1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Н

Набил, Nabil (ар.) – шарафли, обрўъли; наслдор, насли-насаби тоза; хулқи чиройли, мақталган сифатлар билан муттасиф бўлган.

Набила, Nabila(ар.) – “Набил”нинг муаннас шакли.

Набиҳ, Nabih(ар.) – зийрак, ҳушёр; огоҳлантирувчи; шарафли, обрўъли, мартабаси баланд.

Набиҳа, Nabiha(ар.) – “Набиҳ”нинг муаннас шакли.

Набоҳат, Nabohat(ар.) – ҳурмат-эътибор эгаси, мартабаси улуғ; зийрак, ақлли, фатонатли.

Навф, Navf(ар.) – юқори мартаба соҳиби, шарафли, ҳурматли * Навф ибн Фузола Абу Язид ал-Ҳимярий (катта тобеин).

Навфал, Navfal (ар.) – совға, ҳадя, туҳфа * 1) Навфал ал-Ашжаъий (саҳобий, Фарва ибн Навфалнинг отаси), 2) Навфал ибн Муовия ибн Урва Абу Муовия ад-Давлий (саҳобий), 3) Навфал ибн Иёс ал-Ҳузалий ал-Маданий (катта тобеин), 4) Навфал ибн Мусоҳиқ ибн Абдуллоҳ ал-Акбар ибн Махрома Абу Саъд Ал-Қуроший ал-Омирий (тобеин).

Нажиб, Najib(ар.) – машҳур; насли тоза, аслзода; пок, қалбида кири йўқ.

Нажиба, Najiba(ар.) – “Нажиб”нинг муаннас шакли.

Нажибуллоҳ, Najibulloh(ар.) – Аллоҳнинг қалби пок ва ҳабиб бандаси.

Нажий, Najiy(ар.) – яқин сирдош, дўст; махфий тарзда Аллоҳ таолога қалбини очувчи, муножот қилувчи.

Нажийя, Najiyya(ар.) – “Нажий”нинг муаннас шакли.

Нажиҳ, Najih(ар.) – нажот топувчи, ғалабага эришувчи; Охират куни дўзахдан узоқлаштирилиб, жаннатга киритилувчи.

Нажиҳа, Najiha(ар.) – “Нажиҳ”нинг муаннас шакли.

Нажм, Najm(ар.) – юлдуз.

Нажма, Najma(ар.) – “Нажм”нинг муаннас шакли.

Нажмиддин, Najmiddin (ар.) – Диннинг юлдузи; Ислом динига мансуб мартабаси баланд, саодатли банда.

Нажобат, Najobat(ар.), (а.и.) – пок, насли тоза, аслзода.

Нажоҳ, Najoh(ар.), (а.и.) – нажот топувчи, муваффаққиятга эришувчи.

Назир, Nazir(ар.) – огоҳлантирувчи, жаҳаннам азобидан эҳтиёт бўлишга чақирувчи, кишиларни Аллоҳнинг ғазабидан қўрқишга чақирувчи.

Назира, Nazira(ар.) – “Назир”нинг муаннас шакли.

Назиф, Nazif(ар.) – покиз, тоза, озода (моддий жиҳатдан).

Назифа, Nazifa(ар.) – “Назиф”нинг муаннас шакли.

Назифуллоҳ, Nazifulloh(ар.) – Аллоҳ таолонинг покиза, озода бандаси.

Назла, Nazla (ар.), (э.и.) – камон отиш мусобақасида қатнашиб, ғолиб чиқувчи; танланган, сараланган * Назла ибн Убайд ибн Обид Абу Барза ал-Асламий (саҳобий).

Назофат, Nazofat(ар.) – покиза, озода мўмина.

Назоҳат, Nazohat(ар.) – қалбини пок тутувчи, макруҳ амаллардан сақланувчи.

Назруллоҳ, Nazrulloh(ар.) – Аллоҳга ибодат, садақа ёки шу каби нарсаларни назр қилувчи, бағишловчи банда.

Наим, Naim(ар.) – фаровон; бахтли, саодатли, омадли.

Наима, Naima(ар.) – “Наим”нинг муаннас шакли.

Наййир, Nayyir(ар.) – нурли, равшан, зиёли, зиё сочувчи; толеъи порлоқ, бахтли.

Наййира, Nayyira(ар.) – “Наййир”нинг муаннас шакли.

Наримон, Narimon(фт.) – жасур, довюрак, ботир, мустаҳкам иродали.

Насиб, Nasib(ар.) – жидду-жаҳд қилувчи, тиришқоқ, ҳаракатчан.

Насиба, Nasiba(ар.) – “Насиб”нинг муаннас шакли.

Насибуллоҳ, Nasibulloh(ар.) – Аллоҳ таолонинг ҳаракатчан, серғайрат бандаси.

Насиҳ, Nasih(ар.) – насиҳат қилувчи, фойдали маслаҳат берувчи; ёрдамлашувчи.

Насиҳа, Nasiha(ар.) – “Насиҳ”нинг муаннас шакли.

Наср, Nasr (ар.) – ёрдам, кўмак; ғалаба, нусрат, зафар * 1) Наср ибн Даҳр ибн Ахром ибн Молик ал-Асламий (саҳобий), 2) Наср ибн Осим ал-Лайсий ал-Басрий (тобеин), 3) Наср ибн Абдураҳмон ал-Қуроший ал-Маккий (тобеин), 4) Наср ибн Имрон ибн Исом ал-Басрий (тобеин), 5) Наср ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Иброҳим Абу Лайс ас-Самарқандий (машҳур ҳанафий олими – фақиҳ ва муфассир, кўплаб асарлар муаллифи).

Насриддин, Nasriddin(ар.) – Ислом динининг ривожи учун кўмаклашувчи, Дин учун қайғурувчи.

Насруллоҳ, Nasrulloh(ар.) – Аллоҳнинг нусратига сазовор бўлувчи, Аллоҳ тарафидан бўладиган ёрдамга эришувчи; Аллоҳнинг ёрдамига таянувчи.

Нафиса, Nafisa(ар.) – қадрли, қимматли, қадри баланд; марғуб, севимли.

Нафиқ, Nafiq(ар.) – яхшилик қилувчи, саховатли, мурувватли.

Нафиқа, Nafiqa(ар.) – “Нафиқ”нинг муаннас шакли.

Нашит, Nashit(ар.) – ҳаракатчан, иштиёқли, журъатли, тиришқоқ.

Нашита,Nashita(ар.) – “Нашит”нинг муаннас шакли.

Нақий, Naqiy(ар.) – покиза, озода; холис, самимий.

Нақийя, Naqiyya(ар.) – “Нақий”нинг муаннас шакли.

Нақиййуллоҳ, Naqiyyulloh(ар.) – Аллоҳнинг пок ва холис бандаси.

Неъматуллоҳ, Ne’matulloh(ар.) – Аллоҳнинг неъмати, марҳамати, муруввати; Аллоҳнинг марҳаматига сазовор банда.

Низомиддин, Nizomiddin(ар.) – Ислом динининг устуни (“Имодуддин” исмининг маънодош шакли).

Нобил, Nobil (ар.) – шарафли, обрўъли; наслдор, насли-насаби тоза; ҳусн хулқ, мақталган сифатлар билан муттасиф бўлган * Нобил ал-Ҳижозий ал-Маданий (тобеин, ишончли ҳадис ровийси).

Нобила, Nobila (ар.) – “Нобил”нинг муаннас шакли.

Нобиҳ, Nobih(ар.) – зийрак, ақлли; огоҳлантирувчи; шарафли, мартабаси улуғ.

Нобиҳа, Nobiha(ар.) – “Нобиҳ”нинг муаннас шакли.

Нодир, Nodir(ар.) – ноёб, қимматбаҳо; қадрли, ҳурматли.

Нодира, Nodira(ар.) – “Нодир”нинг муаннас шакли.

Ножий, Nojiy(ар.) – нажот топувчи, ғалаба қозонувчи, ютуққа эришувчи (“Муфлиҳ” исмининг маънодош шакли).

Ножия, Nojiya(ар.) – “Ножий”нинг муаннас шакли.

Нозим, Nozim(ар.) – тартибга солувчи, интизомли қилувчи; тартибли, одобли, интизомли.

Нозима, Nozima(ар.) – “Нозим”нинг муаннас шакли.

Ноил, Noil (ар.) – эришувчи, мақсадга етувчи * Ноил ибн Нажийҳ Абу Саҳл ал-Ҳанафий (кичик табаа тобеин, ҳадисларни Суфён Саврийдан ривоят қилган).

Ноила, Noila (ар.) – “Ноил”нинг муаннас шакли.

Ноир, Noir(ар.) – нурли, зиёли; чиройли, кўркам.

Ноира, Noira(ар.) – “Ноир”нинг муаннас шакли.

Носир, Nosir (ар.) – хайрли амалларга ёрдам берувчи, кўмаклашувчи.

Носира, Nosira (ар.) – “Носир”нинг муаннас шакли.

Носиҳ, Nosih(ар.) – насиҳат қилувчи, маслаҳат берувчи, ўзгаларнинг фойдасини кўзловчи; самимий, холис.

Носиҳа, Nosiha(ар.) – “Носиҳ”нинг муаннас шакли.

Нофеъ, Nofe(ар.) – манфаат келтирувчи, фойдали, манфаатли * 1) Нофеъ ибн Абдулҳорис ибн Холид ал-Хузоъий (саҳобий, Умар ибн Хаттоб уни Маккага омил (закот йиғувчи) қилиб тайинлаган), 2) Нофеъ ибн Утба ибн Абу Ваққос Молик ибн Уҳайб ибн Абдуманот ибн Зуҳро ал-Қуроший аз-Зуҳрий (кичик саҳобий, Саъд ибн Абу Ваққоснинг жияни), 3) Нофеъ Абу Абдуллоҳ ал-Маданий (тобеин, Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттобнинг мавлоси, ишончли ҳадис ровийси, машҳур фақиҳ, тобеинлар имоми), 4) Нофеъ ибн Абу Нофеъ ал-Баззоз Абу Абдуллоҳ (тобеин), 5) Нофеъ ибн Жубайр ибн Мутъим ибн Адий ибн Навфал Абу Муҳаммад ал-Қуроший ан-Навфалий (тобеин), 6) Нофеъ ибн Маҳмуд ибн Робийъ ал-Ансорий ал-Маданий (тобеин), 7) Нофеъ (тобеин, Омир ибн Саъд ибн Абу Ваққоснинг мавлоси).

Нофеъа, Nofe’a(ар.) – “Нофеъ”нинг муаннас шакли.

Нуайм, Nuaym (ар.) – “Наим”нинг кичрайтирма шакли * 1) Нуайм ибн Ҳаммор (саҳобий), 2) Нуайм ибн Ҳаззол ал-Асламий (саҳобий), 3) Нуайм ибн Масъуд ибн Омир Унайф ибн Саълаба Абу Салама (машҳур саҳобий), 4) Нуайм ибн Қаънаб ар-Риёҳий (катта тобеин), 5) Нуайм ибн Дижожа ал-Асадий ал-Куфий (катта тобеин), 6) Нуайм ибн Робийъа ал-Аздий (катта тобеин), 7) Нуайм ибн Абу Ҳинд Нуъмон ибн Ашйам ал-Ашжаъий ал-Куфий (тобеин), 8) Нуайм ибн Ҳанзала ал-Куфий (тобеин), 9) Нуайм ибн Зиёд Абу Талҳа ал-Анморий (тобеин).

Нуайма, Nuayma(ар.) – “Нуайм”нинг муаннас шакли.

Нужайм, Nujaym (ар.) – юлдузча (“Нажм”нинг кичрайтирма шакли).

Нужайма, Nujayma(ар.) – “Нужайм”нинг муаннас шакли.

Нурали, Nurali(ар.) – “Нур” ва “Али” исмлари бирикмаси.

Нураҳмад, Nurahmad(ар.) – “Нур” ва “Аҳмад” исмлари бирикмаси.

Нурвалий, Nurvaliy(ар.) – “Нур” ва “Валий” исмлари бирикмаси.

Нурвафо, Nurvafo(ар.) – “Нур” ва “Вафо” исмлари бирикмаси.

Нургул, Nurgul(ар.-фт.), (а.и.) – нурли, саодатли; гулдек гўзал.

Нуржамол, Nurjamol(ар.), (а.и.) – нурли, истараси иссиқ ва чеҳраси очиқ, чиройли.

Нуржаҳон, Nurjahon(ар.-фт.) – дунёдаги бахтли, саодатли банда.

Нуриддин, Nuriddin(ар.) – Ислом динининг нури (“Зиёвуддин” ва “Шамсуддин” исмларининг маънодош шакли).

Нурииймон, Nuriiymon(ар.) – иймон нури.

Нуриислом, Nuriislom(ар.) – “Нуриддин” исмининг бошқа кўриниши (Аслида “Нурулъислом” бўлиши лозим).

Нурий, Nuriy(ар.) – нурли, толеъи баланд, саодатли, бахтли, омадли.

Нуринисо, Nuriniso(ар.) – аёлларнинг энг нурлиси, энг гўзали, энг саодатманди.

Нурия, Nuriya(ар.) – нурли, зиёли; бахтли, омадли, саодатли.

Нурзиё, Nurziyo(ар.) – “Нур” ва “Зиё” исмлари бирикмаси.

Нуркамол, Nurkamol(ар.) – “Нур” ва “Камол” исмлари бирикмаси.

Нуркарим, Nurkarim(ар.) – “Нур” ва “Карим” исмлари бирикмаси.

Нуркомил, Nurkomil(ар.) – “Нур” ва “Комил” исмлари бирикмаси.

Нурмаҳмуд, Nurmahmud(ар.) – “Нур” ва “Маҳмуд” исмлари бирикмаси.

Нурмурод, Nurmurod(ар.) – “Нур” ва “Мурод” исмларининг бирикмаси.

Нурмуҳаммад, Nurmuhammad(ар.) – “Нур” ва “Муҳаммад” исмларининг бирикмаси.

Нурмўмин, Nurmo’min(ар.) – “Нур” ва “Мўмин” исмларининг бирикмаси.

Нуролим, Nurolim(ар.) – “Нур” ва “Олим” исмларининг бирикмаси.

Нурсаид, Nursaid(ар.) – “Нур” ва “Саид” исмларининг бирикмаси.

Нурсалим, Nursalim(ар.) – “Нур” ва “Салим” исмларининг бирикмаси.

Нурсулайм, Nursulaym(ар.) – “Нур” ва “Сулайм” исмлари бирикмаси.

Нуруллоҳ, Nurulloh(ар.) – Аллоҳнинг нури – раҳмати ва ҳидоятига сазовор банда.

Нурфайз, Nurfayz(ар.) – “Нур” ва “Файз” исмларининг бирикмаси.

Нурқобил, Nurqobil(ар.) – “Нур” ва “Қобил” исмлари бирикмаси.

Нурқосим, Nurqosim(ар.) – “Нур” ва “Қосим” исмлари бирикмаси.

Нурҳаё, Nurhayo(ар.), (а.и.) – “Нур” ва “Ҳаё” исмлари бирикмаси.

Нурҳаёт, Nurhayot(ар.), (а.и.) – “Нур” ва “Ҳаёт” исмлари бирикмаси.

Нусайба, Nusayba(ар.) – “Насиба”нинг кичрайтирма шакли.

Нусрат, Nusrat(ар.), (а.и.) – ёрдам, кўмак; ғалаб, зараф.

Нусратуддин, Nusratuddin(ар.), (э.и.) – “Насриддин” исми билан маънодош.

Нусратуллоҳ, Nusratulloh(ар.), (э.и.) – Аллоҳнинг ёрдами, кўмаги, нусрати (“Насруллоҳ” ва “Авнуллоҳ” исмларининг маънодош шакли).

Нуъмон, Numon (яҳ.) – илтифотли, мурувватли, саховатли, лутф-карам эгаси * 1) Нуъмон ибн Башир ибн Саъд ибн Саълаба ибн Жулос Абу Абдуллоҳ ал-Ансорий ал-Хазаражий (саҳобий), 2) Нуъмон ибн Муқоррин (ёки Муқрин) Абу Амр ал-Музаний (саҳобий), 3) Нуъмон ибн Мурра ал-Ансорий ал-Маданий (катта тобеин), 4) Нуъмон ибн Абу Айёш Абу Салама ал-Маданий (тобеин), 5) Нуъмон ибн Солим ат-Тоифий (тобеин), 6) Нуъмон ибн Амр ибн Муқоррин (тобеин), 7) Нуъмон ибн Собит Абу Ҳанифа ат-Таймий ал-Куфий (кичик тобеинлар билан замондош бўлган, машҳур фақиҳ, Ҳанафий мазҳабининг асосчиси).

Нуҳ, Nuh (яҳ.) – ақлли, доно; тинч; вазмин, * 1) Нуҳ алайҳис салом (Аллоҳ таолонинг улул азм пайғамбарларидан), 2) Нуҳ ибн Абу Билол ал-Хайбарий ал-Маданий (кичик тобеин, Муовия ибн Абу Суфённинг мавлоси), 3) Нуҳ ибн Соъсоъа ал-Маккий ал-Ҳижозий (тобеин), 4) Нуҳ ибн Абу Марям Абу Исмат ал-Марвазий (катта табаа тобеин), 5) Нуҳ ибн Заквон ал-Басрий (катта табаа тобеин).

Нуҳа, Nuha(ар.), (а.и.) – ақлли, оқила; одобли.

Ҳозир сайтимизда 27 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ