1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Муносабатлар

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

Хорижликлар саёҳат қилишни жуда яхши кўришади. Биз бор будимизни йиғиб тўй қилса…

Read More...

Skype орқали никоҳ, СМС орқали талоқ...…

Skype орқали никоҳ, СМС орқали талоқ...…

АҚШда истиқомат қилаётган Асад Фаҳурий – куёв, Ливаннинг Тир шаҳридан бўлган  Ха…

Read More...

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

 Мен хориждагиларнинг яшаш тарзига, улардаги қулайликларга роса ҳавас қиламан. Х…

Read More...

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

Бу ҳаммага маълум оддий гап: ўрмонда қайси ҳайвон кучли бўлса, иложининг борича…

Read More...

Prev
Next
  • 1
  • 2
  • 3

Сўнгги фикр

 

Тушга ўхшаган “муҳаббат” Севиб, севилмоқ...

“Муҳаббат” ҳақидаги гап-сўзлар ҳамма тарафимизни ўраб олган: романлар, қўшиқлар, рекламалар ҳамда реал ҳаётимизда. Ҳаммасидан ёмони Бред Питни ўзича яхши кўриб қолган қизалоқ ва ўз эрини жонидан ортиқ севадиган муслима қиз ҳам: “Мана шу ҳақиқий севги”, деб айтиши мумкин. давоми...

Виртуал дунё ҳақиқий дунёнинг кушандаси

Интернет – ҳам яхши, ҳам ёмон нарсадир: кимдир ўз ҳожатини чиқаради, кимдир эса ундан вақтиҳушлик учун фойдаланади. Сиз ҳақиқий ҳаётдан воз кечиб, аслида йўқ бўлган воқеъликка уни алмаштирмоқчи бўласиз. Ўйлаб кўрингчи: сиз буларнинг эвазига нимага эришасиз?  давоми...

Мебелни ким олиб келади?

Эркак эр сифатида – оиланинг устуни, раҳбари, масъули. Оиланинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш эрнинг зиммасида. Буни ҳаммамиз яхши биламиз. Лекин амалга келганда бу ҳолат гўё унут бўлади. Сўнгги пайтда пойтахтимизда бир урф қулоч ёзмоқда. Айни мана шу одат мени қоғоз қоралашга мажбур этди.

Жуда кўп ҳолатларда эркаклигимиздан ғурур қиламиз. Кўча-кўйда, дўстларимиз ичида эрлик ғурури ҳақида оғзимизнинг суви оққунча гапирамиз. «Эркакчилик» масаласи деярли ҳар суҳбатимизнинг мавзуига айланган. Аммо иш амалга келганда, нимагадир ҳамма айтилган сўзларни, эркакчилик ҳақидаги мардликларни унутиб қўямиз.

Энг қизиғи, ҳаммаси ҳали оила қурмасимизданоқ бошланади. Баъзиларимиз бадавлат хонадонга куёв бўлишни орзу қиламиз. Шу йўл билан тўкин ҳаёт кечиришни ўйлаймиз. Бу мантиқсиз орзунинг ўзи бизни текин ҳаётга интилишга ўргатади, натижада, эр-хотин ўртасидаги муомалотларга кескин зарба етади. Аслида ўша эркакчилик ҳақида бонг урган йигит ўзига ўзи: «Мен эркакман. Оиламни ўзим таъминлашим керак. Астойдил ихлос билан меҳнат қилсам, иншааллоҳ, асло йўқчилик кўрмайман» дейиши керак эмасмиди?!

Жуда кўпимиз келиннинг сепига кўз тикамиз (Тошкентда сепни жуда катта қилишлари ҳеч кимга сир эмас. Бу иш шу қадар кенг суратда авж олганки, қиз кўрган инсон умри давомида мебель учун тирикчилик қилиши лозим бўлиб қолган. Тасаввур қилингки, қиз жуда камбағал бўлса, уйидагилари мебель олиб бера олишмаса, МАРД куёвбола тўйга рози бўлармикан?!)

Бутун эътиборимизни «Келиннинг уйидан қандай нарсалар келар экан?» деган савол ўзига қаратади. Ўзимизча чамалаймиз. Алам қиладиган томони шундаки, бундан ҳижолат ҳам чекмаймиз. Келин томондагилар уйимиздаги бўшатиб қўйилган хоналарга жиҳозлар ўрнатиб, гиламлар солиб, пардалар осиб, хуллас хоналарни қимматбаҳо буюмларга тўлдириб, барча шароитларни яратиб кетишади. Бирон бир миллат вакили мазкур ҳолатни диққат билан кузатса, ҳайратдан ёқа ушлаши турган гап.

Шу ўринда бир воқеа эсимга тушиб кетди. Тошкентлик қиз покистонлик йигитга турмушга чиққан эди. Келин томон мебель жиҳозлари беришини эшитган покистонлик куёв ҳайратдан қотиб қолибди. Кейин маълум бўлишича, Покистонда қизнинг жиддий нуқсони бўлса, масалан руҳий касал бўлса, ёнига мебель қўшиб узатишар экан. Бизда-чи? «Ҳа энди, у Покистондаги одат-да. Бизда бошқача», дейишимиз мумкин. Лекин ундай эмас. Юртимизнинг ҳамма ерида ҳам мебелни келин томон олиб келмайди. Гап урф-одатда ҳам эмас, гап эркаклик ғурурида. Келин томондагилар уйимизни қимматбаҳо буюмларга тўлдириб ташлашига ғуруримиз йўл қўяди, орланмаймиз ҳам. Уйимизни тўлдиришгани етмагандек, ички кийимларимизгача (!) олиб беришади. Ўз уйимизда ичкуёвдек яшаймиз. Келиннинг ота-онаси қизини кўз қорачиғидек асраб, оқ ювиб, оқ тараб катта қилган. Узатаётганида эса юрагининг бир парчасини қўшиб узатган. Уларга «Шундай қизни тарбиялаб ўстирганингиз учун раҳмат. Ҳеч нарсангиз керак эмас. Ҳаммасини ўзим таъминлайман. Мен эркакман. Оиламни ўзим таъминлашим керак» дейишнинг ўрнига келин томондан мол-дунё келишини умид қилсак, адолатдан бўладими? Ҳали ҳайитда яна совға саломли бўлиш умидимиз бор. Келин бечоранинг ота-онаси шунда ҳам қутулишмайди. Фарзандли бўлсак, боламизга ўзимиз эмас, қайнота ва қайнонамиз бешик, кроват, кийим-кечак олиб беришади. Қандай қилиб бунга ғуруримиз йўл қўяди? Яна қовурдоқ деган нарса бор. Бу қовурдоқ ўзи асли фарзандларимизнинг онасига кўзи ёригандан кейин қувват бўлиши учун беришимиз керак бўлган таом. Лекин шу қовурдоқни ҳам қайнонамиз олиб келади. Тавба!

Агарда шунча ишларга индамай, ўзимизча эркак бўлиб турган эканмиз, энди кўчага чиққанда, чойхонадаги ошналаримиз олдида эркакчилик хусусида оғиз кўпиртирмаганимиз маъқул.

Умид Комилов

Комментарии   

 
0 #17 nargiza92 31.01.2017 11:36
Oldindan uzrku xar bir millat xarakterida kamchilik buladi. Uzbeklarda aql, KERAKLI oriyat, ayollarida farosat manaviyat kam. Oz qismida bor bu narsalar kupida tan olish k.k YUQ. Manam chistiy uzbekman. Ammo uz millatidan or qiladiganmasman . Shu urf odatlarni iloxiylashtirad igan biddiyatlarni bajaraduganlar ayollar. Va ular bolasiniyam shuna tarbiyalaydi.
Цитировать
 
 
0 #16 hayrona 23.01.2017 16:15
Xa uyat qolmayapti odamlarda, mening ham kelin bulib tushgan joyim shundaylardan qolishmaydi.Tuy ning ertasiga nonushtaga qaymoq,patir,wu nga uxshash mayda chuydalar berib yuborishganda qaynonam, qaynagachim hujeyinimga rosa gapiriptilar.Hu jeyinim esa mendan alam olganlar.Nima uchun ota-onang gushtli taom yubormadi deb urushganlar.Axi r men qanday qilib ota-onamga manga undoq yuboring, manga bunday yuboring deya olardim.Bu gaplarga ancha yillar bulgan bulsa ham esimdan chiqmidi.Hozirg i paytda bundan ham battar bulib bormoqda.Diyona tli, oriyatli erkaklar juda ham kam.
Цитировать
 
 
+2 #15 AlpArslon 26.07.2016 00:46
Assalomu alaykum!
Bu mavzuda SHayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh ham juda qimmatli va ta'sirli fikrlarini bayon qilganlar. O'sha va shu maqola, uning so'ngidagi siz azizlarning sog'lom mushohadalaring natijasi o'laroq mana sepsiz uylanaman deydigan yigitlarning soni kamina ukalaringizni hisobidan bittaga ko'payib turibdi. SHUL BOIS NASIHATNI DAVOM ETTIRAVERISH KERAK.
Цитировать
 
 
0 #14 AlpArslon 25.07.2016 22:11
Цитирую soliha:
Tugri gapla aytilgan.Lekin amalda esa yuq.yaqinda man ham turmushga chiqdim.bizning fargona ham toshkentdan qolishmayapti.oila qurganimdan kn uzimni ham xurligim keldi.hammayoqni kelin obkeladi ,yana uyda xizmatkor.ishlagan pulinngacha olishadi ,hatto otpusknoy va dekiret pullarni ham olishib qaynata ishlatib yursa.Uzbek bulganingga achinib ketasan.Ayol bulib xujayingga gapirseng bizda shunaqa nima ham qilardik deydi. :sigh: i

Odatda erkak kishini oilada na haqiqatni na afifa ayolini "boyagidek" holatlardan himoya qila olmasligiga ularning erta yoki ota-onasining puliga uylanishlari sabab bo'ladi;
Цитировать
 
 
0 #13 AlpArslon 25.07.2016 22:00
Цитирую Султон Ахунов:
Жуда тугри мавзу кутарилган, рахмат. Эркакларнинг эркаклиги колмаяпти, хотиннинг нарсасига куз тикиш, бундан ортик шармандалик борми. Куп гаплар факат когозда колиб кетмокда. Диний идоранинг маросимларни кискартириш, ортикча исрофгарчиликка йул куймаслик турисида фатвоси, юкори бошкарув идораларининг карори булишга карамасдан жойлардаги махалла идоралари, уларнинг кошидаги комиссиялар умуман иш олиб бормаяпти. Булиштирган оилаларни олдиндан чакириб, исрофгарчиликка йул куймакслик тугрисида огохлантириш керак, агар кулок солмаса ажратиб куйиш даркор. Бир-иккитаси шундан булган, колганлар йулга юради. Бу мавзуда жуда куп гапириш мумкин,лекин вакт йук. Мениича асосий иш махалла фукаролар йигинлари ва улар кошидаги комиссиянинг ишини кучайтиришда. Худодан куркканлар эса исрофгарчиликк илмайдаилар, келиннинг с сепига умуман карамайдилар.

Menimcha bunga san'at axli o'rnak namuna bo'lsa, tez amaliyotga o'tadi,xalq.
Цитировать
 
 
+1 #12 Tyrsunoi 24.04.2016 09:30
Oldindan uzrku,lekin Tashkent link arming bunaqa "moda"si boshqa viloyatlatga ham kuchib ulgurdi
Цитировать
 
 
+3 #11 Ўзбек 22.02.2016 19:02
Bizning Xorazmda teskarisi, uylanganimdan beri xotinim nuqul uyiga tashiydi, narigi 2chi xotin olish to'g'risidagi maqolaga ko'ra bittasini Toshkent yoki vodiy tomonlardan olish kerakmikan :lol: :lol: :lol: . Hazil. Erkak nomiga monand erkak bo'lishi kerak. Shunaqa oriyatsiz yigitlarni oilalari buzilib ketmoqda.
Цитировать
 
 
-2 #10 Султон Ахунов 02.02.2015 10:54
Жуда тугри мавзу кутарилган, рахмат. Эркакларнинг эркаклиги колмаяпти, хотиннинг нарсасига куз тикиш, бундан ортик шармандалик борми. Куп гаплар факат когозда колиб кетмокда. Диний идоранинг маросимларни кискартириш, ортикча исрофгарчиликка йул куймаслик турисида фатвоси, юкори бошкарув идораларининг карори булишга карамасдан жойлардаги махалла идоралари, уларнинг кошидаги комиссиялар умуман иш олиб бормаяпти. Булиштирган оилаларни олдиндан чакириб, исрофгарчиликка йул куймакслик тугрисида огохлантириш керак, агар кулок солмаса ажратиб куйиш даркор. Бир-иккитаси шундан булган, колганлар йулга юради. Бу мавзуда жуда куп гапириш мумкин,лекин вакт йук. Мениича асосий иш махалла фукаролар йигинлари ва улар кошидаги комиссиянинг ишини кучайтиришда. Худодан куркканлар эса исрофгарчиликк илмайдаилар, келиннинг с сепига умуман карамайдилар.
Цитировать
 
 
0 #9 Шухрат Тажибоев 21.01.2015 13:32
Макола учун рахмат.Бу мавзу куп ёритилади,аммо нафи булмаяпти дейишмокда.Кани энди маколада кутарилган ишларни килмаётган мард угиллар,ота-она лар тугрисида маколалар купрок ёзилиб халкимизга такдим этилса,нур устига аъло нур булар эди.Халкимизда гура гурани куриб ранг тортар деган гаплар бор.
Цитировать
 
 
0 #8 Alisher aka 16.09.2014 18:05
Ассаламу алайкум! Маколани укиб, укамни уйлантирганимиз эсимга тушиб кетди! Шариат мувофик келин узини шахсий ишлатадиган нарсаларини олиб келишини, бошка хеч нарса лозиммаслигини айтганимда, кудамиз туйни бекор килиб куйишларига сал колган :-) Кизлари жуда ориятли, яхшилигини билиб индами мажбур булганмиз мебел ва бошка сепларини олишга!
Цитировать
 

Фикр билдириш


Ҳимоя коди
Янгилаш

Ҳозир сайтимизда 360 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ

Сайтга ёрдам

23120000900000830001
МФО - 00830
ИНН - 202045300
Атажанов Адхам

UZCARD

8600 0604 4826 4011
expire date: 09/20
Atajanov Adxam