор чиқди. Яна сабр… Хуллас, сабр, чидам, тоқат, бардош деган нарсалар мен ва менга ўхшаган аёллар учун чиқарилган экан.
— Аёл кишининг қисмати шу-да опа…
— Шундай дейсизу, лекин ҳеч қаерда ишламай, эрини аллақаёқларга жўнатиб, ишлатиб, қўғирчоқдай ясаниб юрган аёллар машина ҳайдаб, «гап ўйнаш»дан бери келмайдиган хотинларнинг луғатида ҳам сабр деган сўз учрармикан?! Эрим эр бўлиб менга бирор марта бир дона гул ёки дастрўмол совға қилмаган. Энди тилла тақинчоқ, кийим-бош олиб бериши ҳақида орзу қилмай қўйганимга ҳам анча бўлган. Ҳатто болаларига ҳам бир нарса олиб бериш хаёлида йўқ.
— Ишлайдиларми?
— Ишлайди. Қандайдир ташкилотда қоровуллик қилади. Маошини биз билмаймиз. Қайнонам билади. Қайнонамнинг битта шу ўғлидан бошқа фарзанди йўқ, аммо унинг қўлига тушган уч-тўрт сўмни ҳам юлқиб олади.
— Эҳ опажон… Ношукрлик ҳам эвида бўлсин-да. Ўша сиз ҳавас қилаётган аёллар ҳам сиз ўйлаганчалик бахтли эмас. Уларнинг ҳам ташвиши, машаққати ўзига етарли. Ким билади, ўшалар бежирим либослар ортида аламу изтиробларини, тилла тақинчоқлар тагида дарду ғамини яширишга уринар. Балки, улар ҳам сизга ўхшаган ўзи ишлайдиган, пул топиб, ўзини таъминлайдиган, эрига термулиб, муҳтож бўлмайдиган аёлларга ҳавас билан қарашар. Қолаверса, бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукр қил, дейди халқимиз. Бу дунёда ҳамма нарса нисбий опа, бахт ҳам, бахтсизлик ҳам, қувончу ғам ҳам. Биз ўзимизни ўзимиз қувонтириб, кўниктириб яшамоғимиз керак, холос. Ахир ҳаёт бебаҳо неъмат. Умр ғанимат. Яратганнинг бу неъматини қайғу ва тушкунликда ўтказиш ҳам исроф ҳисобланади. Ҳаётга оптимистик назар билан қарашни ўрганинг, опа. Шифокор экансиз, тушкунлик барча хасталикларнинг бошланиши…
— Ҳақсиз! Балки, мулоҳазаларим ноўриндир. Аммо нима бўлганда ҳам энди мен учун бахт фарзандларим ва уларнинг келажаги.
— Яхши кунлар энди бошланяпти.
— Раҳмат сизга!
—    Саломат бўлинг.

Рухшона ФАРРУХ суҳбатлашди

Комментарии   

 
+1 #6 frank 03.10.2015 19:35
Расул Акрам С.А.В. айтганларидек, "у аёл эридан бехожат эмас" эканку, яна нимага нолийди? 3 нафар фарзанди бораканку? Аллох таоло шундок улуг ва ширин неъматни берибди-ку?! Алхамдулиллах дейиш урнига бунаканги гаплар...?
Ношукрлик ёмон одат. Мани кариндошим бор, пулини хисобини билмаса керак, лекин 11йил яшаб фарзанд курмагач, бола асраб олишди!
Бераридан кисмасин! Агар яхши аёл булса, уша ялков ва танбал эрини йулга солган буларди, Валлохи Аълам.
Цитировать
 
 
+3 #5 Sobirjon 16.06.2014 12:41
Odamlar haqqiqatdan noshukr, agar Alloh har bir nematini pulgami, biror bahogami kora berganida edi, odamlar tinmay shukr qilib yashardi. Qancha nematlarini tekin berganiga biz noshukrmiz, agar kunlik shukr qilsang beraman deganida edi, odamlar shukrdan ogzi boshamas edi kun boyi, shunda ham vaqtlari etmay qolardi shukr qilishga har bir nematga. Tanamizni sogligini oziga qancha shukr qilsa boladi, kimlar buni orzu qilib, baht deb bilib yuribdi, biz esa sog bolsak boldi bu oddiy hol biz uchun, koproq shukr qilaylik, bergan nematlari bermaganlaridan ancha kop fikr qilib kengroq qarasak...
Цитировать
 
 
+2 #4 Nabiyulloh 03.06.2014 03:37
хакикатдан хам пайгамбаримиз САВ хадисларида келтириб утилганидек бой, дунёси етарли инсонларнинг уйларига камрок боришликни хамда уларнинг зиёфатларига доим иштирок этмасликни буюрилган. Чунки бундай жойларда дунёга мухаббатимиз ортиб кетади ва охират гамини ейишлик яратганга хамд айтишлик ёдимиздан кутарилиб колади бу эса катта зарар ва офатдир, АЛЛОХУ ЪАЛАМ!
Цитировать
 
 
+2 #3 Muruvvat 26.04.2014 12:47
Payg`mbarimiz shunday deydilar:Hech qachon o`zingdan boy va uylari hashamatli insonlarnikiga kirmanglar deydi.Chunki dilimizda bo`lsa ham noshukurchilik qilib qo`yamiz deydilar.Shu kunga shukur, o`zga yurtlardagi toshqin, urushlar bo`lsa boy bo`lganingiz bir tiyin.Namoz o`qing
Цитировать
 
 
+5 #2 um Muxammad 12.12.2013 21:10
Rosululloh xazratlari shu mazmunda vasiyat qilganlar.
Aslo ozingizdan yuqoriga qaramang bu noshukurlikka olib keladi balki ozingizdan quyidagilarga nazar qiling bu esa shukrga olib keladi
Biz doimo robbim menga ato etganlaring bu senig menga raxmatingdir.ma xrum bolganlarim esa sening xikmatingdir seni qazoi qadaring esa adolatlidir deb duo qilishimiz kerek
Noshukurlik nematni zavol qiladi.shukr esa nematni ziyoda qiladi.
Цитировать
 
 
+1 #1 nodir 19.10.2013 06:12
OXIRATINI UNUTGAN AYOL EKAN
Цитировать
 

Фикр билдириш


Ҳимоя коди
Янгилаш

Ҳозир сайтимизда 358 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ

Сайтга ёрдам

23120000900000830001
МФО - 00830
ИНН - 202045300
Атажанов Адхам

UZCARD

8600 0604 4826 4011
expire date: 09/20
Atajanov Adxam