1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Оёқ товони нега ёрилади?

Чиройли қўллар сингари чиройли оёқ ҳам жуда куркам кўринади. Бироқ кўп кишилар оёқларига эътибор бермайди.

Парвариш қилинмаган оёқ жуссани хунуклаштиради ва умумий соғликка салбий таъсир этади. Оёқларга, хусусан, товонларга доимо гавда оғирлиги тушиб турганидан улар зўриқади. Зўр келиши натижасида оёқ мушаклари, бўғинлари, қон томирлари, товон ва терисига шикает етади. Мушак пайларининг туғма заифлиги (наслдан-наслга ўтади) натижасида оёқларда турли ўзгаришлар содир бўлади. Пойабзал ҳам оёққа жуда таъсир этиши исботланган. Товоннинг нормал шакли бузилмасин, ўзгармасин, ёрилмасин, бармоқлар қийшаймасин, десангиз, пойабзалнинг қулайини ва оёғингизга лойиғини танлаш муҳим аҳамиятга эта. Баъзи одамларнинг товони ёрилиб, териси қуруқлашиб кетади. Товон ёрилиши касаллиги гарчи инсон ҳаётига хавфли бўлмаса-да, соғликка зарар беради. Натижада юриш-туриш қийинлашади. Айниқса, жисмоний иш қилинганда қаттиқ оғриқ пайдо бўлиб, кечаси ачишиб, гоҳо лўқиллаб оғрийди, иситма чиқиши ва кеча бедор ўтиши мумкин. Болалардаги товон жароҳати уларни инжиқ қилади, йиғига сабаб бўлади. Вазни оғир одамлар учун бу касаллик анчагина ташвиш ва безовталик туғдиради. Товон ёрилишининг сабаблари ҳар хил бўлади:

1. Товонни узоқ ювмай юриш туфайли қора кирлар кўпаяди.
2. Товоннинг ҳаддан ташқари қуриб кетиши оқибати-да майда қон томирларининг фаолияти бузилади. Уларда қон оқиш жараёни қисман тўхтаб қолади.
3. Доимо сувда, захда бўлиш ҳам битта сабаблардан.
4. Товоннинг қаттиқ шамоллаши ҳам зарарлидир.
5. Сакраш натижасида товон зарбга бардош бера олмай, ёрилиши мумкин.
6. Организмда витаминлар, ҳар хил ҳаётбахш минерал тузлар ва модда элементлари камайиб, иммунитетнинг пасайиб кетиши ҳам сабабчидир.
7. Асабий-руҳий ҳолат ва кечинмаларда бунга таът сир кўрсатади.

ТОВОНИМ ЁРИЛМАСИН, ДЕСАНГИЗ...

1. Уни доимо илиқ сувда ювиб туриш керак.
2. Товон қурий бошлагач, тезда олдини олиб, даволаш чораларини кўриш лозим.
3. Ўз товонингиздан ҳам тез-тез "хабар" олиб туринг.
4. Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилинг, чунки тозалик, покизалик - саломатлик гарови.

Товон ёрилишини даволаш айрим чоралари:

1. Товонни илиқ сувда совунлаб ювиб, қуритиб, эритилган қора қўчқор ёғи суркаш лозим. Ёғни суркаб устига бир парча целлофан ёпиб, пайпоқ кийиб ётиш керак. Бу амал товон мутлақ тузалиб кетгунча ҳар куни ётиш олдидан (кечаси) бажарилиши даркор.
2. Алоэ баргининг ичидаги шиллиғини ёрилган товонга чаплаб боғлаб олиш ҳам даводир.
3. Баргизубнинг баргини ювиб, ювилган қуруқ товонга қоплаб пайпоқ кийиб ётиш тавсия этилади.
4. Оддий доғ қилинган пахта ёғини ёки қўй (эчки) ёғинннг бир парчасини қиздириб, ёрилган жойга суркаб ётса ҳам, ёрдам беради.
5. Ўрик ёки шафтолининг мағизи ёғини хаста товонга суркаш ҳам кони фойда.
6. Тоғорадаги иссиқ сувга (35-36 даражада) ичимлик содаси (1 литрга 1 ош қошиқ) ёки мойчечак (ромашка) гули дамламаси (1 литрга 3 ош қошиқ) қўшиб юбориб, шу сувга оёқларингизни солиб ўтиринг (10-15 дақиқа). Агар товонингиз терисида шилинган жойлар ҳам бўлса, сувга ошловчи ва микробсизлантирувчи моддалар - календула (тирноқгул) дамламаси (1 литрга 1 ош қошиқ) ёки газанда ўт (крапива) (1 литрга 2 ош қошиқ) соласиз. Ёки калий перманганати (марганцовка)нинг нимтатир эритмасидан фойдаланинг. 20-30 дақиқадан сўнг оёқни қуритгунча артасиз ва вазелин ёки глицерин сурасиз. Қўлингиз кафти билан оёқ бармоқларидан товонга томон оҳиста силанг, товондаги қон айланиши яхшиланади.

Сафар Муҳаммад

Ҳозир сайтимизда 57 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ