1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Сайтдаги исмларнинг истилоҳи

1 – Ушбу китобда Ислом оламида ўзларининг беқиёс хизматларини кўрсатган, келаси мусулмон учун иймон ва тақвода ўрнак саналувчи уч авлод вакиллари – саҳобалар, тобеинлар ва табаа тобеинларнинг исмларини келтиришни лозим топдик. Мазкур уч авлод вакиллари салафлар деб аталади. Бундан ташқари баъзи муфассир, муҳаддис ва фақиҳларнинг исмларини ҳам ўрин олган.

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш лозимки, саҳобалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ҳамсуҳбат бўлган, у зотни кўрган кишилар саналади. Тобеинлар саҳобаларни кўрган, улардан таълим олган кишилардан. Табаа тобеинлар эса тобеинларни кўрган, улар билан ҳамсуҳбат бўлган авлод вакилларидир.

2 – Ушбу китобда баъзи арабча исм ва сўзлар ўзбек тили нуқтаи назаридан олинди. Масалан, “Ансор” исми кўплик шаклида ҳисобланади. Биз унинг муаннас шаклини “Ансора” тарзида бердик. Шунингдек, “Фаъувлун” вазнида ясаладиган исмларнинг музаккар ва муаннас жинси аслида бир хил бўлади. Лекин биз музаккарни “Шакур”, “Ваҳуб” муаннасни “Шакура”, “Ваҳуба” деб келтирдик.

3 – Музаккар – эркакларга нисбатан ишлатилади.

Муаннас – аёлларга нисбатан ишлатилади.

Бирон исмнинг “муаннас шакли” дейилса, ўша исм аёлларга нисбатан қўлланилишини англатади. Масалан, “Зокир” исми музаккар жинсда, унинг муаннас шакли “Зокира”дир.

4 – Ушбу китобда қабул қилинган қисқартмалар қуйидагилардан иборат:

(ар.) – арабча.

(ўз.) – ўзбекча.

(форс.) – форсча.

(фт.) – форс-тожик.

(қад.яҳ.) – қадимги яҳудийча.

(а.и.) – аёллар исми.

(э.и.) – эркаклар исми.

* – ушбу белгидан кейин саҳобий, тобеин, табаа тобеин ёки уламоларнинг исми келтирилади.

Ҳозир сайтимизда 73 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ