1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Муваққат никоҳга ижозат борми?

 

 

 

 Ёшим йигирма еттида, беш йилдан буён АҚШда мусофирликда юрибман. Ҳозир уйланишга асло иложим йўқ, лекин жуда хоҳлайман. Ўзбекистонга қайтишга яна бир-икки йил бор. Мен шу ерда христиан динига мансуб аёл билан келишиб, унинг розилиги билан бир-икки йил муддатга никоҳ ўқитиб, яшаб юрсам бўладими?

ЖАВОБ: Бундай қилишингиз дуруст бўлмайди. Чунки шариат ҳам, мазҳабимиз ҳам мутъа ва муваққат никоҳлардан қайтарган. Қуйидаги никоҳлар дуруст бўлмайди: ўз чўрисини никоҳига олиш, ўз хонимига уйланиш, китобий бўлмаган кофир аёлга, ҳур учун тўртинчи, қул учун иккинчи аёлининг иддасида яна уйланиш, ҳур аёлнинг устига ёки унинг иддасида чўрини олиш, ҳомиласининг насаби собит бўлган ҳомиладорга уйланиш, мутъа ва муваққат никоҳлар. Муайян муддатга никоҳланиш “муваққат никоҳ” дейилади. Муваққат никоҳ ҳам мутъа никоҳига ўхшаш бўлганидан дуруст бўлмайди. Вақтини тайин қилиб, фалон ойга, фалон йилга никоҳландик, дейилса, никоҳ ботил бўлади (Аллоҳ билувчидир).