1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Тўйларда ширинлик сочиш

Тўйда ёки бирор хурсандчилик пайтларида ширинлик сочилганда, баъзилар сочилган нарсани олишнинг зарари йўқ деса, баъзилар жоиз эмас, дейишади. Баъзилар эса тўйда бўлса, жоиз, бошқа пайтда сочилса, жоиз эмас, дейишган.
Ширинлик териб олишнинг зарари йўқ, деганлар бу ишни мубоҳ билишган. Ҳасан ва Икрима р.а.лар тўйда ширинлик териб олишнинг зарари йўқ, деб ҳисоблар эдилар. Имом Шаъбий айтадилар: «Эгаси чин қалбдан сочмаган нарсани олиш макруҳдир . Аммо қалбдан қилган бўлса, зарари йўқ».
Тўйда жоиз, уламоларга сочилгани макруҳ, деганлар қуйидаги ривоятни далил қилиб келтирадилар: «Расулуллоҳ с.а.в. бир ансорий йигитнинг тўйида иштирок этдилар. Жориялар товоқларда қанд ва ёнғоқ келтирди, аммо ундан ҳеч ким олмади. Расулуллоҳ с.а.в.: «Талашиб-тортишиб олмайсизларми?!» — дедилар. Улар: «Қайтарар эдингиз-ку?!» — дейишди. Расулуллоҳ с.а.в.: «У тўйдан бошқа пайтда эди, аммо тўйда зарари йўқ», дедилар.
Биз тўйда қанд сочиш мумкин бўлган ҳадисга амал қиламиз, агар тўйда, зиёфатда бўлса ёки бир киши қурбонлик қилиб, гўштини одамларга тарқатса ёхуд бир кишининг сафардан қайтиши муносабати билан бирор нарса сочилса, уни олишнинг зарари йўқ.

«Ислом маърифати» китобидан

Ҳозир сайтимизда 280 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ