1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Қон босими қандай ошади?

Артериал гипертония майда периферик қон томирчалари -артериолаларнинг тоник қисқариши окибатидир. Майда қон то-мирчалар (артериолалар)ни тегишли қувурлар тизимида босимни белгилаб берувчи водопровод жўмрагига қиёслаш мумкин. Артериолнинг бирор бир торайиш даражаси диастолик босим даражасини белгилаб бериши лозим.
XIX асрда немис шифокори, гипертопия ҳақидаги таълимот асосчиларидан бири Фольгард икки хил - қизил ва оқ гипертония мавжудлигини таъкидлайди. Қизил гипертонияда (ёноқлар қизиллиги, бутун танага таралувчи ҳиссиётлар мўл-кўллигидаги қизил доғлар) тери остидаги томирларда кескин торайиш кузатилмайди. Капилляроскопик кузатишларда (энг майда томирларни кузатишда) бундай ҳолатларда майда томирлар торайиши қайд этилмайди, аксинча айрим капиллярлар кенгайиши, юз ва кўкракда тери қизариши сезилади. Оқ гипертонияда эса тери, қўл-оёқлар оқариши кузатилади. Албатга, гипертоник касалликнинг келиб чиқишини фақат асаб касалликлари билан боғлаш тўғри эмас. Унинг келиб чиқишида бир нечта омиллар сабаб бўлиши хам мумкин.
Л. Мойиллик омиллари Ирсий-оилавий мойиллик; ёш жиҳатлари; киши ҳаёти давомида орттирган мия томондан биринчи галда функционал, трофик (мия таъминланиши бузилиши), баъзан органик характердаги бузилишлар; буйрак, эндокрин безлар ва томир тизимлари томонидан юзага келган ўзгаришлар.
Б. Қўзғатувчи омиллар
Ўткир руҳий-ҳиссий шикастланиш; тез-тез юз берадиган ва узоқ давом этадигаи асабий зўриқишлар (кўпроқ «турғунлик» ҳолатидаги), ҳиссий можаролар ёки мия тўқималарини зўриқти-рувчи доимий руҳий ҳорғинлик; мия шикастланиши; климаксдаги асабийлик.
В. Патогенетик омиллар
Прессор гормонлар - босимни тартибга солувчи моддалар (вазопрессин, норадреналин) фаоллигининг кучайиши; буйрак ишемияси (қон айланишининг пасайишини таъминловчи моддалар ва кислород етказиб беришнинг камайиши), ремин - гипертензин (буйракда ишлаб чиқарилувчи ва босимни оширувчи фаол модда) хосил бўлишинииг кучайиши.
4. Юқори қон босимини даволашда қўлланиладиган табиий воситалар.
1. Шафтоли қоқи билан олхўрини тенг миқдорда олиб, қайноқ сувда дамлаб ичилади. Майда жўхори попугини қайноқ сувда дамлаб, кунда уч маҳал бир пиёладан ичилади. Исмалоқни қайнаган сувда уч дақика тутиб, кунжут ёғи аралаштириб, уч маҳал ейилади. Янги турпни янчиб, сиқиб чикарилган сувидан кунда икки пиёла ичилса яхши. Олмани ювиб, сиқиб шарбатини олиб, уч маҳал 100 млдан ичилади. Кунига бир дона банан еса, қон босими бир меъёрда сақланади.
2. Банан пўстини қайнатиб ичилса ҳам шундай. Аччиқ анор шарбатини саҳарда ичса ҳам яхши. Карапша (селдр) илдизи билан жўхори попугини тенг миқдорда олиб қайнатиб, чой ўрнида дамлаб ичилади. Олмани 5 маҳал 300-400 гр дан узоқ вақт ейилади (бу усулни қўллаганда олмадан бошқа нарса емаслик керак). Ҳар куни эрталаб ва кечда бир стакан соф асал суви ичилса, дуруст бўлади. Узлуксиз 12 ҳафта саримсоқ еб турилса, юқори қон босими мўътадиллашади. 15 гр жилонжийда, 15 гр олхўри, 15 гр шафтоли қоқини бирга чилаб суви ичилади.
3. Кўксултондан мувофиқ миқдорда еб борилади. Ҳар куни бир-икки дона аччиқ анор истеъмол қилинади. Зирк мевасидан еб турса хам яхши. Лимон пўстини қайнатиб ичилса ёки кунда лимон ейилса бўлади. Мувофиқ миқдорда беҳи ейилса бўлади. 20 гр тут шоҳини янчиб, қайнатиб ичилади. Шотутдан ейилса ёки унинг шарбатидан кунига 30 млдан уч маҳал ичиб турилса хам яхши. Қовун ва тарвуздан еб турилади. 5 гр тарвуз уруғининг мағзини кунига уч маҳал еб турилади. Олқот мевасидан янчиб, сувига гўшт солиб еса бўлади. Мувофиқ миқдорда шафтоли ейилади ёки қоқисини чилаб ичилади. Шафтоли мағзининг пўстини олиб, сутда дамлаб ичилади. Жилопжийдани тамриҳиндий билан қайнатиб ичилади. Шолғом баргини қайнатиб суви ичилади. Жўхори уни билан сутда умоч қилиб, кунда мувофиқ миқдорда ичилади. Янги қовоқ ейилади ёки қайнатиб суви ичилади. Пусти арчилган тарвуз этини сиқиб, сувини ҳар куни ичилади. Ҳар куни аччиқсув ичилади ёки ерёнгоқ мағзини аччиқсувга 24 соат чилаб, кунда эрталаб 10 донадан ейилади.
Исмалоқ, шолғом, карапша (селдр), ошкўкиларнинг сиқиб чиқарилган сувини кунда янги ивитилган қатиқ. билан бирга ейилади.
Бир дона кунгабоқарни косасига 20 дона жилонжийда қўшиб, икки пиёла сув қуйиб, паст оловда ярми қолгунча қайнатиб су-зиб, учга бўлиб уч маҳал ичилади.
Кунгабоқар баргини қайнатиб ичилади. Бир хисса асални олти хисса сувда паст оловда қайнатиб, чой ўрнида ичилади.
100 гр кўк мошга қўй ёки молнинг ўтидан кўмгудек солиб, қовуриб, талқонлаб шакар қиёми билан хамир қилиб жилонжийда уруғидек қумалоқ, ясаб, икки маҳал, овқатдан кейин 5-8 дона ейилади.
Тозалаб туйиб сиқиб суви чиқарилган 24 мл карапша сувига икки қошиқ. Оқ шакар аралаштириб, ҳар куни нонуштадан илгари ичилади.
Шакар аралаштирилган аччиқсувга чиланган саримсоқни кунига овқатдан бурун бир-икки еб, чиланмадан мувофиқ миқдорда ичишни 15 кун давом эттирилади.
Юқори қон босими билан калций камлигининг алоқаси бор бўлиб, ҳар куни уч пиёла қаймоқсиз сут ичилса, бадан учун 800 мл г кальций етказиб берилади.
Юпқа ёйилган шилпилдоққа исмалоқ, ошкўки, карапша, шолғом солиб тайёрланган овқатдан эрталаб ейилади.
Бир дона ғоз тухумини тешиб, ичига бир дона кабобаичин (хожу) солиб, тешикни хамирда ёпиб, димлаб пишириб, кунда бир донадан узмасдан етти кун берилади.
Мувофиқ миқдордаги ерёнғоқни сиркага чилаб, идишнинг оғзини беркитиб, бир ҳафта қўйиб, ухлашдан илгари икки-уч донадан ейилади.
Мувофиқ миқдордаги гуручга 10 дона жилонжийда, 30 гр оқпиёз, 20 гр карапша илдизи қўшиб, шовла қилиб ейилади.
500 гр жилонжийдани 1,5 л сувда 1 л қолгунча қайнатиб, сувига 150 гр шакар солиб, паст оловда қайнатиб қиём тайёрланади. Катталар кунда икки қошиқдан икки маҳал (кичиклар аҳволига қараб) ейилади.
Карапша кўкининг 15 гр уруғидан, жилонжийда 30 гр, жўхори попугидан 45 гр олиб, етарли микдордаги сувда қайнатиб ичилади.
Жилонжийда билан буғдойдан 30 гр дан, ёнғоқ, магзидан 15 гр, хом занжабил билан шумшадан 10 гр, қуритилган занжабилдан 6 гр олиб, чала туйиб, етарли сувда тўлиқ таъми чиққунча қайнатиб, суви ичилади.
30 гр олқот билан 250 гр қуён гўштини (тўғралган) қозонда димлаб пишириб, таъмини тенгшаб ейилса, қон босимига даводур
Овқатга ишлатадиган 750 мл аччиқсувга 150 гр оқ шакар аралаштириб, паст оловда 500 мл суви қолгунча қайнатиб, 120 гр юпқа тўғралган саримсоқни қайнаётган аччиқсувга солиб аралаштириб, ўтдан олиб, оғзини маҳкам ёпиб, иссик жойда бир сутка қўйиб, кунига уч маҳал бир қошиқдан ичилади.41 Жилонжийда, шафтолиқоқи, наша илдизи, жўхори попуги, бодринг уруғи, сариқ ўт кабиларни тенг миқдорда аралаштириб, қайнатиб, тўппасини сузиб ташлаб, суви ичилади.
Қон босими (гипертония — хафақон) энг кўп тарқалган нохуш, асорати ёмон) касалликлардан бири ҳисобланади. Маълумотларга қараганда, жаҳон аҳолисининг 10%и мана шу дарддан азоб чекадилар. Мазкур хасталик асосан юрак-томир тизимларини идора қилиб турувчи асаб механизмининг бузилишидан келиб чиқади. Хафақон касаллигининг келиб чиқишига бетартиб ов-қатланиш, жумладан оқсилга бой, тузли гўшт, гўшт маҳсулотлари, тухум кабиларни суиистеъмол қилиш натижасида семириб кетишга мойиллик, асабийлик, жиззакилик, спиртли ичимликларга ружу қўйиш, чуқур изтироб, киши аъзоларидаги жиддий нуқсонлар ва яна бир қанча нохуш ҳолатлар сабаб бўлиши мумкин. Хафақон хасталигига ирсий ёндошиш (ота-оналари мазкур касаллик билан оғриган) ҳам киради. Қон босимига сабаб бўлувчи омилларга буйракнинг шикастланиши, ички секреция безлари (қалқонсимон без, буйрак усти бези, гипофиз ва бошқа.) фаолиятидаги нуқсонлар ҳам ўз навбатида 25-30 % хасталанишга олиб келади.
Юрак-қонтомир тизими фаолиятининг бузилиши аксарият атеросклероз билан кузатилади. Бунда қонтомир деворларига ёғсимон қуйқалар ўтириб, fob ўсимталар пайдо бўлади ва томир тораяди, натижада қон оқиш мароми бузилади. Бу ҳол қон босимининг ошишига ва оқибатда жуда хавфли ҳисобланган инфаркт ва инсультга сабаб бўлиши мумкин.
Хафақон касаллигига чалинган кишилар биринчи навбатда овқатланиш тартибига риоя қилишлари лозим. Бундай кишиларнинг овқатланиш режасида асосан карбонсувлар (углеводлар)га бой бўлган озуқа маҳсулотлари мевалар, кўкатлар, резаворлар, тоза асал каби табиат неъматларининг салмоғи юқори бўлмоги керак.
Қон босими бўлган кишилар иложи борича шўр таомларни истеъмол қилмасликлари лозим. Чунки туз одам организмида сувни кўп сақланишига сабаб бўлади. Бу эса қон босимининг ошишига олиб келадиган омиллардан биридир.
Хафақон касаллигида чилонжийда (аннопжийда, чей-лон) меваларидан тайёрланган дамлама қон босимини тушириб, кучли пешоб ҳайдаш хусусиятига эга. Бунинг учун 20 г майдаланган мевани ярим чойнак қайноқ сувда бир соат дамлаб қўйилади. Дамламадан кунига 3 маҳал овқатланишдан олдин 50г дан ичилади.
Қон босимида қўлланиладиган муолажалар. 400 г. чилонжийда, 400 г нок ва 100 г. арпабодиён мевасига 200 г шакар аралаштириб қайнатилса, қиём кўринишига киради. Ушбу қиёмдан кунига 30 г дан истеъмол қилинса, беморнинг қон босими пасайиб, бош оғриғидан фориғ бўлади.
Қон босими бор одам тоза асалдан истеъмол қилиб турса, у қон таркибидаги ортиқча сувни ўзига шимади, натижада қон босими маълум даражада пасаяди.
Шу билан бирга тоза асал аъзоларга ижобий таъсир кўрсатиб, асабни тинчлантиради.
Қон босими хасталигида шунингдек шотут ва унинг шарбати, апельсин, лимон, лавлаги шарбати, кийикўт дамламаси, дўлана, анорнинг қизил, қозоқи, оқдона навларини истеъмол қилиш ижобий натижа беради,
Шивит (укроп) нинг ер устки қисмидан тайёрланган дамлама овқатни енгил ҳазм бўлишига ёрдам беради, юрак фаолиятини яхшилаб, қон томирини кенгайтиради ва қон босимини пасайтиради.
Қатиқ зардобига шивитни майдалаб аралаштириб ичилса, асабни тимчлантириб, қон босимининг пасайишига ёрдам беради.
Туршак (баргак, сархил ўрик)дан тайёрланган чули (компот) қон босимини маълум даражада туширибгина қолмай, балки юракка қувват бериб, ошқозон-ичак фаолиятини яхшилайди, қабзиятдан халос этади.
Айни баҳор палласида жаг-жағ (очамбити), йўнғичқа (беда), қўзиқулоқ (шовул), ялпиз, исмалоқ, момоқаймоқ (гулқоқи) каби баҳорий кўкатлардан тайёрланган кўк чучвара, кўк сомсаларни истеъмол қилинса, қиш бўйи толиққан организмга қувват бағишлаб, ошқозон-ичак фаолиятини яхшилайди, қон босимини пасайтиради.
Саримсоқ антибиотик, антисептик, фотонцидлик хусусиятига эга бўлиши билан бирга қон босимини пасайтирувчи, атеросклерознинг давоси ҳамдир. Саримсоқдан саноат миқёсида тайёрланадиган дори нусхалари («Аллилсат») қон босимини пасайтириб, юракнинг А қисқариш тебранмасини (амплитудасини) оширади ҳамда қон томирларини кенгайтириш хусусиятига эга.
Қийикўтдан халқ табобати амалиётида қадимдан томоқ оғриғи, меъда фаолиятининг бузилиши, кўнгил айниши, юрак санчиғи, хапқириши, оқма мараз, заҳм, ичбуруғ, йўғон ичакнинг яллиғланиши, шунингдек хафақон касаллигини даволашда фойдаланиб келинади. Кийикўтнинг салқин жойда қуритилган гуллари, ер устки қисмидан 2 чой қошиқ олиб, бир чойнак қайноқ сувда дамланади ва уни чой сифатида ичилади.
Лимонўт халқ табобатида жуда қадрланиб келади. Ундан тайёрланган дорилар юрак оғриғи билан оғриган кишиларга ижобий таъсир кўрсатади, ичилганда ҳансираш йўқолади, юрак уришини (тахикардия) яхшилайди, қон босими пасайиб нафас маромига тушади. Уй шароитида қуритилган лимонўтдан 20 г. олиб устига 200 г. қайноқ сув қуйилади ва яхшилаб ўраб қўйилади. Дамлама совигач, сузилиб ош қошиғида ку-нига 5-6 маҳал ичилади.
Қора четаннинг етилиб пишган мевалари ва шарбати хафақон хасталигининг I ва II босқичларини даволашда ижобий натижа беради. Унинг мева шарбатидан кунига 3 маҳал 50 г. дан овқатланишдан ярим соат олдин ичиш тавсия этилади.
Бупдай амал 2-4 ҳафта давомида олиб борилади. Четан меваларидан 100 г дан кунига 3 маҳал овқатланишдан ярим соат олдин ейилади.
Дўлана гулидан тайёрланган дамлама қон босимини пасайтирувчи, юракнинг уришини нормаллаштирувчи дори сифатида тавсия этилади. Бунинг учун 2 ош қошиқ қуритилган дўлана гуллари устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, паст алангада 10 дақиқа қайнатилади. Қайнатма совигач, докадан сузилиб, 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичилади.
Арслонқуйруқ ўтидан («Трава пустырника») тайёрланган дамлама асабни тинчлантириб, кўкрак қисиши, юрак сиқилишида кишига таскин берибгина қолмай, хафақон касаллигига даво ҳам бўлади. Майдаланган арслонқуйруқ ўтидан 2 чой қошиқ олиб, устига 2 стакан қайнатилиб, совитилган сув қуйилади, 6-8 соат давомида қолдирилади. Сўнгра докадан сузилиб, кунига овқатланишдан ярим соат олдин чорак стакандан 3-4 маҳал ичилади.
Кўкчой қон босимини туширибгина қолмай, унинг таркибидаги шифобахш моддалар қон томирларининг қайишқоқлигини (эластиклигини) оширади.
Сийдик ҳайдаш хусусиятига эга бўлиб, буйрак фаолиятини ях-шилайди.
Кучсиз узум сиркасидан овқатланишдаи олдин 1 чой қошиқдан ичиб туриш ҳам қон босимини пасайишига ёрдам беради. Шунингдек узум сиркаси иштаҳа очар таомлар-салатларга қўшиб истеъмол қилинади.
Шовул барги, равочнинг сўлқилдоқ илдиз шарбати, данаги ҳали қотмаган ўрик довуччалари қон босимини тушириш, қонни бирмунча суюлтириш хусусиятига эга.
Ҳали пишиб етилмаган узумдан тайёрланадиган «ғўроб»дан истеъмол қилиш иштаҳани очибгина қол-май, балки қон босими ошишининг олдини олади.
Токнинг мургак баргларидан, новда шарбатдан салатлар тайёрлаб истеъмол қилиш ҳам қон босими пасайишига ёрдам беради.
Уй шароитида жағ-жағ кўкати ёки унинг қуритилган гиёҳидан 2 ош қошиқ олиб, 200 г (1 стакан) қайноқ сув билан дамланади, шарбатини уч бўлиб истеъмол қилинади.
Қашқарбеда ўтидан тайёрланган дамлама қон босимини туширувчи омиллардан ҳисобланади. Бунинг учун 6 г. майдаланган қашқарбеда ўти устига 1 стакан қайноқ сув қуйилиб, 6 соат давомида дамлаб қўйилади. Сўнгра докадан сузилиб, шарбатидан кунига 2—3 маҳал чорак стакандан ичиб турилади.
Қон босимини пасайтирувчи, уни қон томирлар бўйлаб равон оқишини таъминловчи, қонни «тозаловчи», бир қатор хасталикларга шифо бўлувчи табиий амаллардан яна бири зулук қўйиш ҳисобланади. Ҳозирда ҳам тиббиёт амалиётида зулук билан гипертония, миокард ипфаркти (тўсатдан рўй берадиган оғир кўринишдаги юрак хасталиги) даволанади. Шунингдек, жигар хасталигида, ўткир пефритда (буйракнинг яллиғланиши), хасмол (папариций), аёлларга хос хасталиклар (параметритлар), тери касалликлари, жумладан экзема (гуш), хўппоз (карбункул), чипқон (фрункул), сизлағич-ҳуснбузар, темиратки (псориаз), айрим тери сили (волчанка), тромбофлебит (вена деворларининг ял-лиғланиши,) каби касалликларда зулукдан фойдаланилади. Зулук сўлаги таркибида одам танасига ижобий таъсир кўрсатувчи махсус коагулянт модда бўлиб, улар қон таркибида ҳосил бўладиган хавфли ивиқ-тромбларнинг сўрилиб кетишига ёрдам беради. Бундан ташқари, зулук «сўлаги»даги антисептик моддалар қон томирларини кенгайтиради, аъзоларни ташқи тазйиққа нисбатан бардошлилигини яхшилайди. Зулукни махсус малакага эга бўлган тиббиёт ходимлари қўйишлари лозим.
* 5 г парпи илдизи, 10 г валериананинг илдизпояси ва илдизлари, 1 стакан 70% ли спирт ёки ароқ олинади. Илдизлар майдаланиб, спиртга аралаштирилади ва 7 кун тиндирилади, снгра докадан ўтказилади. Тайёрланган ичимлик бир кунда 20 томчидан 3-4 маҳал ичилади.
1 ошқошиқ адонис ўти, 1 ошқошиқ қайин барги, 2 ошқошиқ дўлана гули, 2 ошқошиқ смородина барги, 1 ошк-ошик қирқбўғим ўтига 3 стакан қайноқ сув солиб дамланади ва 5-6 соат ўраб қўйилади. Тайёрланган дамлама илитилиб, бир кунда 0,5 стакандан 3 маҳал ичилади.
1 ошқошиқ адонис ўти, 1 ошқошиқ делана меваси, 2 ошқошиқ лимон ўт яхшилаб майдаланади. Уларни аралаштириб, устига кайноқ сув қуйилади ва яна 10 дақиқа қайнатилади. 30 дақиқа ўраб тиндирилади ва сузғичдан ўзказилиб, бир кунда 1ҒЗ стакандан 3 маҳал ичилади.
2 ошқошиқ дўлана гули, 1 ошқошиқ брусника барги, 1 ошқошиқ мойчечак гули, 1 ошқошиқ календула гулларини олиб, 3 стакан қайноқ сувда қопқоқли идишда дамланади ва дамлама қопқоғи яхши ёпиладиган идишда 30 дақиқа тиндирилади, кейин сузғичдан ўтказиб, бир кунда 3-4 маҳал 1 стакандан ичилади.
Арслонқуйруқ угадан 1 ошқошиқ, валериана ўтидан 1 ошқошиқ, кора седана донидан 1 ошқошиқ, шивит уруғидан 1 ошқошиқ олиб, 2 стакан қайноқ сувда дамланади. 1 соат тиндирилгандан кейин илитиб, бир кунда 3 маҳал 1 стакандан қултумлаб ичилади.
3 киём арслонқуйруқ ўти, 1 қисм садарайҳон барги, 1 қиём итшумурт илдизи олинади. Улар жами 2 ошқошиқ бўлади. 0,5 л қайнок сувда дамланади. Аралашма 10 дақиқа сувли идишда қайнатиш усулида иситилади. Тиндирилиб, сузғичдан ўтказилгандан кейин 2,5 г мумиё эритиб қўшилади. Тайёрланган ичимлик бир кунда 3 маҳал 0,5 стакандан ичилади. Бу доридан гипертония хасталигини даволаш билан бирга семизликни, ёғ босишни камайтиришда ҳам қўллаш мумкин.
1 ошқошиқдан арстонкуйруқ ўти, ялпиз, қизил бодрезак меваси, валериана илдизи, газанда ўти, дўлана гулини олиб, 1 стакан қайноқ сув қуйилади. Қопқоғи яхши беркиладиган идишда 20-30 дақиқа дамланади 30"гача совутилиб, 1,5 г мўмиё қўшилади. Тайёр бўлган ичимлик бир кунда 3 маҳал 0,5 стакандан, овқатдан 30 дақиқа олдин ичилади.
2 ошқошиқ қирғичдан ўтказилган ер қалампир (хрен), 1 г мўмиё, 1 стакан лавлаги шарбати, 1 стакан сабзи шарбати, 1 та лимон шарбати, 1 стакан асал олинади. 1 стакан қайнатилган илиқ сувга майдаланган ер қалампир (хрен)ни солиб 1 кеча-кундуз сақланади. Човлидан ўтказишдан 1 соат олдин 1 г мўмиё қўшилади. Човлидан ўтказилаётганда маҳсулотнинг бир қислга чиқитга чиқиши сабабли маҳсулотлар шундай кўп миқдорда олинади. Бунта янги эзиб олинган лимон, лавлаги, сабзи шарбати ва асал қўнишади. Яхшилаб аралаштирилади ва музлатгичнинг пастки хонасига қўйилади. Ҳар куни овқатланишлар орасида 1 ошқошиқдан ичилади.
1 ошқошиқ наъматакнинг қуритилган меваси, 1 ошқошиқ асал, 2 ошқошиқ мАтииё ёғи олинади. Наъматакка сув солинади ва паст оловда 10 дақиқа қайнатилади. Совутилгандан кейин сузғичда сузиб, асал ва мўмиё ёғи қўшилади. Бир кунда 3 маҳал чорак стакандан ичилади. Ичимлик музлатгичдан бошқа салқин жойда сакланади. Бу ичимликда кўп витаминлар мавжуд бўлганлиги учун юрак мушаклари бўшашганда жўда фойдалидир.
2 ошқошиқ кора седана дони, 1 ошқошиқ барвинок барги, 2 ошқошиқ валериана илдизи, 2 ошқошиқ дўлана гули, 3 ошқошиқ оқ омела, 4 г мумиё олинади. Ўтларга 1,5 л кайнок сув солиб, сувли идишда қайнатиш усулида 15 дақиқа иситилади. 3 соат совутилади (хона ҳарорати даражасида) ва мўмиё қўшилади. Бир кунда 1ҒЗ стакандан 3 маҳал ичилади.
3 ошқошиқ рябина меваси, 2 ошқошиқ сабзи уруғи, 2 ошқошиқ арпабодиён, 3 ошқошиқ валериана илдизи, 2 ошқошиқ қирқбўғин, 3 ошқошиқ бўтакўз, 3 ошқошиқ дўлана гули, 3 ошқошиқ зирк барги олинади. Ўтлар 1,5 стакан қайноқ сувда қопқокди идишда дамланади ва сувли идишда қайнатиш усулида 15 дақиқа қайнатилади. 3 соат давомида хона ҳарорати даражасида совутилади, сузғичдан ўтказилиб, мўмиё қўшилади. Бир кунда 3 маҳал 1ҒЗ стакандан ичилади.
7 қиём сабзи шарбати, 4 қиём караоке (сельдерей) суви, 2 қиём петрушка суви, 3 қиём исмалок суви. Шарбатлар айтилган пропорцияда олиниб аралаштирилади. Бунга 1ҒЗ г мўмиёни эритиб қўшамиз. Хар куни 1 стакандан ичилади.
3 қиём сабзи суви, 1 қиём лавлаги суви, 1 қиём бодринг суви, 1ҒЗ г мумиё олинади. Олинган шарбатлар аралаштирилади ва унга мўмиё қўшилади. Аралашма бир кунда 1 стакандан ичилади.
2 ҳисса сабзи суви, 1 ҳисса исмалоқ суви 1ҒЗ г мумиё олинади. Сувлар аралаштирилиб, мўмиё қўшилади. Бир кунда 1 стакандан ичилади.
10 г мойчечак илдизи, 1Ғ6 г мумиё, 15 г 90% спирт, 15 г глицерин, 20 г сув олинади. Олинган нарсалар аралаштирилади ва сузғичдан ўтказилади. Бир кунда 2 маҳал 1 ошқошикдан овқатдан 30 дақиқа олдин ичилади.
1 стакан асал, 1 стакан сабзи суви, 1 та лимон, 1 стакан ёрқалампир суви олиниб, улар яхшилаб аралаштирилади ва 2-3 соат қоронғи, салкйн жойда, қопқоқли идишда сақланади. Ҳар кун овқатдан 1 соат олдин 1 ошқошиқдан ичилади.
5 г парпй илдизи, 20 г зирк илдизининг юмшоқ пўстлоғи олиб қуритилади. Сирланган идишга майдалаб солиб, кайнок. сув қуйилади. Паст оловда 15 дақиқа кайнатилади. 1 соат тиндирилгандан кейин сузғичдан ўтказиб, 20 г асал қўшилади. Эрталаб ва кечкурун 1 ошқошиқ олиб, 0,5 стакан илиқ сувга аралаштириб ичилади.
5 г парпи илдизи, 0,5 стакан каланхоэ барги шарбати, 400 г ёнғок, мағзи, 200 г асал, 3 та лимон олинади. Парпи илдизи майдаланади, 1 стакан қайноқ сув солиб, паст оловда 15 дақиқа қайнатилади. Сузғичдан ўтказилади ва унга кукун қилиб майдаланган ёнғоқ солинади. Унга асал, лимон суви яхшилаб аралаштириб, 3 соат тиндирилади. Бир кунда 1 ошқошиқ 0,5 стакан илиқ сувга аралаштириб, 3 маҳал овқатдан 30 дақиқа олдин ичилади.
3 г парпи илдизи, 1 стакан наъматак шарбати, 2 ошқошиқ; лимон суви, 200 мл қайнаган сув олинади. Парпи илдизи майдаланиб, 1 стакан сув солинади. Шиша идишда 3 соат сақлангач, сузғичдан ўтказилади. Копқоқли идишда 3 соат тиндирилади. Наъматак суви солиниб, парпи илдизи қайнатмаси, асал, лимон шарбатига аралаштирилади. Хар куни унинг 1 ошқошиғини 0,5 стакан илиқ кайнатилган сувга аралаштирилиб, овқатдан 20 дақиқа олдин 2 маҳал ичилади. 2 ҳафтада шифо топади.
50 г зиркни бўлиб-бўлиб бир кунда 3-4 маҳал ейиш керак. Мушакларни қувватлантиради.
Карбонатли ванналар юрак ва бош Мия қон айланишини яхшилайди. Клюквани қиймалагичдан ўтказиб, тенг микдорда асал кушилади ва бир кунда 3 маҳал бир қошиқдан овқатдан 15-20 дақиқа олдин ичилади.
2 ошқошиқ шивит (укроп) уруғини майдалаб, 0,5 л кайнок сувда 30-40 дақиқа дамланади.
Сузғичдан ўтказиб, овқатдан 0,5 соат олдин ярим стакандан ичилади. Бош оғриғи билан бўладиган бош мия атеросклерози хасталигидан шифо топишда фойда беради ҳамда тинчлантирувчи воситадир. Шивит дамламаси артериаль ва кўз ичи қон босимини пасайтиради. Эзилган тоғ торой ўтини артериаль қон босими ошиб, бош оғриганда хантал (горчичник) қоғоз ўрнига босиб турса, оғриқ қолади.
*   Дўлана қон босимига яхши даводир.
Дўлана таркибидаги моддалар қон томирларни кенгайтиради ва юрак мушакларининг кислород қабул қилишини яхшилайди. Бундан ташқари, аритмияни кетказади, қон босимини пасайтиради ва мўътадиллаштиради. Унинг меваси уйқусисизликда ҳамда томоқ оғриганда беқиёс шифобахш доридир.
Дўлана меваси витаминларга (С, Р), каротинга, бир қача микдор кислоталарга, фруктоза кўринишидаги (шунинг учун диабет хасталиги беморларига ҳам фойдали) қандга бой, пектин моддаси кўп бўлганлиги учун организмдан туз ва оғир металларни ҳамда бошқа зарарли моддаларни (қонда холестеринни камайтиради) чиқариб ташлайди. Дўлананинг йирик мевалари ейилади, чой қилиб дамланади, павидло ишлаб чиқарса бўлади, компотини ичиш роҳатижондир. Ҳамма нарса меъёрида бўлгани яхши. Уни истеъмол қилиш ошириб юборилса қон босимиеи пасайтириш бмлан бирга бош айланишига, камқувватликка олиб келади.
Кон босими хасталигига учраган беморлар овқатланиш тарзига алоҳида эътибор беришлари лозим. Тузи баланд, аччиқ ва чанқатадиган бошқа хусусиятларга эга бўлган овқатларга ружу қилмасликлари керак. Бундан ташқари, оқсиллардан (айниқса жониворлар маҳсулоти) ўзингизни тийишингиз даркор. Ушбу озуқалир дори-дармонлар таьсирини камайтириши билан бирга дориларга мойилликни пайдо қилиши ҳам мумкин.
Агар шифокор пешоб ҳайдайдиган дори тайинлаган бўлса, бу дори организмдан пешобга қўшиб калийни ҳам ҳайдаб чиқаради. Уни туртак, кипшиш, қовурилган картошка, банан меъёрига келтиради.
Юрак санчиганда 5-10 та қовоқ данаги чайналса санчиш тўхтайди.
Асабийлашганда, юрак қаттиқ урганда кечаси ётосда валериана илдизини эзиб, ҳидини чиқариб қўйиб ётинг, уйқунгиз яхши бўлади.
Бош оғриганда райҳон солинган ёстикда ётинг, вақт-вақти билан райҳон чой ичинг. Лекин райҳон чойга ружу килган эркакнииг қуввати камаяди.
* Маълумки, агар гипертония билан ўзаро «ҳужум қил-маслик» тўғрисида шартнома тузилган бўлса, яъни оқилона яшаш ва ишлаш режимига изчил амал қилинса, уни ҳам бошқарса бўлади.

Тиловов Муҳаммади Раҳматович

Ҳозир сайтимизда 92 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ