1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Золушка ифори

Агар Золушка қашшоқ ва омадсиз бўлганида унга шаҳзода уйланар эдими? Агар унинг опалари гўзал бўлиб, бироқ омадсиз бўлганида, шаҳзода қайси бирларини танлар эди?
Ўзимга яқин бўлган инсонни учратсам албатта бахтли бўламан, деб ўзингизни ўзингиз алдамаяпсизми? Ҳозирги ҳолат эса муносабат йўқлиги ёки бори ҳам кўнгилдагидек эмаслигиданми? Агар бу масалалар сизни қизиқтирса, мен 42 йил давомида ёлғиз қолган ва оилавий жуфтлар психологи бўлиб ишлаб, кашф қилган нарсаларим сизга ҳам қизиқ бўлар.
Никоҳда ўз бахтини топганларнинг кўпи никоҳдан олдин, яъни ўз жуфтини топишидан олдин ҳам бахтли бўлишган! Бахтли одамлар - бахтга тўла оила барпо эта оладилар. Бахтсизлар эса, умуман оила қурмайди ёки оила қурса ҳам оиласидан бахт топа олмайди.
Гарчи Золушканинг ҳаёти оғир бўлса ҳам, у ички дунёси муҳаббатга тўла, бахтиёр эди. Шаҳзода ҳам шундай бўлган. “Ва улар бахтли ва узоқ умр кечирдилар”, яъни бу никоҳ туфайли эмас, балки иккита бахтли инсон учрашиб, оила қургани учундир.
Мен мижозларимдан такрор-такрор эшитадиганим: “Бахт учун муносабатлар керак”. Мен эса уларга такрор-такрор жавоб қиламан: “Ҳозирдан бошлаб бахтли бўлишни ўрганинг ва ўшанда сиз излаган муносабатларни топишингиз мумкин”.
Агар ўйлаб кўриладиган бўлса бу ақлга ҳам тўғри келади. Агар сиз бахтли бўлсангиз, аслида ўзи бахтсиз бўлганга маҳлиё бўласизми? Қаёқда...
Агар сиз ўз бахтингизни қайсидир бир инсонга боғлиқ ва қарам деб билсангиз, сиз унга ўзингизнинг ҳис-туйғуларингиздаги бахтиёрлик маъсулиятини ҳам унга топширган бўласиз.
Агар Сизнинг бир-бирингизга бўлган муносабатларингизда ҳар иккингизнинг кўнглингиз жуда нозик бўлса, яъни эҳтимол у ҳам сизга ўхшаб, ўзининг хотиржамлиги учун маъсулиятни сизга топширмоқчи бўлаётгандир, сиз эса унга. Бу бир-бирига боғлиқ муносабатлар деб аталади, яъни бу бахтсиз ва “узоқ ва бахтли” умр кўра олмайдиган тури демакдир.
Шубҳасиз, ажойиб муносабат ва шарт-шароитларни исташда ҳеч қандай ёмонлик йўқ. Аммо, Сиз бахтсиз бўлсангиз, ажойиб муносабатларни топишингиз ҳам амри маҳолдир. Агар Сиз мухаббатингиз, бахтингиз, ютуқларингиз ва қизиқишларингизни жуфтингиз билан баҳам кўрмоқчи бўлсангиз, Сиз бахтлисиз. Сизни бахтиёр қиладиган муносабатларни излаётган бўлсангиз Сиз бахтиёр эмассиз.
Золушкага қайтамиз. У севадиган ва ғамхўр қиз эди, у ўгай онаси ва унинг қизлари бахтиёр бўлиши учун роса тиришар эди. Бироқ, уларни рози қилиш мушкул эди. Нега? Чунки, улар баджаҳл, мижғов, жанжалкаш эдилар ва Золушкани ўз бахтлари учун маъсул қилиб қўйдилар. Агар улар ўзларининг тасаввурлари бўйича, ўзлари ва бошқалар билан бўлган муносабатлари туфайли бахтсиз бўлса, улар учун Золушканинг ажойиб ва яхши хислатлари ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмайди.
Буларнинг ҳаммаси ҳозирги кун муносабатларига ҳам тегишли. Мен жуфти қандай ҳаракат қилишидан қатъий назар ҳеч қачон бахтли бўла олмаган кўп одамлар билан ишлаганман. Булар ҳаётлари учун маъсулиятни олишлари ўрнига ўзлари ва бошқаларни айблаб, ҳамон ғам-андуҳга тўлиб-тошиб, бўшлиқ ёки ёлғизлик ҳатто зарда ва жоҳилликларида қолаерадилар. Ўзларининг бахтсизлигини ташқаридан излашни давом эттираверар экан, улар ҳеч қачон бахтли бўла олишмайди.
Бахтсизликдан чиқиш учун, ўзининг шод-хуррамлиги ва ғам-андуҳлари учун юз фоиз маъсулиятни ўзига олишни ўрганиш лозим. Буни ҳар ким ўзи ўрганиб олиши мумкин, аммо Сиз сохта нарсаларга ишониб, бахтли бўлиш учун керакли муносабатлар, шарт-шароитлар муҳаё бўлиши шарт деб билсангиз, ҳеч қачон ўзингизда ўрганиш учун рағбат топа олмайсиз.

Muslim Village материаллари асосида
Абу Муслим тайёрлади

Ҳозир сайтимизда 29 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ