1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Фарзанд тарбиясида телевидиниянинг таъсири

Инсоният пайдо бўлибдики, фарзанд тарбияси энг долзарб масалалардан бири бўлиб келмоқда. Ҳар қандай жамият, тузумда келажак авлод тарбияси, истиқболи бирламчи вазифалардан ҳисобланади.

 Керак бўлса айтиш жойизки, бу биологик инстинкт бўлиб, Аллоҳ томонидан барча яратилувчиларга тақдим этилган иноят ҳисобланади.

 Турли хил даврларда, кишилик жамиятларида фарзанд тарбиясига бўлган эътибор турли даражада бўлган. Қайси жамият ўз наслининг истиқболини ўйламас экан ана ўша жамият инқирозга учраши, парокандаликка юз тутишига тарих саҳифалари орқали кўп бора гувоҳи бўлганмиз.

 Бир неча юз йиллардан бери онгимизга сингиб борган ислом мафкураси таълимоти миллийлигимизга кўчиб, асрлар давомида шонли Мовароуннаҳрни дунёга танитиб келган. Ҳозирги кунда ҳам дунё тан олишда давом этаётган буюк аллома-ю, донишмандларимиз ана шу тарбия ва маънавий меърос туфайли шу даражага эришишганлиги ҳеч кимга сир эмас.

 Рус истилосини бошланиши ва шўъро тизимини ҳокимият тепасига келиши, ўлкада юз йиллаб тажрибага эга бўлган тарбия воситалари, унга бўлган эътиборни ўзгаришига таъсир қилмасдан қолмади. Шу йиллар давомида дийнимиздан, маънавиятимиздан узуб қўйишга қилинган ҳаракатлар кишиларда маънавий-мафкуравий имунитетни сусайишига, менталитетимизга ёд бўлган унсурларни жуда жадал равишда юртимизга кириб келишига сабабчи бўлди. Абдулла Авлоний томонидан ўтган аср бошларида “Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир” деб янграган насиҳат ҳозирги кунимизга жуда мос тушади.

 Бугунги кун болалари тарбияни ота-она, ўқитувчи, газета, журнал, ана боринг китоблардан эмас, балки телевединие – аллақандай сериаллардан олаётгани келажак авлоднинг фожеасига айланмаса бўлди.

 Тарбиявий моҳияти жиҳатидан ўта савиясиз бўлган сериаллар, киноларни айнан тарбияси эндигина шаклланаётган болалар, ўсмирлар ва вояга етмаганлар телевизор кўрадиган вақтда бериб борилиши, уларнинг онгига, дунёқарашига жиддий таъсир ўтказиши мумкин. Бу бир неча йиллардан сўнг салбий натижаларни бериш эҳтимоли каттадир.

 Аввалига савияси жуда-жуда саёз бўлган Жанубий Америка сериаллари ҳаётимизга кириб келди. Улардан қутулганимизга шукур қилиб улгурмасимиздан телеэкранлардан Туркиянинг Европа маданиятини, натурализим, беҳаёлик, оммавий маданиятни тарғиб қилувчи сериаллари ўрин ола бошлади.

 Мана бир неча йиллар бўлди, корейс сериаллари телевидинияда монополияга эга бўляпди. Уларга фақатгина ўзбек сериаллари рақобатчилик қиляпти.

 А Савияси паст фильмларга ўрганиб қолган халқимизга ҳозирги корейс сериаларини, айниқса тарихий сериалларни жуда мазмунли, қизиқарли ва кишилар таъбири билан айтганда "Кўришга арзийдиган" мақомига чиқариб қўйишди.

 Аслида хам шундайми? Абдула Авлонийнинг юқорида келтирган машҳур насиҳатини эсдан чиқармаслигимиз шарт. Ёд унсурларни, ёд маданиятни халқимиз онгига сингдирилиши, ўзлигимизни, миллий қадриятларимизни, диний–эътиқодий мафкурамизни бузилишига, ёш авлодни тарбиялаш пойдеворини дарз кетишига сабаб бўлишимизни унутмаслигимиз керак.

 - Корейс сериалида балоғат ёшига етмаган қиз отаси – Қиролга ўзини унаштириб қўйишини сўраб ҳарҳаша қилиши, аразлаб овқат емай қўйиши;

 - Ватанга садоқат руҳини йўқлиги, яъни, Қирол ўзи яхши кўрган кишини ўлимида гумон қилинганлиги сабабли Ватанига уруш ҳолатида турган, душман тарафга ўтиб кетилишини оддий холлиги;

 - Сеҳр-жоду, фолбинликнинг тарғиб қилиниши;

 - Энг асосийси, Давлатга, қонуний тизимга кишиларнинг қуролли қаршилигини тарғиб қилиш. Терроризм ғояларини рағбатлантирилиши каби ёд унсурлар фарзандларимизнинг онгига сингдириб борилаётганига беэтибор қарашимиз, ўз натижасини бермасдан қолиши мумкин эмас;

 - Муҳаббат, ота-онага муносабат, фарзандлар қадри каби нозик саҳаларга енгил елпи қарашни тарғиб қилиниши каби ёд унсурлар фарзандларимизнинг онгига сингдириб борилаётганига беэтибор қарашимиз, булар албатта тасирсиз, ўз натижасини бермасдан қолиши мумкин эмас

 Шунингдек, болалар кўриши учун мўлжалланган Европа эртаклари, бадиий образи асосида тайёрланган “Мерлин”, “Изтопар” каби сериалларда сеҳр–жодуни тарғиб қилиниши, киши онгида муғоналикка ҳавас руҳини пайдо бўлишига, мақсадга жуда осонлик билан эришиш, бойликка ҳирс каби ўзида зарарли таассуротлар қолдирадики, бу нарсалар диний эътиқодимизга, маънавиятимизга, минталитетимизга зид қарашлар ҳисобланади.

 Ушбу масалаларда ота-оналар, тарбиячилар ва телевидинияга масъул бўлган шахслар бош қотириши зарур. Унутмаслигимиз керак: “Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир”.

Акбаржон Абдулмажид

Ҳозир сайтимизда 39 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ