1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

С

Саббоҳ, Sabboh (ар.) – эрта уйғонувчи, барвақт турувчи ёки чиройли, кўркам * 1) Саббоҳ ибн Абдуллоҳ ал-Абдий (кичик тобеинлар билан замондош бўлган ишончли ҳадис ровийси), 2) Саббоҳ ибн Муҳориб ат-Таймий ал-Куфий (табаа тобеин), 3) Саббоҳ ибн Муҳаммад ибн Абу Ҳозим ал-Бажалий ал-Аҳмасий ал-Куфий (катта табаа тобеин).

Саббоҳа, Sabboha(ар.) – “Саббоҳ”нинг муаннас шакли.

Сабиҳ, Sabih(ар.) – чиройли, келишган, хушсурат.

Сабиҳа, Sabiha(ар.) – “Сабиҳ”нинг муаннас шакли.

Сабоҳат,Sabohat(ар.) – эрта тонгда турувчи.

Сабрий, Sabriy(ар.) – чидамли, сабр-тоқатли; қаноатли.

Сабрия, Sabriya(ар.) – “Сабрий”нинг муаннас шакли.

Савбон, Savbon(ар.) – ажр-савоб қозонувчи, солиҳ амаллар қилиб, Аллоҳдан ажр олувчи * Савбон Абу Абдуллоҳ ал-Қуроший ал-Ҳошимий (саҳобий, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мавлолари).

Савда, Savda (ар.) – ранги қорачадан келган қиз ёки қора тупроқли ер қатлами * Савда бинти Замъа ибн Қайс ибн Абдушамс Уммул Асвад ал-Қурошийя ал-Омирийя (саҳобия, уммул мўминин).

Садид, Sadid(ар.) – тўғри, ҳақ; мустақим, собит.

Садида, Sadida(ар.) – “Садид”нинг муаннас шакли.

Садод, Sadod(ар.), (а.и.) – тўғри иш юритувчи, сўз ва амалда адаолатли бўлган банда.

Садоқат, Sadoqat(ар.) – тўғрисўз; содиқ, вафодор; самимий.

Саид, Said (ар.) – бахтли, омадли; бахтиёр, хурсанд; рози; хотиржам * 1) Саид ибн Зайд ибн Амр ибн Нуфайл Абулаъвар ал-Қуроший ал-Адавий (машҳур саҳобий, ашараи мубашшаралардан бири), 2) Саид ибн Жубайр ибн Ҳишом Абу Муҳаммад ал-Асадий ал-Волибий (машҳур тобеин, Ибн Аббос розийаллоҳу анҳунинг шогирди), 3) Саид ибн Мусаййаб ибн Ҳазн ибн Абу Ваҳб ибн Амр ибн Оиз ибн Имрон ибн Махзум Абу Муҳаммад ал-Қуроший (машҳур тобеин).

Саида, Saida (ар.) – “Саид”нинг муаннас шакли.

Саидаббос, Saidabbos(ар.) – “Саид” ва “Аббос” исмларининг бирикмаси.

Саидаброр, Saidabror(ар.) – “Саид” ва “Аброр” исмларининг бирикмаси.

Саидакром, Saidakrom(ар.) – “Саид” ва “Акром” исмларининг бирикмаси.

Саидали, Saidali(ар.) – “Саид” ва “Али” исмларининг бирикмаси.

Саидамин, Saidamin(ар.) – “Саид” ва “Амин” исмлари бирикмаси.

Саиданвар, Saidanvar(ар.) – “Саид” ва “Анвар” исмларининг бирикмаси.

Саидафзал, Saidafzal(ар.) – “Саид” ва “Афзал” исмларининг бирикмаси.

Саидаҳмад, Saidahmad(ар.) – “Саид” ва “Аҳмад” исмларининг бирикмаси.

Саидаҳрор, Saidahror(ар.) – “Саид” ва “Аҳрор” исмларининг бирикмаси.

Саидбурҳон, Saidburhon(ар.) – “Саид” ва “Бурҳон” исмларининг бирикмаси.

Саидвалий, Saidvaliy(ар.) – “Саид” ва “Валий” исмларининг бирикмаси.

Саидваққос, Saidvaqqos(ар.) – “Саид” ва “Ваққос” исмларининг бирикмаси.

Саиджамил, Saidjamil(ар.) – “Саид” ва “Жамил” исмларининг бирикмаси.

Саидиброҳим, Saidibrohim(ар.) – “Саид” ва “Иброҳим” исмларининг бирикмаси.

Саидислом, Saidislom(ар.) – “Саид” ва “Ислом” исмларининг бирикмаси.

Саидикром, Saidikrom(ар.) – “Саид” ва “Икром” исмларининг бирикмаси.

Саидкамол, Saidkamol(ар.) – “Саид” ва “Камол” исмларининг бирикмаси.

Саидкомил, Saidkomil(ар.) – “Саид” ва “Комил” исмларининг бирикмаси.

Саидмақсуд, Saidmaqsud(ар.) – “Саид” ва “Мақсуд” исмларининг бирикмаси.

Саидмаҳмуд, Saidmahmud(ар.) – “Саид” ва “Маҳмуд” исмларининг бирикмаси.

Саидмурод, Saidmurod(ар.) – “Саид” ва “Мурод” исмларининг бирикмаси.

Саидмусо, Saidmuso(ар.) – “Саид” ва “Мусо” исмларининг бирикмаси.

Саидмухтор, Saidmuxtor(ар.) – “Саид” ва “Мухтор” исмларининг бирикмаси.

Саидмуҳаммад, Saidmuhammad(ар.) – “Саид” ва “Муҳаммад” исмларининг бирикмаси.

Саиднуъмон, Saidnu’mon(ар.) – “Саид” ва “Нуъмон” исмларининг бирикмаси.

Саидолим, Saidolim(ар.) – “Саид” ва “Олим” исмларининг бирикмаси.

Саидомон, Saidomon(ар.) – “Саид” ва “Омон” исмларининг бирикмаси.

Саидориф, Saidorif(ар.) – “Саид” ва “Ориф” исмларининг бирикмаси.

Саидризо, Saidrizo(ар.) – “Саид” ва “Ризо” исмларининг бирикмаси.

Саидумар, Saidumar(ар.) – “Саид” ва “Умар” исмларининг бирикмаси.

Саидусмон, Saidusmon(ар.) – “Саид” ва “Усмон” исмларининг бирикмаси.

Саидфозил, Saidfozil(ар.) – “Саид” ва “Фозил” исмларининг бирикмаси.

Саидқосим, Saidqosim(ар.) – “Саид” ва “Қосим” исмлари бирикмаси.

Саидҳасан, Saidhasan(ар.) – “Саид” ва “Ҳасан” исмлари бирикмаси.

Саидҳусайн, Saidhusayn(ар.) – “Саид” ва “Ҳусайн” исмларининг бирикмаси.

Сайёр, Sayyor (ар.) – сайр қилувчи, саёҳат қилувчи * 1) Сайёр ал-Қуроший ал-Умавий (тобеин), 2) Сайёр ибн Салома Абул Минҳол ар-Риёҳий (тобеин), 3) Сайёр Абу Ҳамза ал-Куфий (кичик тобеин).

Сайёра, Sayyora (ар.) – “Сайёр”нинг муаннас шакли.

Саййид, Sayyid(ар.) – хўжайин, эга, соҳиб, бошлиқ, раҳбар; жаноб; энг афзал (“Саййидул мурасалин” (“Пайғамбарларнинг энг афзали”) Набийсоллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сифатлари саналади).

Саййида, Sayyida(ар.) – “Саййид”нинг муаннас шакли.

Саййидуннос, Sayyidunnos(ар.) – дунё ва Охиратда одамларнинг саййиди, энг шарафлиси, инсонлар орасидаги энг юқори фазл соҳиби бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уммати.

Сайф, Sayf (ар.) – қилич (“Сайфуддин” ёки “Сайфулислом” исмларининг қисқартирилган шакли) * 1) Сайф аш-Шомий (тобеин), 2) Сайф ибн Умайра ан-Нахаъий ал-Куфий (катта табаа тобеин), 3) Сайф ибн Ваҳб Абу Ваҳб ат-Тамимий (кичик тобеин), 4) Сайф ибн Муҳаммад ас-Саврий ал-Куфий (табаа тобеин, Аммор ибн Муҳаммаднинг туғишган биродари, Суфён Саврийнинг жияни), 5) Сайф ибн Умар ат-Тамимий ал-Буржумий (табаа тобеин).

Сайфуддин, Sayfuddin (ар.) – Ислом динининг қиличи.

Сайфий, Sayfiy (ар.) – ёзги, ёз фаслига оид ёки ёзда туғилган * 1) Сайфий ибн Суҳайб ибн Синон ар-Румий (тобеин), 2) Сайфий ибн Зиёд Абу Зиёд ал-Ансорий (тобеин, Абу Айюб ал-Ансорийнинг мавлоси), 3) Сайфий ибн Рубаъий Абу Ҳишом ал-Ансорий (кичик табаа тобеин).

Сайфия, Sayfiya(ар.) – “Сайфий”нинг муаннас шакли.

Сайфулислом, Sayfulislom (ар.) – Ислом динининг қиличи (“Сайфуддин” исмининг бошқача шакли).

Сайфуллоҳ, Sayfulloh(ар.) – Аллоҳнинг қиличи (машҳур саҳобий Холид ибн Валид ибн Муғийра ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Махзум Абу Сулаймон ал-Қуроший ал-Махзумийнинг лақаби, ботир ва жасур жангчи бўлган, Мута жангида катта қаҳрамонлик кўрасатган, айнан ўша жангда “Сайфуллоҳ” лақабини олган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амрларига биноан, Мута жангида қўшинга Зайд ибн Ҳориса қўмондон этиб тайинлинди. У шаҳид бўлса, Жаъфар ибн Абу Толиб, у ҳам шаҳид бўлса, Абдуллоҳ ибн Равоҳа қўшинга саркарда бўлиши лозим эди. Барчалари бирин-кетин шаҳид бўлишгач, қўшинда саросималик пайдо бўлди. Шундай қийин вазиятда Холид ибн Валид байроқни ўз қўлига олиб, қўшинни яна олға боришга чорлади. Бу кўрган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Аллоҳим, Холид Сенинг қиличларингдан бир қиличдир. Сен унга нусрат бергин!” деб дуо қилганлар).

Сакина, Sakina (ар.) – тинч, осойишта, хавфсиз; собит, муқим * Сакина бинти Ҳусайн ибн Али ибн Абу Толиб (Али розийаллоҳу анҳунинг набираси, ўз даврида аёллар саййидаси бўлган, умрининг охиригача Мадинада яшаган).

Салама, Salama (ар.), (э.и.) – бўйсунувчи, итоаткор; сулҳ тузувчи, битиш имзоловчи * 1) Салама ибн Амр ибн Акваъ Абу Муслим ал-Асламий (саҳобий), 2) Салама ибн Сохр ибн Салмон ибн Сомма ал-Ансорий ал-Хазражий ал-Маданий (саҳобий), 3) Салама ибн Умайя ат-Тамимий ал-Куфий (саҳобий, Яъло ибн Умайянинг туғишган биродари), 4) Салама ал-Ансорий (саҳобий, Абдулҳамид ибн Саламанинг отаси), 5) Салама ибн Муҳаббақ Сохр ибн Убайд Абу Синон (саҳобий), 6) Салама ибн Қайс ал-Басрий (саҳобий, Амр ибн Саламанинг отаси), 7) Салама ибн Қайс ал-Ашжаъий ал-Ғатафоний (саҳобий), 8) Салама ибн Нуайм ибн Масъуд ал-Ашжаъий (саҳобий), 9) Салама ибн Нуфайл ас-Сакуний (саҳобий), 10) Салама ибн Язид ал-Жуъфий (саҳобий), 11) Салама ал-Лайсий (тобеин, Яъқуб ибн Саламанинг отаси), 12) Салама ал-Маккий (тобеин), 13) Салама ибн Азрақ ал-Ҳижозий (тобеин), 14) Салама ибн Таммом Абу Абдуллоҳ аш-Шақрий ал-Куфий (тобеин), 15) Салама ибн Солиҳ ал-Лахмий ал-Мисрий (тобеин).

Салво, Salvo(ар.), (а.и.) – бедана.

Салим, Salim(ар.) – соғлом, соғ-омон; ювош; самимий; салим қалб эгаси.

Салима, Salima(ар.) – “Салим”нинг муаннас шакли.

Саллом, Sallom(ар.) – мулойим, ювош, беозор; одамларга озор бермайдиган.

Саллома, Salloma(ар.) – “Саллом”нинг муаннас шакли.

Салмон, Salmon (ар.) – мулойим; беозор, ювош; тинч, омон * 1) Салмон ал-Хойр Абу Абдуллоҳ ибн Ислом ал-Форисий (машҳур саҳобий), 2) Салмон ибн Омир ибн Авс ибн Ҳажар ибн Амр ибн Ҳорис ибн Тайм ибн Зуҳл ибн Молик ибн Саъд ибн Бакр ибн Зобба (саҳобий).

Салмо, Salmo(ар.) – “Салмон”нинг муаннас шакли.

Салом, Salom (ар.) – тинчлик, омонлик * 1) Салом ибн Шураҳбил Абу Шураҳбил (тобеин), 2) Салом ибн Амр ал-Яшкурий ал-Басрий (тобеин), 3) Салом ибн Абу Салом ал-Ҳабаший аш-Шомий (кичик тобеин, Зайд ибн Салом ва Муовия ибн Саломларнинг отаси), 4) Салом ибн Мискин ибн Робийъа Абу Равҳ ал-Аздий ан-Намрий ал-Басрий (катта табаа тобеин).

Саломат, Salomat (ар.) – “Салом”нинг муаннас шакли * 1) Саломат бинти Ҳурр ал-Фазорийя (саҳобия), 2) Саломат бинти Маъқил ал-Қайсийя (саҳобия).

Салоҳ, Saloh(ар.) – салоҳият; тўғрилик, ростлик, одиллик; салоҳиятли, одил, ҳалол.

Салоҳиддин, Salohiddin(ар.) – Ислом динида салоҳиятли, Динда мустақим бўлган банда.

Салоҳият, Salohiyat(ар.), (а.и.) – салоҳиятли, тўғри ва ҳалол.

Салсабил, Salsabil(ар.), (а.и.) – тоза, тиниқ ва тотли булоқ (Жаннатдаги булоқнинг номи. Қаранг: Инсон сураси, 18-оят).

Самадберган, Samadbergan(ар.-ўз.) – Ҳожатбарор ва боқий бўлган Аллоҳ берган фарзанд.

Самадберди, Samadberdi(ар.-ўз.) – “Самадберган” билан маънодош.

Самадқул, Samadqul(ар.-ўз.) – абадий боқий бўлган, бошқаларга ҳожати тушмайдиган, балки махлуқотларнинг ҳожати Унга тушадиган Улуғ Зот – Аллоҳнинг бандаси (“Абдусамад” исмининг ўзбекча шакли).

Самийй, Samiyy(ар.) – аталган, номланган.

Самийя, Samiyya(ар.) – “Самийй”нинг муаннас шакли.

Самир, Samir(ар.) – суҳбатдош, ҳамсуҳбат.

Самира, Samira(ар.) – “Самирнинг муаннас шакли.

Самиҳ, Samih(ар.) – сахий, қўлиочиқ, карами кенг.

Самиҳа, Samiha(ар.) – “Самиҳ”нинг муаннас шакли.

Самоҳ, Samoh(ар.)сахий, карамли, самоҳатли, бағрикенг.

Самоҳат, Samohat(ар.) – “Самоҳ”нинг муаннас шакли.

Самро, Samro(ар.) – “Асмар”нинг муаннас шакли.

Самура, Samura(ар.), (э.и.) – дарахт номи * 1) Самура ибн Жундуб ибн Ҳилол ибн Хадийж Абу Саид ал-Фазорий (саҳобий), 2) Самура ибн Жунода ас-Сувоий (саҳобий), 3) Самура ибн Саҳм ал-Қуроший ал-Асадий (катта тобеин).

Самъон, Sam’on(ар.) – эшитувчи, қулоқ тутувчи; Қуръони каримга, ваъз-насиҳатларга қулот солувчи.

Сано, Sano(ар.), (а.и.) – шукр қилувчи, Аллоҳ таолога ҳамд айтувчи.

Саодат, Saodat(ар.) – бахтли, саодат, иқболли, хурсанд.

Сарвар, Sarvar(фт.) – йўлбошчи, раҳбар, бошлиқ.

Сардор, Sardor(фт.) – бошлиқ, етакчи; қўмондон.

Сафвон, Safvon (ар.) – пок, озода, тоза, соф, мусаффо * 1) Сафвон ибн Умайя ибн Халаф ибн Ваҳб ибн Ҳузофа ибн Жумаҳ Абу Ваҳб ал-Қуроший ал-Жумаҳий (саҳобий), 2) Сафвон ибн Ассол ал-Муродий (саҳобий), 3) Сафвон ибн Абдуллоҳ ал-Акбар ибн Сафвон ибн Умайя ал-Қуроший ал-Жумаҳий (тобеин), 4) Сафвон ибн Яъло ибн Умайя ат-Тамимий ал-Маккий (тобеин), 5) Сафвон ибн Абу Язид ал-Ҳижозий ал-Маданий (тобеин).

Сафён, Safyon(ар.) – “Суфён” исмининг бошқа кўриниши.

Сафий, Safiy(ар.) – покиза, озода; танлаб олинган, сиддиқ, холис дўст.

Сафиййуллоҳ, Safiyyulloh(ар.) – Аллоҳнинг покиза, мухлис ва содиқ бандаси.

Сафийя, Safiyya(ар.) – “Сафий”нинг муаннас шакли.

Сафо, Safo(ар.), (а.и.) – пок, тоза, озода, тиниқ, равшан.

Сафоат, Safoat(ар.) – “Сафо”нинг бошқа шакли.

Саффона, Saffona(ар.) – “Саффона” Ҳотим ибн Адий ат-Тоий синглисининг исми бўлган.

Саховат, Saxovat(ар.) – сахий, қўлиочиқ, мурувватли, бағрикенг.

Сахий, Saxiy(ар.) – сахий, қўлиочиқ, меҳрибон, ғамхўр, мурувватли.

Сахийя, Saxiyya(ар.) – “Сахий”нинг муаннас шакли.

Саҳл, Sahl (ар.) – енгил, осон * 1) Саҳл ибн Саъд ибн Молик ибн Холид Абул Аббос ал-Ансорий ал-Хазражий ас-Соъидий (саҳобий), 2) Саҳл ибн Ҳаниф ибн Воҳиб Абу Собит ал-Ансорий ал-Авсий (саҳобий), 3) Саҳл ибн Ҳарзалийя ал-Ансорий ал-Авсий (саҳобий), 4) Саҳл ибн Абу Ҳасма ибн Соъида ибн Омир Абу Абдураҳмон ал-Ансорий (саҳобий), 5) Саҳл ибн Муоз ибн Анас ал-Жуҳайний (тобеин), 6) Саҳл ибн Абу Умома Асъад ибн Саҳл ибн Ҳаниф ал-Ансорий ал-Авсий ал-Маданий (кичик тобеин).

Саҳла, Sahla (ар.) – “Саҳл”нинг муаннас шакли.

Саъд, Sad (ар.) – бахтли, саодатли, омадли, муваффаққият қозонувчи * 1) Саъд ибн Молик ибн Синон Абу Саид ал-Худрий ал-Ансорий ал-Хазражий (машҳур саҳобий), 2) Саъд ибн Абу Ваққос ибн Уҳайб (ёки Вуҳайб) ибн Абдуманоф ибн Зуҳро ибн Килоб ибн Мурра ибн Каъб Абу Исҳоқ ал-Қуроший (машҳур саҳобий, ашараи мубашшаралардан), 3) Саъд ибн Муоз ибн Нуъмон ибн Имрулқайс ибн Зайд ибн Абдулъашҳал ибн Жушам Абу Амр ал-Ансорий (машҳур саҳобий, Авс қабиласининг бошлиғи бўлган), 4) Саъд ал-Ансорий (саҳобий), 5) Саъд ибн Абу Рофеъ (саҳобий).

Саъдий, Sa’diy(ар.) – саодатли, бахтли, омадли; хурсанд, шод.

Саъдия, Sa’diya(ар.) – “Саъдий”нинг муаннас шакли.

Саъдон, Sa’don(ар.) – бахтли, саодатли.

Саъдо, Sa’do(ар.) – “Саъдон”нинг муаннас шакли.

Саъдуллоҳ, Sa’dulloh(ар.) – Аллоҳ таолонинг омадли, саодатли бандаси.

Саҳм, Sahm(ар.) – ризқли, насибали * 1) Саҳм ибн Муътамир ал-Басрий (тобеин), 2) Саҳм ибн Минжоб ибн Рошид аз-Зоббий ал-Куфий (кичик тобеинлар билан замондош бўлган ишончли ҳадис ровийси).

Саҳмон, Sahmon(ар.) – ризқли, насибали, ризқи кенг, фаровон.

Севар, Sevar(ўз.) – суюкли, ёқимтой ва қадрли.

Севара, Sevara(ўз.) – “Севар”нинг муаннас шакли.

Севинч, Sevinch(ўз.), (а.и.) – шодлик, бахтиёрлик, хурсандчилик рамзи.

Сибавайҳ, Sibavayh(форс.) – олманинг ҳиди * Амр ибн Усмон ибн Қамбар Абу Башар ал-Басрий (машҳур наҳв олими, “Сибавайҳ” номи билан машҳур бўлган).

Сиддиқ, Siddiqa(ар.) – ўта ростгўй, тўғрисўз, сиддиқ, софдил (“Содиқ” исмининг кучайтирма шакли, мазкур исм машҳур саҳобий Абу Бакр розийаллоҳу анҳунинг лақаби саналади).

Сиддиқа, Siddiqa(ар.) – “Сиддиқ”нинг муаннас шакли (Абу Бакр Сиддиқ розийаллоҳу анҳунинг қизи Оиша розийаллоҳу анҳонинг сифати).

Сиддиқали, Siddiqali(ар.) – “Сиддиқ” ва “Али” исмлари бирикмаси.

Сиддиқаҳмад, Siddiqahmad(ар.) – “Сиддиқ” ва “Аҳмад” исмлари бирикмаси.

Сиддиқмаҳмуд, Siddiqmahmud(ар.) – “Сиддиқ” ва “Маҳмуд” исмлари бирикмаси.

Сиддиқмурод, Siddiqmurod(ар.) – “Сиддиқ” ва “Мурод” исмлари бирикмаси.

Сиддиқмуслим, Siddiqmuslim(ар.) – “Сиддиқ” ва “Муслим” исмлари бирикмаси.

Сиддиқмуҳаммад, Siqqidmuhammad(ар.) – “Сиддиқ” ва “Муҳаммад” исмлари бирикмаси.

Сиддиқмўмин, Siddiqmo’min(ар.) – “Сиддиқ” ва “Мўмин” исмлари бирикмаси.

Сиддиқназар, Siddiqnazar(ар.) – “Сиддиқ” ва “Назар” исмлари бирикмаси.

Сидқий, Sidqiy(ар.) – холис, мухлис, самимий, чин, ҳақиқий.

Сидқия, Sidqiya(ар.) – “Сидқий”нинг муаннас шакли.

Сирож, Siroj(ар.) – нур, шуъла, ёруғлик.

Сирожиддин, Sirojiddin (ар.) – Ислом динининг нури * Сирожиддин Абулқосим ибн Абдуллоҳ ал-Ансорий (усули фиқҳ олими, ҳижрий 643 йилда туғилган).

Сирожий, Sirojiy(ар.) – нурли, ёруғ; толеъи баланд, омадли.

Сирожия, Sirojiya(ар.) – “Сирожий”нинг муаннас шакли.

Сифён, Sifyon(ар.) – “Суфён” исмининг бошқа кўриниши.

Собир, Sobir(ар.) – сабрли, бардошли, тоқатли.

Собира, Sobira(ар.) – “Собир”нинг муаннас шакли.

Собирали, Sobirali(ар.) – “Собир” ва “Али” исмлари бирикмаси.

Собираҳмад, Sobirahmad(ар.) – “Собир” ва “Аҳмад” исмлари бирикмаси.

Собирмақсуд, Sobirmaqsud(ар.) – “Собир” ва “Мақсуд” исмлари бирикмаси.

Собирмаҳмуд, Sobirmahmud(ар.) – “Собир” ва “Маҳмуд” исмлари бирикмаси.

Собирмурод, Sobirmurod(ар.) – “Собир” ва “Мурод” исмлари бирикмаси.

Собирмуҳаммад, Sobirmuhammad(ар.) – “Собир” ва “Муҳаммад” исмлари бирикмаси.

Собируллоҳ, Sobirulloh(ар.) – Аллоҳ таолонинг сабрли бандаси.

Собит, Sobit (ар.) – мустаҳкам, собит, мустақим; бақувват * 1) Собит ибн Сомит Абу Абдураҳмон ал-Ансорий ал-Ашҳалий (саҳобий), 2) Собит ибн Заҳҳок ибн Умайя ибн Саълаба ибн Жушам ибн Молик ибн Солим ибн Ғонм ибн Авф ибн Хазраж ал-Ансорий ал-Хазражий (саҳобий), 3) Собит ибн Қайс ибн Шимос ибн Молик ибн Имрулқайс ибн Молик ибн Ағорр Абу Абдураҳмон ал-Ансорий ал-Хазражий (саҳобий), 4) Собит ибн Вадийъа ибн Амр ибн Қайс Абу Саид ал-Ансорий ал-Хазражий (саҳобий).

Собита, Sobita (ар.) – “Собит”нинг муаннас шакли.

Содиқ, Sodiq(ар.) – тўғрисўз; садоқатли, вафоли, ҳақиқий дўст.

Содиқа, Sodiqa (ар.) – “Содиқ”нинг муаннас шакли.

Сожид, Sojid(ар.) – Аллоҳ таологагина сажда қилувчи, У Зотга ибодат этувчи солиҳ банда.

Сожида, Sojida (ар.) – “Сожид”нинг муаннас шакли.

Соиб, Soib (ар.) – (“син” ҳарфи билан) хайрли ишларга шошилувчи * 1) Соиб ибн Абу Соиб Сойфий ибн Обид ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Махзум ал-Қуроший ал-Махзумий (саҳобий), 2) Соиб ибн Абу Лубоба ибн Абдулмунзир ал-Ансорий (саҳобий, Ҳусайн ибн Соибнинг отаси), 3) Соиб ибн Хаббоб Абу Муслим ал-Маданий (саҳобий), 4) Соиб ибн Халлод ибн Сувайд ибн Саълаба ибн Амр ибн Ҳориса Абу Саҳла ал-Ансорий ал-Хазражий (саҳобий), 5) Соиб ибн Язид ибн Саид ибн Сумома ибн Асвад ал-Киндий (саҳобий).

Соиба, Soiba (ар.) – “Соиб”нинг муаннас шакли.

Соим, Soim(ар.) – рўза тутувчи; тилини беҳуда сўзлардан сақловчи.

Соима, Soima(ар.) – “Соим”нинг муаннас шакли.

Сокин, Sokin(ар.) – тинч, осойишта, хавфсиз.

Сокина, Sokina(ар.) – “Сокин”нинг муаннас шакли.

Сокит, Sokit (ар.) – сукут сақловчи, жим турувчи; тилини беҳуда сўзлардан тиювчи.

Сокита, Sokita(ар.) – “Сокит”нинг муаннас шакли.

Солим, Solim (ар.) – соғлом, бардам; тинч, омон * 1) Солим ибн Убайд ал-Ашжаъий (Суффа аҳлидан бўлган саҳобий), 2) Солим ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб Абу Умар ал-Қуроший ал-Адавий (тобеин, фақиҳ, Умар ибн Хаттоб розийаллоҳу анҳунинг набираси), 3) Солим ибн Нуҳ ибн Абу Ато Абу Саид ал-Аттор ал-Басрий (табаа тобеин).

Солима, Solima(ар.) – “Солим”нинг муаннас шакли.

Солиҳ, Solih (ар.) – солиҳ, яхши; адолатли, одил, инсофли * 1) Солиҳ ибн Абд ибн Мосиҳ ибн Убайд ибн Ҳожар ибн Самуд ибн Обир ибн Ирам ибн Сом ибн Нуҳ алайҳис салом (Аллоҳ таолонинг пайғамбарларидан бири, Самуд қабиласига элчи қилиб юборилган), 2) Солиҳ ибн Ҳассон ал-Маданий (тобеин), 3) Солиҳ ибн Иброҳим ибн Абдураҳмон ибн Авф Абу Имрон ал-Қуроший аз-Зуҳрий (тобеин), 4) Солиҳ ибн Дийнор ал-Жуъфий ал-Ҳилолий (табаа тобеин), 5) Солиҳ ибн Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Абулфазл (Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ўғли, фақиҳ, ўз даврида Исфаҳон қозиси бўлган, ҳижрий 256 йилда вафот этган).

Солиҳа, Soliha (ар.) – “Солиҳ”нинг муаннас шакли.

Солиҳали, Solihali(ар.) – “Солиҳ” ва “Али” исмлари бирикмаси.

Солиҳанвар, Solihanvar(ар.) – “Солиҳ” ва “Анвар” исмлари бирикмаси.

Солиҳаҳмад, Solihahmad(ар.) – “Солиҳ” ва “Аҳмад” исмлари бирикмаси.

Солиҳиддин, Solihiddin(ар.) – Диндаги салоҳиятли, солиҳ банда.

Солиҳкамол, Solihkamol(ар.) – “Солиҳ” ва “Камол” исмлари бирикмаси.

Солиҳмақсуд, Solihmaqsud(ар.) – “Солиҳ” ва “Мақсуд” исмлари бирикмаси.

Солиҳмаҳмуд, Solihmahmud(ар.) – “Солиҳ” ва “Маҳмуд” исмлари бирикмаси.

Солиҳмурод, Solihmurod(ар.) – “Солиҳ” ва “Мурод” исмлари бирикмаси.

Солиҳмуҳаммад, Solihmuhammad(ар.) – “Солиҳ” ва “Муҳаммад” исмлари бирикмаси.

Солиҳҳасан, Solihhasan(ар.) – “Солиҳ” ва “Ҳасан” исмлари бирикмаси.

Солиҳҳусайн, Solihhusayn(ар.) – “Солиҳ” ва “Ҳусайн” исмлари бирикмаси.

Сомий, Somiy(ар.) – юксалувчи, юқори мартабаларга кўтарилувчи; ҳурматли, эътиборли.

Сомия, Somiya(ар.) – “Сомий”нинг муаннас шакли.

Сомит, Somit (ар.) – узоқ сукут сақловчи, жим турувчи, кераксиз гаплардан ўзини тийиб турувчи; сукут билан Аллоҳнинг қудрати ҳақида тафаккур қилувчи.

Сомита, Somita(ар.) – “Сомит”нинг муаннас шакли.

Сора, Sora(қад.яҳ.) – сараланган, танлаб олинган; пок, тоза, холис, самимий.

София, Sofiya(ар.) – соф, озода, покиза.

Соҳиб, Sohib(ар.) – эга, хўжайин; соҳиб, дўст, ҳамроҳ.

Соҳиба, Sohiba(ар.) – “Соҳиб”нинг муаннас шакли.

Соҳибкамол, Sohibkamol(ар.) – комил, мукаммал, етук.

Соҳибназар, Sohibnazar(ар.) – кўзи ўткир; ўткир зеҳнли, ақли етук.

Сохр, Soxr (ар.) – қоя тош, яъни “улкан, забардаст, кучли” маъносида қўйиладиган исм * 1) Сохр ибн Ҳарб ибн Умайя ибн Абдушамс ибн Абдуманоф Абу Суфён ал-Қуроший ал-Умавий (машҳур саҳобий, Муовия ибн Абу Суфённинг отаси, жоҳилият даврида Қурайш раҳбарларидан бўлган, Макка фатҳи куни Исломга кирган), 2) Сохр ибн Айла ибн Абдуллоҳ ибн Робийъа ибн Амр ибн Омир ибн Аслам ибн Аҳмас ибн Ғовс Абу Ҳозим ал-Аҳмасий (саҳобий), 3) Сохр ибн Вадоаъ ал-Ғомидий ал-Асадий (саҳобий).

Суайд, Suayd(ар.) – “Саид”нинг кичрайтирма шакли.

Суайда, Suayda(ар.) – “Суайд”нинг муаннас шакли.

Субайҳ, Subayh(ар.) – “Субҳ”нинг кичрайтирма шакли (мазкур исм эрта тонг маъносини англатади) * Субайҳ ибн Муҳриз ал-Мақроий ал-Ҳимсий (катта табаа тобеин).

Субайҳа, Subayha(ар.) – “Субайҳ”нинг муаннас шакли.

Субоҳ, Suboh(ар.) – чиройли, кўркам, келишган.

Субоҳа, Suboha(ар.) – “Субоҳ”нинг муаннас шакли.

Сувайд, Suvayd (ар.) – қорамтир, ранги қорачадан келган * 1) Сувайд ибн Нуъмон ибн Молик ибн Омир ибн Маждаъа ибн Ҳориса ибн Ҳорис Абу Уқба ал-Ансорий ал-Авсий ал-Маданий (саҳобий), 2) Сувайд ибн Ҳанзала ал-Куфий (саҳобий), 3) Сувайд ибн Қайс Абу Сафвон (саҳобий), 4) Сувайд ибн Муқоррин ибн Оиз Абу Адий ал-Музаний (саҳобий, Нуъмон ибн Муқорриннинг туғишган биродари, Муовия ибн Сувайднинг отаси), 5) Сувайд ибн Убайд ал-Ижлий (тобеин).

Сувайлим, Suvaylim(ар.)Солимнинг кичрайтирма шакли.

Сувайлима, Suvaylima(ар.)Сувайлимнинг муаннас шакли.

Сулайк, Sulayk(ар.) – Тўғри Йўлдан борувчи.

Сулайка, Sulayka(ар.) – “Сулайк”нинг муаннас шакли.

Сулайм, Sulaym (ар.) – “Салим”нинг кичрайтирма шакли * 1) Сулайм ибн Омир Абу Омир аш-Шомий (катта тобеин), 2) Сулайм ибн Омир Абу Яҳё ал-Килоъий ал-Хабоирий (тобеин), 3) Сулайм ибн Асвад ибн Ҳанзала Абу Шаъсоъ ал-Муҳорибий ал-Куфий (тобеин), 4) Сулайм ибн Балж (тобеин), 5) Сулайм ибн Жубайр Абу Юнус ал-Мисрий (тобеин, Абу Ҳурайранинг мавлоси).

Сулаймон, Sulaymon (ар.) – тинч, омон; ҳимояга олинган, муҳофаза қилинган * 1) Сулаймон ибн Довуд алайҳис салом (Аллоҳ таолонинг пайғамбарларидан, насаби Яъқуб ибн Исҳоқ ибн Иброҳим алайҳис саломга бориб етади), 2) Сулаймон ибн Абдуллоҳ ал-Манбаҳий (тобеин), 3) Сулаймон ал-Ҳошимий (тобеин, Ҳасан ибн Али ибн Абу Толибнинг мавлоси), 3) Сулаймон ибн Абу Сулаймон ал-Қуроший ал-Ҳошимий (тобеин, Абдуллоҳ ибн Аббоснниг мавлоси), 4) Сулаймон ибн Абу Абдуллоҳ (тобеин), 5) Сулаймон ибн Абу Яҳё ал-Ҳижозий (тобеин), 6) Сулаймон ибн Жаҳм ибн Абу Жаҳм ал-Ансорий ал-Ҳорисий (тобеин, Бароъ ибн Озибнинг мавлоси), 7) Сулаймон ибн Зайд ибн Собит ал-Ансорий ал-Маданий (тобеин).

Сулаймо, Sulaymo(ар.) – “Сулаймон”нинг муаннас шакли.

Сумайр, Sumayr(ар.) – “Самир”нинг кичрайтирма шакли * Сумайр ибн Наҳор ал-Абдий ал-Басрий (тобеин).

Сумайра, Sumayra(ар.) – “Сумайр”нинг муаннас шакли.

Сумайй, Sumayy(ар.) – аталган, номланган (“Самий”нинг кичрайтирма шакли).

Сумайя, Sumayya(ар.) – “Сумайй”нинг муаннас шакли * 1) Сумайя (саҳобия, Ислом тарихида биринчи бўлиб шаҳидлик мақомига эришган инсон, Аммор ибн Ёсир онаси бўлган), 2) Сумайя ал-Басрийя (тобеийя).

Сумома, Sumoma(ар.), (э.и.) – (уч нуқтали “са” ҳарфи билан) ислоҳ қилувчи, ҳолатни ўз қўлига олиб, фойдали тадбирли амалга оширувчи * 1) Сумома ибн Ҳазн ибн Абдуллоҳ ибн Салама ибн Қушайр ибн Каъб ибн Робийъа ибн Омир ибн Соъсоъа ал-Қушайрий ал-Басрий (катта тобеин), 2) Сумома ибн Шароҳийл ал-Йамоний (тобеин), 3) Сумома ибн Шафий Абу Али ал-Ҳамдоний (тобеин), 4) Сумома ибн Абдуллоҳ ибн Анас ибн Молик ал-Ансорий ал-Басрий (тобеин), 5) Сумома ибн Уқба ал-Муҳаллимий ал-Куфий (тобеин).

Суннат, Sunnat(ар.) – одат, урф, йўл, суннат; Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини маҳкам ушлаб, унга амал қиладиган банда.

Суннатуллоҳ, Sunnat(ар.) – Аллоҳ таолодан келадиган ҳар қандай ҳолатга – тақдирга рози бўлувчи банда.

Суръат, Sur’at(ар.), (э.и.) – тезкор, чаққон, жадал, эпчил; хайрли, савобли ишларга шошилувчи.

Суфён, Sufyon (ар.) – тез, чаққон, эпчил (Мазкур исмнинг аввалги ҳарфи бўлмиш “син”нинг ҳаракатини уч хил – касра (и), замма (у) ва фатҳа (а) қилиб ўқиш мумкин, яъни у “Сифён”, “Сафён” ва “Суфён” шаклларида қўлланилади) * 1) Суфён ибн Абу Зуҳайр ал-Аздий (саҳобий, Азду Шануаъ қабиласидан), 2) Суфён ибн Асад ал-Ҳазромий (саҳобий), 3) Суфён ибн Абдуллоҳ ибн Робийъа ибн Ҳорис Абу Амр ас-Сақофий (саҳобий), 4) Суфён ибн Саид ибн Масруқ ас-Саврий ал-Куфий (машҳур табаа тобеин, олим ва зоҳид), 5) Суфён ибн Уйайна ибн Абу Имрон Абу Муҳаммад ал-Маккий (табаа тобеин, Муҳаммад ибн Музоҳимнинг мавлоси, чуқур илм ва катта шуҳрат эгаси, Имом Шофеъий у ҳақида: “Агар Молик ва Суфён бўлмаганида Ҳижоз илми унутилган бўларди”, деб айтган. Суфён ибн Уйайна “Ал-Жамиъ фил ҳадийс” ва “Китабун фит тафсийр” асарларини таълиф қилган).

Суъдо, Su’do(ар.), (а.и.) – бахтли, саодатли.

Суъод, Su’od(ар.) – “Суъдо” билан маънодош.

Суҳайб, Suhayb (ар.) – 1) Суҳайб ибн Синон ибн Холид ибн Амр Абу Яҳё ар-Румий (саҳобий),2) Суҳайб (тобеин, Аббос ибн Абдулмуттолибнинг мавлоси), 3) Суҳайб Абу Саҳбоъ ал-Бакрий (тобеин, Абдуллоҳ ибн Аббоснинг мавлоси), 4) Суҳайб ал-Ҳаззоъ Абу Мусо ал-Маккий (тобеин, Абдуллоҳ ибн Омирнинг мавлоси).

Суҳайл, Suhayl (ар.) – “Саҳл”нинг кичрайтирма шакли * 1) Суҳайл ибн Зироъ Абу Зироъ ал-Куфий (тобеин), 2) Суҳайл ибн Абу Ҳазм Абу Бакр ал-Басрий (табаа тобеин), 3) Суҳайл ибн Абу Солиҳ Абу Язид ал-Маданий (табаа тобеин, Жувайрия бинти Аҳмаснинг мавлоси).

Суҳайла, Suhayla(ар.) – “Суҳайл”нинг муаннас шакли.

Суҳайм, Suhaym(ар.) – “Саҳм”нинг кичрайтирма шакли.

Суҳайма, Suhayma(ар.) – “Суҳайм”нинг муаннас шакли.

Ҳозир сайтимизда 86 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ