1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Алмаштириш муддати қанча?

Қанча муддат ичида нуқсонли товарни харидор кўнглидагидек бошқа товарга алмаштириб олиш мумкин?
А.Рашидов, Самарқанд ш.

7 кун ичида. Агар қўшимча равишда текшириш зарур бўлса, истеъмолчи талаб қўйган пайтдан бошлаб 20 кун ичида алмаштириб бериши шарт. Айни шундай товар бўлмаган тақдирда, истеъмолчининг алмаштириб бериш ҳақидаги талаби даъво қилинган пайтдан бошлаб бир ой ичида қондирилиши керак. Агар товарни етказиб бериш узоқ масофа билан боғлиқ бўлса, истеъмолчи талаби икки ойдан кечиктирмай қондирилиши лозим. Алмаштириш учун зарур товар топилмаган тақдирда унинг учун тўланган маблағ қайтариб берилади.
Амалдаги қонунчилик ҳужжатлари асосида Шоҳ Жаҳон тайёрлади