1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Суннат бўйича совғаларни қандай ҳадя қилиш керак: 18 та қоида

Динимиз - тинчлик, муҳаббат ва раҳм-шафқат динидир. Муҳаббатни тарқатиш унинг ажралмас қисмидир, совғалар унинг воситаларидан биридир. Совға бериш - муҳаббатимизни намоён этиш ва эзгу ишлар учун Аллоҳ таолонинг розилигига эришиш учун соф қалбдан совғалар бериш  суннатидир.
«Бир-бирингизга ҳадя беринг, муҳаббатларингиз ортади» (Бухорий «ал-Адаб ул-Муфрад»да ривоят қилган).

Исломда совға бериш одоб-ахлоқи ва совғаларни топшириш ва қабул қилиш бўйича муайян қоидалар мавжуд:

1. Совғани топширишдан асл мақсад - тинчлик, муҳаббат ва дўстликни тарқатиш ва муносабатларни мустаҳкамлаш орқали Аллоҳнинг розилигига интилишдир. Шунинг учун, совға шундай танланиши керакки, яхши ҳис-туйғуларни етказиб берсин, ҳеч қандай тарзда ҳақорат қилмасин ва хафа қилмасин.
2. Совғаларни шахсан, ёлғиз қолганда беринг, омма орасида эмас. Сиз совға берган одам берилган совғани қачон ва қандай вазиятда очишни танлаш ҳуқуқига эга бўлиши лозим.
3. Совғани қабул қилгандан сўнг дарҳол совғани топширган шахснинг олдида уни четга олиб қўйиш керак эмас, бу уни хафа қилиши мумкин. Совға берувчининг йўқлигида уни бир четга олиб қўйиш мумкин.
4. Совға беришда ўртачаликка риоя қилиш керак, керагидан ортиқча (бу ноқулай аҳволга солиб қўйиши мумкин) ва жуда кичик (бу бепарволик намойиш этиши ва хафа қилиши мумкин) совға бермаслик лозим. Лекин бу сизнинг эътиборингизни нархга, совғанинг миқдорига қаратишингиз керак дегани эмас. Совғадаги энг муҳим қиймат самимийликдир.
5. Агар бирор киши совғани рад этса, рад этиш сабаби ҳақида ҳурмат билан сўрашингиз ва уни келажак учун ёдда тутишингиз керак. Агар нотўғри тушуниш ва асоссиз тахминлар туфайли совға рад этилса, гапни охирига етказиш ва вазиятни тушунтириш тўғри бўлади.
6. Совғани тақдим этишнинг сабаби фақат муҳаббат ва ҳурмат бўлиши керак, ўз эҳтиёжлари ва истакларини тўлдириш истаги эмас.
7. Қандайдир фойда олиш мақсадида тақдим этилган совға совға эмас, бу пора ҳисобланади.
8. Агар совға бериш нияти абадий дунёда тавба қилиш бўлса, унда бу совға эмас, бу садақа ҳисобланади.
9. Сиз ишонадиган, иймонли ва хайрихоҳ одамлардан совға қабул қилиш тўғри бўлади.
10. Унинг мавжудлиги одамни ноқулай вазиятга солиб қўйиши мумкин бўлган совға тақдим этмаслик лозим, совға малоллик туғдирмаслиги керак.
11. Берилган совғага беписанд муносабатда бўлмаслик керак. Лекин олинган совға билан мақтаниш ва кеккайиш ҳам жоиз эмасс. Совға совға билан жавоб бериш лозим. Агар жавоб тариқасида совға бериш учун маблағлар бўлмаса, ҳеч бўлмаса миннатдорчилик билдириш керак. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам одамларга миннатордчилик билдирмаган киши Аллоҳ таолога ҳам миннатордчилик билдирмайди деб ўргатганлар.
12. Совғани унинг арзонлиги, сифатсизлиги ёки кичиклиги сабабли рад қилмаслик керак.
13. Мағрурлик ёки такаббурлик туфайли совғани рад этиш мумкин эмас.
14. Бирор киши орқали совға юборганда бу одам ишончли эканлиги ва уни қабул қилувчига етказишига ишонч ҳосил қилинг.
15. Совға топширилгандан кейин совға берувчининг олдида унинг нархи, сифати ва ҳ.к. ҳақида савол бермаслик лозим.
16. Совғани бошқаларга бериш ёки қайта совға қилиш мумкин. Совға топширилгандан кейин совға эгаси ундан истаганича фойдаланиши мумкин.
17. Совғани қайтариб беришни талаб қилиш тақиқланади.
18. Ҳаром нарсаларни совға қилиш тақиқланади.
Биз Аллоҳдан бу ва кейинги дунёдаги совғаларнинг энг яхшисини бериш учун яхши ният ва амалларимизни қабул қилишингизни сўраймиз.

Абу Муслим таржимаси

Ҳозир сайтимизда 33 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ