1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

“Айбсиз айбдор бўлдим...”

Машинамни тўхташ жойидан орқага олиб чиқаётганимда йўл ўртасида микроавтобус турган экан. Ундан ўтиб, машинам бирон жойига тегмадимикан, деб қараш учун четроқда тўхтадим. Шу пайт микроавтобусни четлаб ўтган бошқа машина эгаси эшигимни қириб олди. Йўл ҳаракати хизмати ходимлари воқеани ўрганиб, уни айбдор деб топди. Аммо орадан тўрт-беш кун ўтиб, ҳалиги ҳайдовчи ишни қайта кўриб чиқиш учун ариза киритди. Аслида КАСКО суғуртаси бўйича муаммоси бўлгани боис ариза берган экан. Иш қайта кўрилгач, мен айбдор деб топилдим. Дастлабки ҳужжатларда айбдор мен эмас ва барча ҳужжатлардан нусха олганман. Янги қарор бўйича эса ҳужжатлар тақдим этилмади. Мен қандай йўл тутишим керак?
Илҳом Зокиров, Тошкент ш.

Агар сиз “айбсиз айбдор” бўлиб қолган бўлсангиз, ҳамда юридик маълумотга эга бўлмасангиз, сизнинг қонуний ҳуқуқларингизни ҳимоя килиш учун адвокат олганингиз мақул. Чунки ушбу ишни  судда кўриб чиқиш ва шикоят бериш муддатлари оз муддатга чегараланган бўлиб, тезлик билан ишга киришиш лозим.