1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Кимлар мукофотдан маҳрум этилади?

Республикамиз қонунларига кўра, “Ўзбекистон қаҳрамони” унвони чет эл фуқароларига ҳам бериладими? Қандай ҳолларда мукофотдар маҳрум этилиши мумкин? Шулар ҳақда батафсил маълумот берсангиз.
Б.Равшанов, Тошкент

“Давлат мукофотлари тўғрисида”ги Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикаси учун хизмат кўрсатган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирланишлари мумкин. Шу Қонуннинг 10-моддасига кўра, "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвони олий даражадаги мукофот бўлиб, фақат бир марта берилади. "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвони билан тақдирланган шахсларга "Олтин Юлдуз" медали ва унвон берилганлиги тўғрисидаги ҳужжат топширилади.
Давлат мукофотларидан маҳрум этилиш тартиби иккита асосга кўра бўлиши мумкин. Мазкур Қонуннинг 18-моддасига биноан, давлат мукофотларидан:
шахс оғир жиноят содир этгани учун ҳукм қилинганида – суднинг қонун ҳужжатларида белгиланган асослар ва тартибдаги тақдимномасига биноан;
шахс ўз шаънини бадном этувчи хатти-ҳаракатлар содир этганида – тақдирлаш тўғрисида тақдимнома киритиш ҳуқуқига эга бўлган органнинг тақдимномасига биноан маҳрум этилади.

Халқаро ҳуқуқий ишлар бўйича адвокатлар ҳайъати аъзоси, юрист Малика Мазбудова билан ҳамкорликда Шоҳ Жаҳон тайёрлади