Сайт бўлимлари
Ажабсанда (Осиё халқлари таоми)
- Подробности
- Бўлим: Пазандачилик
- Чиққан санаси: 05 Июнь 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Асосан буғда пишириладиган бу таом учун катта ва кичик ҳажмли иккита идиш (қозон ёки кастрюлка) керак бўлади. Картошкани арчиб, бир сантиметрли кубик шаклида тўғрайсиз. Сабзини эса худди паловга тўғрагандек сомон шаклида, помидорни тилик-тилик ёки паррак-паррак, пиёзни халқачалар шаклида тўғрайсиз. Саримсоқ доналарга ажратилади. Гўшт билан ёғ бош бармоқнинг биринчи бўғими катталигида майдаланади. Аччиқ ва чучук қалампирларни майда тўрғаб, қирқилган кашнич билан укропга аралаштириб қўясиз.
Энди кичик идишнинг ичига бир қатлам қилиб картошкани соласиз, унинг ўзига лойиқ туз, мурч ва майдалаб қўйилган ошкўклардан сепинг. Иккинчи қатламга сабзини соласиз, унинг ҳам туз-намагини ростлайсиз. Ўчинчи қатламга помидор бўлакларини соласиз-да, унга ҳам кўкатлардан ва туз сепасиз. Тўртинчи қатламда пиёз, бешинчисида саримсоқ, олтинчи қатламда эса гўшт билан эритилмаган ёғ бўлади.
Кичик идишни катта идиш ичига ўрнатасиз, идишлар орасидаги бўшлиқ жойга сув қуясиз. Таом шу сувнинг буғида пишади. Сувни кичик идиши лабидан анча пастроқ сатҳга қуйинг, шарақлаб қайнаганда масаллиқ ичига тушмайдиган бўлсин.
Кичик идишнинг оғзи очиқ ҳолда, катта идишнинг қопқоғини жипс қилиб ёпиб, оловга қўясиз. Идиш доим ёпиқ тургани учун баъзи дармондорилар ва ифори мойлар учиб кетмайди, нобуд бўлмайди, шу сабабли бу таом ғоят тотли ва фойдали бўлади.
Пишиш муддати икки соат. Агар суви камайиб қолса, бемалол очиб, оралиқ жойга қайноқ сув қуйишингиз мумкин. Ажабсанда қанча узоқ қайнаса (масалан беш соатгача), шунча лаззатли бўлаверади. Бу таом ортиқча вақт олмайди, бордию меҳмонингиз кечикса ҳам ҳар қанча оловда тураверади. Таом косаларга сузиб, дастурхонга тортилади. Бунда косага ҳамма масаллиқдан баравар тушишига эътибор беринг.
Масаллиқ: 500 грамм қўй гўшти, 150 г қўй думбаси ёки чавриси, 5 дона картошка, 5 дона пиёз, 4 дона помидор, 3 дона сабзи, бир бош саримсоқ, укроп, кашнич каби кўкатлар, 1-2 бошдан аччиқ ва чучук қалампир, туз.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар