1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

“Бир куни... дадамнинг машинасида”

Дадамнинг машинасини бесўроқ миниб чиқдим. Ўша куни пиво ичгандим. Ҳайдовчилик гувоҳномам ҳам йўқ. ЙҲХХ ходими тўхтатди. Машина онамнинг номида. Аслида дадам ҳам уни ишончномада бошқаради. Суд куни белгиланган. Қандай жазо тайинланиши мумкин? Машинани олиб қўйишмайдими?
Санжар Ҳамидов, Чирчиқ.

Ҳайдовчилик гувоҳномангиз йўқлиги ва автомашина ўзингизники эмаслиги, ёки отангизнинг автомашинасига ишончнома ва суғурта ҳужжатлари йўқлиги ҳамда спиртли ичимлик ичиб автомашина бошқаришингиз қонунбузарлик ҳолати деб баҳоланади ва бу жазони оғирлаштиради. Суд эса албатта, енгиллаштирувчи ҳолатларга ҳам баҳо бериши мумкин. Яъни, қилмишингизга тўла иқрорлигингиз ҳамда қаттик пушоймонлигингиз, ушбу ҳолат бўйича зарар бор ёки тўлиқ қопланганлик ҳолати ва иш, турар-жойидан тавсифномалар, оилавий аҳволи ёки шароити ҳам кўриб чиқилиб, ҳисобга олинади.