1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Сир сақламоқ

Демакки, эрининг сирини яхши сақламай, бегоналарга фош қилувчи хотин ҳам эрига, ҳам шариатга хиёнат қилган бўлади. Ўз сирини сақламай, иккинчи бир кимсага сўзлаб: «Сенгагина айтдим, зинҳор ҳеч кимга сўзлама», деган киши дунёдаги икки ахмоқнинг бирисидир. Чунки ўз сирини сақлашга қудрати етмай сўзлагани ҳолда, сўзланган кишининг буни сақлашга қандай кучи етсин? «Тумонат одам орасида олтинни сақлаш, кичкинагина сирни сақлашдан енгил», деб бежиз айтмаганлар. Сир сақлай олмаган кимса ишончни йўқотади, халқ орасида эътибори ҳам қолмайди.
Дарҳақиқат, бир эр хотинининг бу ёмон халқини сезиб: «Бунга билдириш ярамас экан», деб душманидан сақлаган даражада сирини хотинидан сақлаб юрса, уларнинг эрли, хотинли бўлиб дунёда яшашларида қандай лаззат қолади? Сир сақловчи хотинларга эрлари ихтиёрсиз муҳаббат қўядилар. Шунниг учун эрларининг сирларини яхши сақлаш тарбияли хотинларнинг энг асосий бурчларидан биридир.

«Тарбияли хотин» китобидан

Ҳозир сайтимизда 77 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ