1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Замонавий қуллик

Мазкур тушунча, яъни инсон савдоси тобора глобаллашиб, жаҳонни жиддий ташвишга солаётган муаммолардан бирига айланиб бораётгани сир эмас, Инсон қадрининг тушиб кетаётганлиги, жисмоний ва руҳий тутқунликнинг жамиятга кўрсатаётган таъсири қўлга қалам олишга ундади.
"Қулдорлик даври аллақачон ўтиб кетган, бу шунчаки миш-миш холос", дейдиганлар бор. Аммо атрофингизга уйғоқ назар ташласангиз, бунинг айни ҳақиқат жанига амин бўласиз. ""Замонавий қуллик"ни нима дунёга келтирди? У кимга ёки нега керак? Инсоннинг қиймати борми?" каби саволлар мушоҳадага ундайди...
"Замонавий қуллик"ни нима дунёга келтирди?

-Энг аввал мана шу саволга жавоб берсак:

Биринчидан, ишсизлар сонининг тобора ошиб, иш ўринларининг камайиб бораётгани;
Иккинчидан, одамларнинг катта пулни оз муддатда ишлаб топишга интилиши, оилавий низолар;
Учинчидан, одамларнинг ношукурлиги, борига қаноат қилмай, ўзини ўтга-чўққа уриши, кези келса, пул топиш учун чет элга кетиши;
Тўртинчидан, 'Туризм", "Никоҳ агентликлари" ва шу каби ташкилот мижозларининг алданиб қолиши;

Юқоридаги биринчи ва иккинчи омил ўз ортидан ҳамиша учинчи, тўртинчи омилларни эргаштириб келади. Масалан, киши ўз юртида иш топа олмаса ёки топган ишидан келадиган маблағ оила тебратишга етмаса. Қолаверса, оила тебратиш билан бирга бола-чақа, уларнинг орзу-ҳаваси деган, турмушнинг муштлари турганда, ишламасликни иложи йўқ. Собиқ ишидан топаётган даромадга қаноатланмай қолган, тез ва кўп бойлик орттириш илинжида бўлган ҳар бир одам, шубҳасиз, чет элни орзу қилади. Ва имкон топди дегунча, йўлга отланади.
Оммавий ахборот воситалари, теле ва радиоканалларда берилаётган маълумотлардан бохабар бўлсангиз, дунё аҳолисининг катта қисми ишсизликдан азият чекади. Ўйлаб кўринг, ЎЗ ФУҚАРОЛАРИНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАЙ ОЛМАГАН ДАВЛАТ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ КЕЛГИНДИЛАРНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАЙДИ?!
Оиласида қадр топмаган, арзимаган нарсадан муаммо ясайдиган ёки бой ва бахтли ҳаёт истайдиган кўпчилик аёллар "Никоҳ агентликлари"га мурожаат қилиб, "Замонавий қуллик"нинг жабрланувчилари сафига кириб қоляптилар.

Замонавий қуллик

БМТ нинг статистик маълумот-ларига кўра, 2005 йилдан буён, ҳар йили 700 мингдан зиёдроқ одам сотилади. АҚШ Давлат Департаменти бир йилда 600-800 минг, "Human Rights Watch" ташкилоти йилига 800-900 минг, "Инсон хавфсизлигини таъминлаш маркази" ҳар йили ер юзида жами тўрт миллион одам сотилишини хабар берган. Бундан 200 минг одам дом-дараксиз кетган бўлиб, қолганлари мажбуран меҳнатга жалб қилинган.
БМТ шундай хабар беради: "127 мамлакатда "Одам савдрси" кенг тарқалган бўлса, 137 давлатга эса четдан қуллар келтирилади. Жаҳон миқёсида энг кўп фуқаро ўғирланган давлатлар қаторига Россия, Украина, Белоруссия, Молдова ва Литва киритилган бўлиб, иккинчи ўринда Арманистон, Грузия, Қозоғистон туради. Ўғирланган одампар (асосан, балоғат ёшига етмаган қизлар)ни кўпроқ Исроил, Туркия, Италия, Япония, Германия, Греция давлатларига экспорт қилинади. Ҳар йили бир миллиондан ортиқ балоғат ёшига етмаган қизларни сотиб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурланади. Қолаверса, баъзи фильмларнинг очиқ саҳналарида суратга тушиш, уруш бўлаётган ҳудудларга аскарлар кўнглини хушлаш учун юборилади".
МОМ (Международной Организация Миграции) маълумотларига кўра, шу вақтгача 5,7 млн бола ўғирланган бўлиб, бундан 1,2 млн қурбон бўлган. Қолганлари оғир меҳнат қилишга мажбур этилган. Кичик ёшдаги болалардан донор (ички органлари!), сал каттариб қолган болалардан эса, минтақадаги низоларда аскар сифатида фойдаланишган.

Бу кимга ёки нега керак?

БМТ нинг фикрича, одам савдоси илгари қурол, ҳамда наркотик моддалар савдосидан кейинги учинчи ўринда турган бўлса, ҳозир қурол савдосидан кейинги иккинчи ўринга чиқиб олди. Бу бизнес билан шуғулланувчилар йилига 7 млрд. сўм фойда кўради. Ҳар йили бир млрд. одам ноқонуний йўл билан чет давлатларга чиқади. Ва бу ўз навбатида замонавий қуллар бозори учун энг керакли бўлган жараёндир. Белгия, Болгария, Молдовия, Украинияда қулдорлар қўлига йилига 228 минг одам тушади. Белгия, Германия, Россиядан кетган аёллар ойига 7500 $ топишса, атиги 500 $ игина ўзларига қолар экан. Бу чинакам даҳшат дегани...

Инсоннинг қадр-қиммати қанча?

Жаҳон бозорида одамларнинг нархи ирқий келиб чиқишига, жисмоний қувватига қараб белгиланади. Маълумотларга кўра, Исроилда битта қул(қиз)га битта қўй берилар экан. Йил сайин дунё миқёсида қуллар сонининг кескин ошиши натижасида, инсон қиймати тушиб кетаяпти.
Киши ақлига сиғмайдиган оғир юмушлар ҳам шу қуллар зиммасида. Кевен Бельс ўзининг "Оммавий иқтисодиётдаги янги қуллик" китобида: "Одамлар! Оёқ кийимларингизни, кофега солаётган қандингизни, балки, мана шу қуллар ишлагандир. Телевизорингизда намойиш этилаётган кўркам фирмаларнинг ғиштларини шулар қуйгандир, балки", дея ёзади.
Кўмир конларида, машина эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш корхоналарида, умуман, соғлиқ учун зарарли барча юмушларда, айнан, шу одамлар меҳнати борлигини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
ФҚБ (ҒВ1) ташкилотининг ха-бар беришича, чет элда ана шундай эрки занжирбанд қулларни қотилликка ҳам ундаб, шу йўл билан мўмай даромад кўришади. Баъзи одамлар борки, улар ҳеч иккиланмай, дўстлари, оғайнилари, ҳатто, болаларини ҳам сотиб юборишмоқда.
Буҳолат, нафақат, давлатлар орасида, балки, бутун жаҳонда инсонларни қадри ҳеч нарсага арзи-мас бўлиб бораётгани ва бу инсоният келажаги ҳақида жиддий фикрлашга ундайди.
Инсон эркига, ҳаётига дахл қилишга ҳеч ким журъат қила олмайди. Одам ўз нафси олдида енгилиб, озодлигини бой бериб қўйиши ҳеч нарса эмас. Зеро, ҳар банда "фақатгина Аллоҳ ҳузурида мутлақ қул, бошқалар олдида эса, мутлақ ҳур"дирлар.

Ҳилол (Фикрат)

Ҳозир сайтимизда 56 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ