1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Қаттиққўл устозлар яхши таълим берадилар

Қачонлардир, баъзи бир хатоликларга дуч келганимизда бизни аҳмоқлар деб хақоратлайдиган устозимиз бўлар эди. Украинадан ташриф буюрган Джерри Якупчинский бизнинг оркестрда дирежёр бўлиб, жуда жаҳлдор ва қаттиққўл инсон эди. Агар кимдир бирон нотада адашса, бутун оркестрни тўхтатиб: “Ораларингизда ким кар?” дея бақирар эди. У бизни бармоқларимиз қонга белангунча машқ қилишга мажбур қиларди. Машқ давомида бармоқларимизни ва қўлларимизни тинмай қалам билан тўғирлар эди.Бугун бундай устозни ишдан бўшатиб юборган бўлишар эди. Аммо бир неча йил олдин у оламдан ўтганда, уни барча ҳурмат ва эҳтиром билан эсга олди. Дунёнинг турли бурчагидан устозни ёд этиш ниятида 40 йил ичида тўплаган барча шогирд ва хамкасблари ўзларининг эски мусиқа асбоблари билан Нью-Жерсидаги уйига тўпланиб, концерт уюштирдилар. Мен ҳам аллақачон унитилган эски альтимни олиб уларга қўшилдим. Ўша куни биз томонимиздан уюштирилган концерт пардалари кўтарилганда, саҳнада Нью Йорк филормония оркестридан кам бўлмаган симфоник оркестрни кўриш мумкин эди.Ўша қаттиқ қўл ва қари устозимга  нисбатан қандайдир туйғу жўш уриб кетиши мени ҳайратлантирди. Сабаби, биз уни жаноб К деб атардик. Аммо мени яна ҳам ҳайратлантирган нарса: унинг шогирдлари катта муваффақиятга эришганидир. Бир қанчамиз мусиқачи бўлиш етишдик, аксарият шогирдлари эса бошқа соҳаларда, яъни ҳуқуқшунослик, илмий таълим ва медицинада фаолият олиб бормоқдалар. Олимларнинг фикрича, мусиқий таълим инсонларни ўқишдаги ютуқларига ижобий таъсир кўрсатар экан. Ўсмирлик чоғимизда бизни қийнаган устозимизга кечикиб бўлса, ҳам ўз миннатдорлигимизни шу йўл билан билдирсак бўлади.

АҚШдаги миллий таълим тизими,  ҳозирги кунда  бизни  уялтирадиган даражада.  Сабаби бизнинг ўқувчилар бошқа давлатдаги тенгдошларидан таълим бўйича ортда қолмоқдалар. Америкалик 15 ёшли ўқувчилар физика ва аниқ фанлар бўйича 12 давлатдан,  математика бўйича эса 17 давлатдан ортда қолмоқда. Улар нафақат Осиёдаги тенгдошларидан, балки Финляндия, Эстония ва Нидерландия ёшларидан ҳам ортда. Америкадаги сифатсиз таълим тизими туфайли китоб чиқариш, ўқув машғулотлари ва консультацияларни ташкиллаштириш орқали бутун бир индустрия оёққа турмоқда. Шу масала юзасидан бир савол пайдо бўлади, яъни америкалик ўқитувчилар қаерда хато қилмоқдалар, нимада адашмоқдалар?

Шу ўринда яна бошқа савол ҳам туғилади? Жаноб К нимада ҳақ эди? Бугунги кундаги педагогика билан бизнинг фикрга кўра, таълим бериш усулларига умуман қарши чиққан қаттиққўл устоздан нималарни ўзимизга ўзлаштиришимиз мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, жаноб Кдан биз кўп нарсаларни ўрганишимиз мумкин. Унинг илм бериш услуби билан таълимдаги янгиликларнинг мусиқадан тортиб математика ва тиббиётгача ягона тизимини жорий қилиб, аввалги таълимни тиклаш лозимдир. Нафақат анъанавий, балки олдинги таълимни, яъни қачонлардир биз болалигимизда ўзимизда синалган, кучли талабларга ва қаттиққўлликка асосланган тизимни тиклашдир. Бунинг оддийгина сабаби, бу таълим тизими жуда катта самара берган.

Бу фикр билан сизга ўқувчиларни ҳақоратлаш керак деган фикрни айтишдан йироқмиз. Бундай ҳақоратларни ўз фарзандимизга ҳам раво кўрмаймиз. Аммо бу таклифларни қуйидаги илмий маълумотлар билан тушунтириш мумкин. Изланишлар натижаси шуни кўрсатадики, мақтов болаларнинг ўзига бўлган ишончини камайтиради, қатъийлик ва тиришқоқлик эса келажакда яхши натижаларга эришишга йўл очади. Сўнгги ўн йилликдаги американинг таълим тизими бу қарашларга умуман зид келмоқда. Умумий фикрга кўра, устозлар таълим беришни, ўқувчилар онгига сингдириш эмас, балки уларни аниқлаб, топиб, юзага чиқариш керак. Бугунги таълим жараёнида анъанавий таълим ва ёд олиш тизими, бошқача қилиб айтганда, “толиққунча ёдлаш” бекор қилинди. Сабаби булар боланинг ижод қилишга бўлган мия фаолиятини сусайтиришга олиб келади, деб ҳисобланди.

Сўнгги изланишларга кўра, бу қараш хато ҳисобланмоқда. Сабабини эса, саккиз йўналиш билан танишганингиздан сўнг тушуниб оласиз. Истасангиз буни мурожаатнома ёки аввалги устозимнинг шиори ёки замонавий илмий далил деб аташингиз мумкин.

1. Озгина оғриқ зарар қилмайди.

Психолог Андерс Эриксон машҳуриликка қуйидаги назария орқали эришган. Унинг фикрича, ҳақиқий касбий фаолитга эга бўлиш учун 10 минг соат амалий машғулот ва машқлар зарур бўлар экан. Бу назарияни шунингдек, Малкольм Гладуэлл “Дахолар ва аутсайдерлар” асарида ҳам эътироф этган. Одатда эътибор берилмаган қуйидаги изланишлар ҳам жуда муҳимдир. Доктор Эриксон ўзининг 2007 йилда Гарвард бизнес мактаби журналида чоп этган мақоласида шундай фикр билдирган: “Ҳақиқий билимга эришиш учун устоз ҳам шогирди билан бирга ҳаракат қилиб, унга ёрдам бериши, шу билан бирга у билан толиқиши лозим”. У ўз изланишлари давомида етакчи мутахассислар ҳисобланган скрипкачи ва хирург, дастурчи ва шахматчиларнинг ишларини таҳлил қилиб чиқди. Бундан шундай хулосага келдики, яъни улар ўзларига устоз танлашда меҳрибон, таъсирчанларини эмас, балки қаттиққўлларини афзал билишган экан.

2. Ўқувчи, тинмай машқ қил.

Ҳиндистонлик ўқувчилар ёд олиш ҳисобига саводхонлик бўйича  миллий мусобақаларда кўплаб тенгдошларидан олдинда, аммо кўр-кўрона ёдлаш ҳозирги кунда урф бўлмай қолган. Бундай маданият Хитойда ҳам шаклланган бўлиб, ўқувчилар асосан математикани яхши ўзлаштирар эканлар.  Америкалик ўқувчилар эса, математика бўйича жуда нўноқ ҳисобланадилар. Сабаби, улар қўшиш ва айришни яхши эплолмайдилар, улардан жуда озчилик карра жадвалини мажбурий ёд оладилар. Техас университети ўқитувчиси Уильям Клемм АҚШ таълим тизими ёд олишга нисбатан қабул қилинган салбий муносабатдан воз кечиш керак, деб фикр билдиради. Ҳатто, АҚШнинг таълим вазирлиги ушбу ҳолатдан жиддий хавотирга тушган. Вазирлик ўзининг 2008 йилги ҳисоботида АҚШ мактабларини жиддий танқид қилиб, ўқувчиларнинг математикага оид масалаларни еча олмаслигини таъкидлаган. (Ҳисоботда ушбу масала 17 марта тилга олинган). Таълим вазирлиги мутахассисларининг таъкидлашларича, мактаблар аввалгидек ўқувчиларнинг ёдлаш, қайтариш ва машқ қилиш услубига қайтиши лозим.

3. Хатоларсиз  ўқиш бўлмайди.

Хатолар ва нохушликлар таълим жараёнининг ташкил этувчи омили эканини англаган болалар одатда яхшироқ ўқишади. 2012 йилда 111 француз олтинчи синф ўқувчисига қийинроқ бўлган вазифани юклатишди. Бу ҳарфларнинг ўрнини ўзгартириш йўли билан янги сўзлар ясаш вазифаси эди. Тажриба давомида танлаб олинган бир гуруҳ болаларга омадсизликка учраш мумкинлиги, масалани қайта ишлаш усули ўқув жараёнидаги одатий ҳолат  ҳисобланиши тушунтирилди. Шундан кейин, мазкур болалар берилган вазифаларни бошқа гуруҳдагиларга қараганда юқори кўрсаткичларни кўрсатган ҳолда бажардилар.

Ўйлашимизча, биз омадсизлик болаларни жароҳатлаб, уларнинг ўз кучларига бўлган ишончини сўндиради, деб хавотирланамиз. Бундай ҳолда биз хато фикрлаган бўламиз. Bowling Green State университети 2006 йилда ўтказилган тажрибада Огайо штатининг 31 ўқувчисини коллежга қабул қилиш учун суҳбат асосида аниқладилар. Ўқувчилар орасидаги энг паст балл тўплаганлари ҳам “ўз белгилаган йўлидан қайтишмади ва узоқ вақт ўзига бўлган ишончини сўндирмадилар”. Тадқиқот натижасида педагогларни энг кучли ва энг сусткаш ўқувчиларни аниқлашдаги “салбий натижалар” хавотирга солмаслиги керак, деган хулосага келинди.

4. Қаттиққўллик меҳрибонликдан афзал.

Айтингчи, ниманинг эвазига устоз омадга эришади? Бу саволга жавоб топиш мақсадида профессор Мери Поплин бошчилигидаги бир гуруҳ олимлар беш йил мобайнида South Central ва Wattsга ўхшаш жойларда энг яхши ўқитувчиларнинг фаолиятини ўрганишди. Биринчи хулосага кўра, Поплин: “Уларнинг ҳар бири қаттиққўл эди ва ҳеч биримиз буни кутмагандик”, - дейди. Олимларнинг тахминига кўра, энг яхши устозлар ўқувчини билимларга етказиш йўлида  семинарларда муҳокама қилиш усулларидан фойдаланганлар.  Яна шуниси маълум бўлдики, кўп устозлар ўз машғулотларини батафсил тушунтириш кўринишида маъруза тарзида ўтказишган. “Энг асосийси, уларнинг ҳар бири: “Синфимдаги ҳар бир ўқувчи талаб қилинганидан ёмонроқ ўқишади ва мен уларга ёрдам бериш учун жавобгарман. Бу эса менинг қўлимдан келади”, - дея фикр билдирганини тасдиқлайди профессор Поплин. У тўртинчи синф ўқувчисининг фикрини қуйидагича тушунтиради: “Мен биринчи, иккинчи ва учинчи синфдалигимда устозларим менга энагалик қилишарди. Мен эса доим кўз ёш тўкиб юрардим. Мисис Т.нинг синфига тушганимда эса, у менга бу ишларимни тугатишни тайинлаб ўқишга киришиш кераклигини тушунтирди. Менимча, улар ҳақ эдилар. Мен кўпроқ шуғулланишим керак”.

5. Ижодкорликни ўрганса бўлади.

Анъанавий усулларнинг инкор этилишига сабаб, улар боладаги ижодкорликни йўқотади, деб ҳисоблашган.  Филадельфиянинг Темплекс университети психология ўқитувчиси, профессор Роберт Вайсбергнинг изланишлари эса бунинг аксини кўрсатди. Профессор Роберт Вайсберг  Томас Эдисон, Фрэнк Ллойд Райт ва Пикассо сингари даҳоларнинг қобилиятларини ўрганиб, уларда туғма даҳолик мавжуд бўлмаган, деган хулосага келди. Бундай инсонлар ўз устиларида жуда қаттиқ иш олиб борадилар ва кўплаб қийинчиликларни енгиб ўтиб, ўзгалар кўзига бир ёғду ёки улкан кашфиётдай туюладилар.

Масалан, Вейсберг Пикассонинг 1937 йилда яратилган “Герника” асарини ўрганиб чиқди.  Ушбу сурат янги ва оригинал ишланган асар ҳисобланади. Вейсбергнинг аниқлашича, ушбу сурат Пикассонинг аввалги ишлари билан бевосита боғлиқ экан. Хусусан, у Гоянинг асарларини алоҳида эътибор билан ўргангани аниқланди. Професорнинг фикрича, асосий хулоса шуки, “Аввало бирор нарсага киришиш, сўнг эса шу соҳада нимадир яратишингиз мумкин. Яратувчанлик ҳам предметни чуқур ўрганишга асосланган ва айнан шуни сиздан мусиқа устозингиз талаб қилган”.

6. Қатъийлик – истеъдод нишонаси.

Пенсилвания университети психология профессори Анджела Дакуорт  ўз изланишлари давомида 2800 дан ортиқ ҳар хил турдаги қобилият эгаларини ўрганиб чиқди. Уларнинг орасида орфография конкурси ғолиблари, университет юқори курслари, ҳарбий академия талабалари ҳам бор эди.  Унинг изланишлари шуни кўрсатдики, қатъийлик  муваффақиятнинг асосий гаровидир. Аммо қатъийликни истеъдод билан ҳеч қандай ўхшашлиги йўқ, балки улар бир бирига зиддир.

Профессор Дакуорт илмий фаолиятини ўрта мактабда математика ўқитувчиси бўлиб бошлаган. 2013 йил у “Мак Артур стипендияси” – “Даҳолар гранти”га сазовор бўлган. Олим қатъиятлик шкаласини ишлаб чиқди.  Инсон ўзини шу шкала бўйича баҳолаганда, улар ўзларини “Мен бошлаган ишимни охирига етказаман” ёки “Бир йилда бир неча янги ишлар билан шуғулланаман” деб сингдирадилар. Ўз изланишларини Вест Пойнт ҳарбий академиясининг абитурентларида синаб кўриб, шундай хулосага келдики, улардан қайси бирининг ана шу шкала бўйича тиришқоқлиги юқори бўлса, уларни ёзги машғулот лагерларидан камроқ ҳайдашар экан.

Дакуорт қатъийликни ўргатиш мумкин, деб ҳисоблайди. Ўқувчи учун энг муҳими ундаги ишонч-оптимизм бўлиб, айнан ушбу омил ўқувчи ва ўқитувчиларнинг ўзига бўлган ишончини янада кучайтириб, ижод жараёни давомида яхшиланиб боради. Ана шу асосда 2009 йил Дакуорт бир гуруҳ янги педагогларга сўровномалар бериб, ўқув йили аввалида уларнинг оптимизм бўйича кўрсаткичларини текшириб чиқди. Ўқув йили якунида эса ўқувчиларнинг билим даражасини баҳолади.

7. Мақтов инсонни ожизлантириб, унга зарар етказади.

Устозимиз жаноб К. бизни кам мақтарди. Унинг энг катта мақтови “ёмон эмас” ибораси эди. Демак, у қандайдир бир сирни билган. Стенфорд университети психология профессори Кэрол Дуэк 10 ёшли болалар орасида тадқиқот ўтказиб, уларни қанча ақлли деб мақташса, бора-бора ўзларига бўлган ишончни йўқотишларини аниқлади. Аммо меҳнатсеварлиги учун мақталган болаларнинг ўзига бўлган ишончи ортиб, яхши ўқий бошлайдилар. Профессор Дуэк ўзининг 2007 йил Education Leadership журналида чоп эттирган мақоласида “Мақтовнинг асосий мақсади, ўзига бўлган ишончни ошириш”, - дейди. Ўз сўзида давом этиб: “Ўқувчиларнинг муваффақияти уларнинг ақлли эканини билдирган бўлса, қийинчиликларга қарши курашиш эса унинг йўқлигини англатарди”.

8. Стресс сизни чиниқтиради

2011 йил Буффало шаҳридаги университетда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, болаларнинг ёшлик чоғидаги айрим кичик стрессли ҳолатлар уларнинг ишчанлигини ошириб, руҳий чиниқтирар экан. Психолог-профессор Марк Сири руҳий касаллиги бўлмаган катта синф ўқувчиларининг оила аъзоларидан бирининг ўлими ёки қаттиқ бетоблиги сингари муҳим, қайғули вазиятларга бўлган муносабатларини ўрганди. Маълум вақт ўтгач, ана шу ўқувчилардан қўлларини музли сувга солишларини сўради. Маълум бўлдики, синовли вазиятларни бошидан ўтказган ўқувчилар ҳаётда оғир вазиятларни кўрмаган ўқувчиларга қараганда музлаган сувни деярли пайқамадилар. Олимнинг айтишича, бундай ҳолатларни бошдан кечиргандан кейин одам чидамли ва бардошли бўлар экан.

Устозим жаноб К. юқорида келтирилган тамойиллардан бирига бутун бошли бир китоб ёзиши мумкин эди. Аммо бу тамойиллар алоҳида ҳолда кўрилганда унчалик қизиқ эмас. Биргаликда эса инсонда ишонч ва умид уйғотади. Уларнинг замирида ўқувчи бундада яхши таълим олишга интилиши учун ишонч бор. Қаттиққўл устоз ўқувчиларига нисбатан талабни оширишининг сабаби, уларни яхши таълим олишларига ишонишидир. Бир неча йил ўтиб, жаноб К. нинг талабалари ҳам буни тушуниб етдилар. “У бизни интизомга ўргатди”, - дейди ҳозирда Лига университетини тугатиб шифокор бўлиб ишлаётган собиқ скрипкачи. “Чидамлиликка  ўргатди”, - дея фикрини давом эттирди виоланчел бўйича мутахасис. “У бизни йиқилганда бор куч билан ўрнимиздан туришга ўргатди. Албатта, жаноб К. нинг бу услуби барчага ҳам мос келавермайди. Аммо бу услуб фойдали эканлигини ҳам инкор этолмайсиз. Бу услуб орқали ҳали кўп нарсани ўрганишимиз мумкин.


Why Tough Teachers Get Good Results. September 27, 2013

Ҳозир сайтимизда 65 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ