1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Дам солинса, турмуш қуриш тезлашадими?

Халқимизда турмушга чиқиши кечикаётган ёки кеч уйланаётган йигит-қизларни домлага олиб бориб ўқитиш урф бўлган. Шундай йўллар билан қурилган оила қанчалик мустаҳкам бўлиши мумкин? Кишига дам солинса, турмуш қуриши тезлашадими?

ЖАВОБ: Турли сабабларга кўра турмуш қуриши кечикаётган кишиларнинг бўлиши ҳар бир жамиятда қадимдан мавжуд бир ҳолат саналади. Лекин буни дам солиб тезлатиб юбориш керак, деган гаплар шариатда мутлақо йўқ. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида ҳам саҳобаи киромлар, тобеинлар, улуғ мужтаҳидлар, кейинги ўтган мусулмон авлодлар, илм аҳли тарафидан бирон ерда «турмуш қуриши кечикаётган ёшларга дам солса турмуш қуриши тезлашиб кетади» деган тушунча мутлақо бўлмаган. Бунақа дам солиш шариатда йўқ нарса, балки бундай пайтларда Аллоҳдан яхши бир оила сўраб, яхши умр йўлдош сўраб дуо қилиш, аҳли фазллардан дуо сўраш мумкин. Лекин «дам солса шунақа бўлади» деган тушунча мутлақо нотўғри гап. Бундай эътиқодлардан четда бўлишимиз керак (Аллоҳ билувчидир).