1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Пул топмай ҳам уйланиш мумкинми?

Мен талабаман, аниқроғи аспирантурада ўқийман. Илмий иш қилиш деярли барча вақтимни олгани учун бошқа қўшимча равишда ҳеч қаерда ишлашга имкониятим йўқ. Тирикчилигим стипендия ва институтимдан оладиган озгина ойлигим ҳисобига. Лекин Аллоҳга шукр, қаноат билан сарфласам ўзимга етади. Муаммо шундаки, ота-онам мени уйлантиришмоқчи, лекин мен ҳали тўлақонли мустақил оила тебратиш учун маблағ топа олганим йўқ-ку десам, биз ёрдам берамиз, дейишмоқда. Шунга бошим қотиб қолди. Бундай ҳолларда шариатимиз нима дейди? Ўзи ҳали мустақил оила тебратиш учун маблағ топа олмаган инсон уйланиши мумкинми, ахир бу, бир инсоннинг жавобгарлигини олиш дегани-ку? Бошқа томондан эса, ризқни Аллоҳ беради, деган гап бор. Йўл кўрсатинг, нима қилай?

ЖАВОБ: Саволингиздаги икки тарафнинг гапида ҳам жон бор. Агар ота-она ёрдам беришни ваъда қилаётган бўлсалар, уйлансангиз бўлади. Аёлнинг нафақаси эрга вожиб бўлиши аниқ. Аммо эр ўша нафақани ота-онаси ёки бошқаларнинг ёрдамида адо этса ҳам бўлади (Аллоҳ билувчидир).

Ҳозир сайтимизда 29 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ