1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

“Маҳалланинг қарори қонунийми?”

Маҳалла фуқаролар йиғини бир йилда неча марта ўтказилиши керак? 20-30 киши билан ўтказилган маҳалла фуқаролари йиғинининг қарорлари қонунийми?
З.Саидов, Самарқанд

«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддасига кўра, Фуқаролар йиғини фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли), йиғин кенгаши томонидан заруратга қараб, лекин йилнинг ҳар чорагида камида бир марта чақирилади. Фуқаролар йиғини халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашининг, туман, шаҳар ҳокимининг ёки ўн саккиз ёшга тўлган ва мазкур ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг камида учдан бир қисми ташаббуси билан чақирилиши мумкин.
Фуқароларнинг йиғини фуқаролар йиғинида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган барча аҳолининг ярмидан кўпроғи ҳозир бўлган тақдирда ваколатлидир.

 Халқаро ҳуқуқий ишлар бўйича адвокатлар ҳайъати аъзоси, юрист Малика Мазбудова билан ҳамкорликда Шоҳ Жаҳон тайёрлади