1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Аёл ҳақларининг поймол этилишими?

Исломда эрлар аёллардан кўп жиҳатларда устун, деган тушунча бор. Эрни хотиндан бундай олдинга қўйиш аёлнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол этиш бўлмайдими?

ЖАВОБ: Йўқ, балки аёлнинг отаси ва эрига бўйсунмасликка чақириш аёлни ва жамиятни бузиш бўлади. Аёл ота ва эр ҳимоясида бўлса, унинг ҳақлари қандай қилиб поймол бўлсин? Эрнинг хотиндан устунлиги унинг ҳуқуқлари хотинникидан устун, деган маънони билдирмайди. Ҳар қандай жамият бир етакчи раҳбарга бўйсунмаса, ҳалокатга юз тутгани каби оилада ҳам жисмонан ожиза яратилган хотин ўзидан куч-қувватда ҳам, бошқа жиҳатларда ҳам кучлироқ яратилган, оилани бошқариб, нафақасини қилиб турган, оила аъзоларининг ҳимоячиси ва суянган тоғи бўлган эрга бўйсунмаса, бундай оилада руҳий ҳаловат ҳам, қут-барака ҳам бўлмайди. Ҳамма халқлар ҳам тарихлар оша бошқарувчи ҳокимиятга бўйсуниб келади (Аллоҳ билувчидир).